Валийларнинг каромати ҳақдир.!
Валийларнинг каромати ҳақдир.!

Қўшни қишлоқда қиблагоҳимизнинг биродарлари бор эдилар. Исмларини Мирза Камол домла дейишар эди.(Аллоҳ раҳмат қилсин)

Домла илмли, тақволи инсон бўлиб, бизникига тез тез келиб турар, аҳли илмлар меҳмонга келишганда, қиблагоҳимиз у кишини ҳам албатта суҳбатга чақирар эдилар.

Мирза Камол домла,  Душанбелик қози Абдурашид домла* билан битта устозда таълим олиб, бир ҳужрада туришган эканлар.

Қози Абдурашид домла бизникига келганларида, дадамиз Мирза Камол домлани албатта чақиртирар эдилар.

Бир сафар қози Абдурашид домла бизникига кирмасдан, тўғридан тўғри биродарлари Мирза Камол домланикига меҳмонга борибдилар.

Суҳбат, меҳмондорчилик чиройли бўлибди. Охирида, қози Абдурашид домла биродарларидан кетишга изн сўрабдилар.

Шунда Мирза Камол домла дўстларига қараб:

- Биродар, иложи бўлса бу оқшом ҳам кетмасдан шу ерда қолсалар, - дебдилар.

Қози Абдурашид домла:

- Суҳбат яхши бўлди-ку,? бизга энди рухсат беринг,кета қолайлик - дебдилар.

Шунда Мирза Камол домла:

- Кетмасангиз, Худо хохласа эртага, пешиндан олдин мени жанозамни ўзингиз ўқиб кетардингиз-да.- дебдилар.

Бу гапдан қози домла нима дейишни билмай қолибдилар.

"Кетаман десалар бу гап, биродарлари шунчаки гапириб қўядиган инсон эмас. Кетсалар, ростданам жаноза бўлиб қолса-я"- деган мулоҳаза билан охири кетмайдиган бўлибдилар.

Эртасига эрталаб Мирза Камол домланинг тўсатдан соғликлари ёмонлашиб қолибди ва кўп ўтмасдан бандаликни бажо келтирибдилар.(!)

Қози Абдурашид домла эса у кишининг васиятларига кўра жанозаларини ўқиб, сўнг Душанбега қайтиб кетган эканлар.

Аллоҳ ўтган аҳли илм домлаларимизни барчаларини раҳмат қилсин.

*Қози Абдурашид домла  - Абдуҳаким қори Матқулов акани она томонидан боболари.

 

Обидхон Ҳамидов.

O'xshash maqolalar
Bugungi kunda ba’zi buzgʻunchi va ekstrimistik gʻoya vakillari davlat tuzumini inkor qilish, jamiyatda amalda boʻlgan qonunlarga boʻysunmaslikka chaqi...
Wednesday, September 23, 2026 10:08 AM
Ba’zi buzg‘unchi va mutaassib oqimlar tinchlik qaror topgan, azoni aytilayotgan, masjidlari obod, musulmonlar emin-erkin ibodatini bajarib yurgan diyo...
Tuesday, August 4, 2026 2:47 PM
Afsuski, bugungi kunda ayrim toifa va oqimlar yoshlarimizning samimiy diniy tuyg‘ularidan foydalanib, "hijrat" " tushunchasini buzib talqin qilmoqdala...
Tuesday, August 4, 2026 2:46 PM
(У зот) ҳеч бир ихтилофсиз барча пайғамбарларнинг имомидирлар ва барча (ёмон сифатлардан) холи бандаларнинг нуқсонсиз тожидирлар.Ўший раҳматуллоҳи ала...
Wednesday, September 27, 2023 11:24 AM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин такосур (яъни мо...
Friday, December 16, 2022 9:17 AM
Замонамиз бемазҳабларининг “муҳаддис”и саналадиган Носир Албоний таниқли олим Шамсиддин аз-Заҳабий раҳимаҳуллоҳнинг “Китоб ал-Улвв” асарини қисқартири...
Friday, September 23, 2022 9:53 AM
Бу илмнинг мақсади диний ақидаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва ундаги шубҳаларни рад қилишдир. Эътиқод қилиши лозим бўлган ишларда мусулмонни тақ...
Wednesday, August 17, 2022 7:31 AM
Bugun Sohibqiron Amir Temur tavalludining 688 yilligi munosabati bilan, bundan taqriban 28 yil oldin marhum Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalami...
Monday, August 15, 2022 5:53 AM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft