Исломда жиҳод
Исломда жиҳод

Биз тез-тез дуч келадиган «жиҳод» сўзи аслида нимани англатади? Афсусни, ижтимоий тармоқларда ва айрим радикал гуруҳлар талқинида бу тушунча фақат «уруш» ва «вайронкорлик» сифатида нотуғри талқин қилинмоқда.

Аслида «жиҳод» араб тилида ғайрат қилишинтилиш ва қийинчиликни енгиш деган маъноларни англатади. Исломда унинг асл моҳияти — бузғунчилик эмас, балки эзгуликдир!

📌 1. Энг катта жиҳод, Пайғамбаримиз алайҳиссалом жиҳоднинг энг олий босқичи сифатида инсоннинг ўз ёмон интилиш ва гуноҳларига қарши курашини кўрсатганлар:

«الْمُجَاهِدُ مَنْ جَاهَدَ نَفْسَهُ فِي طَاعَةِاللَّهِ»

«Ҳақиқий мужоҳид — Аллоҳга итоат қилишда ўз нафсига қарши курашган кишидир.» (Тирмизий ривояти)

📌 2. Уруш фақат мудофаа ваҳимоя учун
Исломда қуролли ҳаракатга фақат ватанни, оилани ва адолатни ҳимоя қилиш учун, ўта мажбур ҳолатдагина рухсат берилади:


«وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِالَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَلَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ»
«Сизга қарши уруш қилаётганларга қарши Аллоҳ йўлида урушинг, лекин ҳаддан ошманг. Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни севмайди.» (Бақара сураси, 190-оят)

📌 3. Бегуноҳ инсонларга зўравонликқилиш — Исломдан эмас!
Тинч аҳолига, аёллар ва болаларга зарар етказиш ислом шариатида қатъий ман этилади:

«لا تَقْتُلُوا شَيْخًا فَانِيًا وَلا طِفْلاصَغِيرًا وَلا امْرَأَةً»

«Мўйсафид қарияларни, ёш болаларни ва аёлларни ўлдирманг!» 

(Абу Довуд ривояти)

Хулоса ўрнида шуни айта оламизки исломни зўравонлик дини сифатида кўрсатишга бўлган ҳар қандай уриниш маърифатдан йироқдир. 

Чин мусулмоннинг жиҳоди — бу илм олиш, оиласига ҳалол ризқ топиш, жамиятга фойда келтириш ва ўз ахлоқини гўзаллаштиришдир!

 

Кармана тумани “Жалойир” 

жоме масжиди имом-хатиби                                   A.Ҳакимов 

 

O'xshash maqolalar
Ҳаёт – инсонга берилган энг улуғ неъмат ва Аллоҳнинг бебаҳо омонатидир. Муқаддас динимиз таълимотида инсон шаъни, соғлиғи ва жони юксак қадр...
Tuesday, August 18, 2026 11:05 AM
Васила луғатда “у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарса” маъносини англатади. Истилоҳда эса “дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадрли...
Monday, August 15, 2022 5:27 AM
Муҳтарам ватандошлар!Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни – нуроний отахон ва онах...
Friday, July 8, 2022 7:08 PM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Ажал ҳам,...
Friday, June 10, 2022 11:50 AM
Биз олдинги мақолаларимизда ваҳҳобий-салафийлар ва бемазҳаб тоифалар манбаларнинг замонавий нашрларини амалга оширар эканлар, айрим ҳолларда хиёнат йў...
Tuesday, February 15, 2022 9:50 PM
Дуо қилиш асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёки бошқа бир улуғ зотларнинг номларини айтиб, уларнинг ҳурматидан шу дуонинг мустажоб б...
Tuesday, February 15, 2022 4:13 PM
Darhaqiqat, inson hayoti bir necha bosqichlarga bo‘linadi. Bu bosqichlar ichida umrning yoshlik bosqichi alohida ahamiyatga egadir. Yoshlik insonning...
Monday, January 31, 2022 4:15 AM
XX – XXI asrlarga kelib turli xil diniy oqimlar soni ko‘payib ketdiki, bizning tinch va osuda diyorimizda ham uning salbiy ta’siri biroz kuchaydi. Bun...
Monday, January 31, 2022 3:58 AM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft