Кейинги йилларда юртимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий соҳада ҳам катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар олиб борилмоқда. Буни биз сўнги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил этилган илм-масканлари, Имом Бухорий ва Имом Термизий илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказларини мисолида кўришимиз мумкин.
Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази уч йиллик фаолияти давомида Марказ томонидан буюк алломаларимизнинг 30 га яқин асари таржима қилинди. Хорижнинг йетакчи експертлари, исломшунос олимлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ўрта асрларга оид илмий меросни ўрганишдаги фаолиятини жаҳоннинг нуфузли марказлари даражасида еканини эътироф етдилар.
Ўзининг бебаҳо асарлари билан ислом дини ривожига буюк ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний каби алломаларимиз асарларини ўрганиш, тадқиқ етиш, ўзбек тилида уларнинг таржима ва шарҳларини, танқи-дий матнларини тайёрлаш — бу осон емас ва ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тўрт йил муқаддам Шеробод туманидаги Исо Термизий мақбараси обод қилинган эди. 2017 йил 14 февралда давлатимиз раҳбарининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор асосида Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилди. Унда ислом дини, жумладан, ҳадис илми, Исо ат-Термизий ҳамда термизий алломалар мероси чуқур ўрганилади. Диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланишга қаратилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрланади.
Ўтган йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида ташкил этилди. Шунингдек, Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди.
•Қайд этиш керакки, ўтган йили дунёда мавжуд 1,9 млрд мусулмон аҳолининг 38%ёки 726 миллиони мотуридийлик таълимотига амал қилади. Улар Покистон, Ҳиндистон, Туркия, Миср, Россия каби 20 га яқин давлатда истиқомат қилади.
Бир сўз билан айтганда, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичи сифатида улуғ аллома аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва бой илми меросини чуқур тадқиқ этиш, халқимиз, хусусан, ёшларимизни эзгу умуминсоний ғоялар, муқаддас динимизнинг илм-маърифат, ҳалол-поклик,юксак ахлоқ ва эзгулик таълимоти асосида тарбиялаш имконини беради.
Кармана тумани “Жалойир” жоме масжиди имом-хатиби А.Ҳакимов