ҚУДУҚ ВА ЭШШАК
ҚУДУҚ ВА ЭШШАК

Бир куни бир эшак қудуқга тушиб кетди ва одамларни ёрдамга чақириш учун бор овози билан ханграй бошлади. Уни овозини эшитган хўжайини югуриб келди ва уни қудуқдан чиқариб олиш учун қўлидан келганини қилди. Эшакни қудуқдан чиқариб олишни иложи йўқлигини билгач, хўжайин шундай фикр қилди:

«Эшагим анча қариб қолди, яқин орада кетиб қолиши аниқ, ўзи шу сиз хам ёшроқ ва бақувватроқ эшак олмоқчи бўлиб юргандим, қолаверса бу қудуқ ҳам анча қуруб қолди, уни анчадан бери кўмиб юбориб янги қудуқ қазимоқчи бўлиб юргандим. Нега энди битта ўқ билан икки қуённи урмайин, бирдан эшак ва қудуқни кўмиб қўя қоламан».

Кўп ўйлаб ўтирмасдан қўшниларини ёрдамга чақириб, кетмон-куракларини олиб қудуқни тупроқ билан тўлдира бошлашди. Нима бўлаётганини билган эшак, овози борича ханграй бошлади. Лекин одамлар унинг ханграшига эътибор бермасдан, қудуқга тупроқ ташлашда давом этишарди. Бир маҳал эшак жим бўлиб қолди. Қачон ки хўжайин қудуқга қараганда ажойиб бир манзарани кўрди. Эшак ўзининг устига тушган тупроқни бир силкиниб, тушириб юбориб, оёқлари остига оларди. Бироз вақт ўтгандан кейин эшак барчани хайратда қолдириб, тупроқларни оёқлари билан тепкилаб-тепкилаб юқорига кўтарилиб, қудуқдан чиқиб олган эди !

Хулоса...

Балки сизнинг ҳаётингизда ҳам кўп қийинчиликлар, нохушликлар бўлгандир ва келажакда сизга янгидан янги яхшиликлар келтирар. Хар қачон сизни кўмишмоқчи бўлиб устингизга тупроқ ташласалар, сиз елкангизга ташланган тупроқни бир силкиб ташлаб ва мана шу тупроқга шукр қилган ҳолатда юқорига кўтарилаверинг. Мана шундай қилиб секин-секин энг чуқур қудуқ остидан юқорига чиқа олиш мумкин.

Хар қандай муаммо – сизга отилган тошдир. Мана шу тошлар ёрдамида сиз юқори даражаларга кўтарилиб борасиз!

Оддий бешта қоидани ёдингизда тутинг!

1. Қалбингизни ҳасад ва ёмон сифатлардан халос этинг. Ким сизни ҳақ ёки ноҳақ хафа қилган бўлса барчаларини кечириб юборинг. Аллоҳ таоло барчасини кўриб-билиб турибди.

2. Қалбингизни хавотирлардан халос этинг! Аллоҳнинг ҳоҳлагани бўлади.

3. Ҳаётингизни тинч ва хотиржаъм ўтказинг ва борига шукр қилинг!

4. Кўпроқ беринг!

5. Камроқ кутинг!

Шунда ҳаётингиз гўзал бўлади!
 
Кармана тумани “Жалойир” жоме масжиди имом-хатиби      А.Ҳакимов

O'xshash maqolalar
Васила луғатда “у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарса” маъносини англатади. Истилоҳда эса “дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадрли...
Monday, August 15, 2022 5:27 AM
Муҳтарам ватандошлар!Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни – нуроний отахон ва онах...
Friday, July 8, 2022 7:08 PM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Ажал ҳам,...
Friday, June 10, 2022 11:50 AM
Биз олдинги мақолаларимизда ваҳҳобий-салафийлар ва бемазҳаб тоифалар манбаларнинг замонавий нашрларини амалга оширар эканлар, айрим ҳолларда хиёнат йў...
Tuesday, February 15, 2022 9:50 PM
Дуо қилиш асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёки бошқа бир улуғ зотларнинг номларини айтиб, уларнинг ҳурматидан шу дуонинг мустажоб б...
Tuesday, February 15, 2022 4:13 PM
Darhaqiqat, inson hayoti bir necha bosqichlarga bo‘linadi. Bu bosqichlar ichida umrning yoshlik bosqichi alohida ahamiyatga egadir. Yoshlik insonning...
Monday, January 31, 2022 4:15 AM
XX – XXI asrlarga kelib turli xil diniy oqimlar soni ko‘payib ketdiki, bizning tinch va osuda diyorimizda ham uning salbiy ta’siri biroz kuchaydi. Bun...
Monday, January 31, 2022 3:58 AM
#TабрикВатан ҳимояси йўлида фидоий бўлайлик! Аллоҳ таоло барчаларимизга беҳисоб неъматлар берган. Мана шу неъматлар ичида энг улуғларидан бири &n...
Thursday, January 13, 2022 10:35 PM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft