ЎЛИМ
ЎЛИМ

 

• Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

- Бандаларни ҳалок қиладиган, шаҳарларни ваҳшатга соладиган – Ўлим...

- Фарзандларни етим қолдириб, аёлларни тул этадиган –  Ўлим...

- Такаббурларни хорлайдиган, бечораларни қутқарадиган – Ўлим...

- Золимга хам жазо - Ўлим..

- Мазлумга хам даво - Ўлим...

- Шоҳу гадони ажратмайдиган, мажзубларни висолга эриштирадиган – Ўлим...

• Ўлим Инсон зоти рўбарў бўладиган ер юзида энг катта мусибатдир.

• Ўлим шарбати шундай аччиқ-ки, унинг таъмини тотган билади.

• Бу таъмни тотганлар эса тирикларга келиб унинг таърифини айтиб  бериш имконига эга эмаслар.

• Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Каъб розияллоҳу анҳудан ўлим ҳақида гапириб беришни сўради.

• Каъб:

- Ўлим Одам боласининг қорнига киритилган дарахт шохларига ўхшайди. Бу шохлар унинг барча томирларига ўрнашган, илдизи эса оғзидан чиқарилган. Ўта бақувват киши ушбу илдиздан ушлаб куч билан уни суғуриб олади, узилгани узилади, қолгани қолади-, деди.  

• Бир киши дунёда фақат роҳат – фароғатда яшаган бўлса ҳам ўлим аччиғини тотиши биланоқ унинг дунёдаги тотган лаззатларидан асар ҳам қолмайди...

• Аммо иймон эгалари, солих амал соҳиблари эса жон топшириш вақтида азоб тортишмайди, жон аччиғи чекишмайди. Уларнинг руҳи хамирдан қил суғургандек олинади.

• Бир Қуръон ҳофизи шундай дейди:

- Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўқисам улардаги маънолар тасдиғини Қуръони каримда топардим. Аммо бир ҳадиснинг маъносига далолат қиладиган оятни  топа олмай қолдим. Бу ҳадисда мўъмин жони ҳудди сувчининг идишидан сув чиққандек*, яна бир ривоятда,  ҳудди хамирдан қил суғурилгандек** олиниши айтилган эди. Шу ҳадис ҳаёлимдан чиқмай қолди. Зотан бу ҳадисни Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар, демак бунинг тасдиқи албатта Қуръонда бўлиши керак, дердим ўзимга ўзим...

• Бир кеча уйқумда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот менга:

- Тур, “Юсуф” сурасини ўқи!-, дердилар.

• Уйғониб кетдим. Туриб таҳорат олдим ва Мусҳафни очиб ҳаяжон ила “Юсуф” сурасини ўқий бошладим. Ундаги қиссанинг ажойиботларига шўнғиб кетдим...

• Мана, иффатли Юсуфга эришиш учун Миср азизининг хотини тузоқ қурди. Лекин ўша тузоққа ўзи илинди. Шармандаси чиқди, обрўси бир пул бўлди. Зодагон аёлларнинг маломатига  қолди. Улар Миср азизининг хотинини ўз қулига ошиқ бўлиб қолганликда, диди паст эканликда айблай бошлашди.

“Шаҳардаги аёллар: «Азизнинг хотини хизматкорининг нафсини хоҳлабди. Унга жуда ҳам муҳаббат қўйиб қолган экан-да! Биз у (аёл)ни, албатта, очиқ-ойдин адашувда деб биламиз», дейишди”. Юсуф сураси 30 оят.

• Миср азизининг хотини эса:

“Уларнинг макри ҳақида эшитган вақтда, уларга одам юбориб чақирди. Уларга суяниб ўтирадиган жой тайёрлади. Ва ҳар бирларига пичоқ берди. Сўнгра (Юсуфга): «Уларнинг олдига чиқ!» деди. Уни кўрган чоғларида лол қолдилар, қўлларини кесдилар. Ва: «Ё пок Парвардигоро! Бу башар эмас! Бу карамли фариштанинг ўзи-ку!» дейишди”. Юсуф сураси 31 оят.

• Ушбу оятдаги: “қўлларини кесдилар”, калимасини ўқиганимда кўзимдан ёш чиқиб кетди.

Бу ўша юқоридаги ҳадис маъносининг тасдиғи эди.

Мисрлик зодагон аёллар Юсуф алайҳис саломнинг жамолини кўришганида ўзларини унутиб қўйишди, бошларидан хушлари учди.

Ҳатто қўлларини тўрғаётганларини ҳам сезишмади!

Жон аччиғини хис қилишмади!

Субҳаналлоҳ!

• Демак, мўъмин жон топширар экан унинг олдига раҳмат фаришталари ўта гўзал суратда келишади, унга жаннатдаги муҳташам ва беқиёс манзарали маконини кўрсатишади. Бу манзарадан сарҳуш бўлган мўъминнинг дарҳақиқат жон топшириши осон кечади, тенгсиз гўзаллик қаршисида  ўлим аччиғини сезмайди!"

(Ширъатул Ислом китобидан фойдаланилди...)

 

• Роббим! Бизларни дунёда Ўзингга итоатда истиқомат қилишимизни, жон топширишимизда эса раҳмат фаришталарига йўлиқишимизни, Сенга ёруғ юз билан юзланишимизни насиб эт!

©  Аброр Мухтор Алий

____

* Абу Довуд, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақийлар ривоят қилишган.

** Табароний “Мўъжам”да, Баззор “Муснад”да келтирган

O'xshash maqolalar
(У зот) ҳеч бир ихтилофсиз барча пайғамбарларнинг имомидирлар ва барча (ёмон сифатлардан) холи бандаларнинг нуқсонсиз тожидирлар.Ўший раҳматуллоҳи ала...
Wednesday, September 27, 2023 11:24 AM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин такосур (яъни мо...
Friday, December 16, 2022 9:17 AM
Замонамиз бемазҳабларининг “муҳаддис”и саналадиган Носир Албоний таниқли олим Шамсиддин аз-Заҳабий раҳимаҳуллоҳнинг “Китоб ал-Улвв” асарини қисқартири...
Friday, September 23, 2022 9:53 AM
Бу илмнинг мақсади диний ақидаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва ундаги шубҳаларни рад қилишдир. Эътиқод қилиши лозим бўлган ишларда мусулмонни тақ...
Wednesday, August 17, 2022 7:31 AM
Bugun Sohibqiron Amir Temur tavalludining 688 yilligi munosabati bilan, bundan taqriban 28 yil oldin marhum Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalami...
Monday, August 15, 2022 5:53 AM
Hozirgi kunda muqaddas islom nomidan har xil oqimlarning o‘zlarini jozibador ismlar bilan nomlab olib, go‘yoki to‘g‘ri yo‘lni da'vo qilib, g‘araz maqs...
Sunday, August 14, 2022 3:40 AM
Ma’lumki, Alloh taolo bandalarining hidoyati uchun insonlarning ichidan payg‘ambarlarni tanlab oldi. Ular orqali o‘zining hukumlarini odamlarga yetkaz...
Friday, July 29, 2022 6:12 AM
Qurbonlikning ta’rifiQurbonlik Alloh Taologa yaqinlik hosil kilish uchun so‘yiladigan jonliqdir. Qurbonlik bir nechta xil bo‘ladi: Qurbon xayiti kuila...
Friday, July 8, 2022 6:33 AM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft