Ҳизбут - таҳрир» оқими ва унинг мустақил Ўзбекистон тараққиётига таҳдиди
 Ҳизбут - таҳрир» оқими ва унинг мустақил Ўзбекистон тараққиётига таҳдиди

«Ҳизб»  сўзининг  луғавий  м аъноси  -   гуруҳ,  фирқа,  партия,  тобе  кишилар демакдир. «Ҳизбут таҳрир»  нинг тўла номи «Ҳизбут таҳрир ал-исломий» - «Ислом  озодлиг партияси» бўлиб у норасмий  сиёсийлашган диний оқим саналади.  «Ҳизбут  тахрир»  1928  йилда  Миср  Араб  Республикасининг  Исломия  шаҳрида  ташкил  топган  «ал-Иҳвон  ал-Муслимун»  -  «Мусулмон  биродарлари»  диний-сиёсий  ташкилотидан  1952 йилда  ажралиб  чиққан  фирқадир.  Бу  фирқанинг  асосчиси  шайҳ  Тақиюддин  Набаҳоний  (1909-  1979)дир.  Ҳозирда  бу  диний-сиёсий  партияни  фаластинлик  Абулқадим  Заллум  бошқариб  келмоқда.  Бугунги  кунда  унинг  штаб-квартираси  Лондонда жойлашган. «Ҳизбут  таҳрир»  тузилма  жиҳатидан  пирамида  кўринишида  ташкил  топган.  Энг  қуйи  тузилма  4-5  кишидан  иборат  «Дорис»  хатти-  ҳаракатларлардан  таркиб  топган  «халқа»лардан  иборат.  Улар  гуруҳ  раҳбари  «мушриф»  дан  сабоқ  олади.  Бундай  кичик  «ҳалқа»ларга  бўлиниши,  ташкилот  асосчиларининг  фикрича,  фош  бўлиш  имкониятини  мумкин  қадар  камайтиради.  Машғулот  ҳафтада  камида  бир  марта  о ътказилиши  шарт.  Бундай «дарс»ларда номигагина диний таълим берилиб,  асосий эътибор  ёшлар тарбиясидаги  ғоявий-маънавий  бўшлиқдан  фойдаланиб,  уламинг  онгига  ғъаразли  сиёсий  фикрлами  жойлашга  қаратилади.  Халқа аъзолари  бир-бирларини  фақат  исми  ёки  тахаллуси  орқали  билади.  Таълим  олиш  ғоят  яширин  равишда  олиб  борилади.  Ташкилотга  аъзо  бўлаётган  номзод  ҳар  қандай  шароитда  ҳам  ҳизб  фаолияти  ва  раҳбари  ҳақидаги  маълумотни сир сақлаш ҳақида қасам ичади. Бутун  дунё бўйича «Ҳизбут таҳрир»  ҳаракати  раҳбари  «амир»  деб  юритилади.  Фирқанинг  минтақавий  раҳбари  «мутамад»  «амир»  томонидан  белгиланади.  «Мутамад»  эса,  вилоят  даражасида  ишлайдиган  «мансуб ҳамда  туман  миқёсида  фаолият  кўрсатувчи  «мусоид»га  раҳбарлик  қилувчи  «маҳаллий  жиҳоз»ни  ташкил  этади.  Маҳаллий  жиҳоз  ҳар  ойда  камида бир маротаба тўпланиб о ъз муаммоларини ҳал этади.  Фирқанинг ҳар  бир  аъзоси  ўз  имкониятига  қараб,  асосий  меҳнат  машғулоти  даромади  ҳисобидан 5-20 фоиз миқдорида а ъзолик бадали (солиқ) тўлаши мажбурийдир. Ҳизбут  таҳрир  сиёсий  партия  бўлиб,  у  фикрга  бош  қурол  сифатида  суянган ҳолда,  исломий ҳалифаликни қайта тиклашга чақиради.  Бошқача  айтганда,  «Ҳизбут таҳрир»чиларнинг  асосий  мақсади  ислом  давлатлари  ўртасида аллақачон ўз умрини ўтаб бўлган  «Ҳалифалик» давлатини тузиш  ғояларини тарғиб қилиб,  келажакда амалдгаи давлат бошқарувини ағдариб  ташлашдан иборат. Ваҳҳобийлар  ҳукуматни  қўлга  олишда  очиқ  кураш,  экстремизм,  террор  йўлини  тутсалар,  «ҳизбчилар»  г ъоявий,  мафкуравий  кураш  усулини  қўллайдилар.  Президентимиз  таъкидлаганидcк:  «Авваламбор,  улар,  ёшлами ўз  таъсирига  олади,  онгини  заҳарлайди.  Ақл-ҳушини  йўқотган  мана  шундай  одамлами  тайёрлаб,  кейин  қўлига  қўроль  беради.  Улами  ўз  Ватанига,  ўзини  одам  қилиб  вояга  этказган  эл-юртига  қарши  қўяди».  Ҳизбчилар  демократияни  буткул  инкор  этадилар.  Мазкур  диний  ташкилот  90 йилларнинг  бошларида бошқа  диний  тоифалар қатори Ўзбекистонга  яширин  кириб  келиб,  маҳфий  фаолият  юрита  бошлаган.  Одамларимизнинг  соддалиги,  Исломга  бўлган  чанқоқлиги,  кўп  нарсалами беҳабарликлари каби омиллардан жуда унумли фойдаландилар. Мазкур  диний-сиёсий  партиянинг  «Ал-Вайл»  -   «Онг»  номли  ҳар  ойда бир маротаба нашр этиладиган жум али  бўлиб,  у  турли  яширин йўллар  билан  юртимизга олиб  келинади.  Бу жум ал  саҳифаларида  дин  йўлида  о ъзини-  ўзи  портлатган  одам  шаҳид  бо ълади  деган  фатво  берилган.  Бу  Исломда  қораланади.  Ҳизбчилар биз яшаётган давлатни куфр давлати, кофирламинг  юрти деб юритадилар.  Бизнинг юртимизни илк Ислом юзага келган жоҳилия  даврига тенглаштирадилар.  ўз  мақсадлари  ҳалифаликни  тиклаш  йўлида  мамлакатимиздаги  тинч,  осойишта  ҳаётни  издан чиқариб,  фуқаролар ўз  мақсадлари  ҳалифаликни  тиклаш  йўлида  мамлакатимиздаги  тинч, осойишта  ҳаётни  издан чиқариб,  фуқаролар урушини бошлаш,  мамлакат иқтисодий  фаолиятига  путур  этказиш,  миллатлараро  ва  динлараро  низолами  келтириб чиқаришга  уннганликлари сир эмас. Улар  ўз  фаолиятларини  асосан  уч  босқичда  олиб  боришга йўналтирганлар: -  Тушунтириш  ишлари.  Онги  тўлиқ  шаклланмаган  ёшлами  дин  ниқоби  остида  о ъз  тузоғига  илинтириш.  Фикри  заиф,  таъсирига  берилувчан  ҳуқуқ-тартибот органлари, ҳокимиятлардаги м асъул  шаҳслами  ўз тарафига  оғдириш; - биргаликда ҳаракат қилиш, фикрий кураш орқали «умматнинг оёққа  туриши,  фикрий  онглилиги»  йўлида  фикрий  инқилобга  етишиш.  Яъни  ғоявий-мафкуравий  жиҳатдан  кишилами  ҳизбчиламинг  ёвуз  ниятли инқилобига тайёр ҳолга келтириш; -  инқилоб-тўнтариш,  ҳукуматни  урнмат  орқали  қўлга  киритиб,  «Ҳалифалик» давлатини тузиш. Хулоса  шуки,  «Ҳизбут  -  таҳрир»нинг  г ъояси  ислом  таълимотидан  узоқ,  демократик  -   ҳуқуқий  давлат  конституциясига  зиддир.  У  виждон  эркинлигини  суиистеъмол  этиб,  сиёсий  ҳокимиятга  интилиш  йўлини  тутган  диний-сиёсий  оқимдир.  Унинг  ташкил  топганига  ярим  асрдан  ошган  бўлсада,  ҳанузгача  дунёнинг  бирор  давлатида  тан  олиниб,  расмий  рўйҳатдан ўтган эмас.  У  ҳеч қайси давлатда қарор топа олгани йўқ. Бундай  фирқа  ва  оқимлар  жамиятда  сиёсий  беқарорлик,  иқтисодий  таназзул,  энг ёмони,  миллатлараро  ва  динлараро  низолами,  биродаркушлик  ва хунрезликлами келтириб чиқаради ҳолос.

Кармана тумани “Жалойир” жоме масжиди имом-хатиби      А.Ҳакимов

O'xshash maqolalar
(У зот) ҳеч бир ихтилофсиз барча пайғамбарларнинг имомидирлар ва барча (ёмон сифатлардан) холи бандаларнинг нуқсонсиз тожидирлар.Ўший раҳматуллоҳи ала...
Wednesday, September 27, 2023 11:24 AM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин такосур (яъни мо...
Friday, December 16, 2022 9:17 AM
Замонамиз бемазҳабларининг “муҳаддис”и саналадиган Носир Албоний таниқли олим Шамсиддин аз-Заҳабий раҳимаҳуллоҳнинг “Китоб ал-Улвв” асарини қисқартири...
Friday, September 23, 2022 9:53 AM
Бу илмнинг мақсади диний ақидаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва ундаги шубҳаларни рад қилишдир. Эътиқод қилиши лозим бўлган ишларда мусулмонни тақ...
Wednesday, August 17, 2022 7:31 AM
Bugun Sohibqiron Amir Temur tavalludining 688 yilligi munosabati bilan, bundan taqriban 28 yil oldin marhum Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalami...
Monday, August 15, 2022 5:53 AM
Hozirgi kunda muqaddas islom nomidan har xil oqimlarning o‘zlarini jozibador ismlar bilan nomlab olib, go‘yoki to‘g‘ri yo‘lni da'vo qilib, g‘araz maqs...
Sunday, August 14, 2022 3:40 AM
Ma’lumki, Alloh taolo bandalarining hidoyati uchun insonlarning ichidan payg‘ambarlarni tanlab oldi. Ular orqali o‘zining hukumlarini odamlarga yetkaz...
Friday, July 29, 2022 6:12 AM
Qurbonlikning ta’rifiQurbonlik Alloh Taologa yaqinlik hosil kilish uchun so‘yiladigan jonliqdir. Qurbonlik bir nechta xil bo‘ladi: Qurbon xayiti kuila...
Friday, July 8, 2022 6:33 AM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft