Иффатини йўқотган уйлар ва дастурхонлар
Иффатини йўқотган уйлар ва дастурхонлар

Кампир секин хонасидан чиқди. Залдан невараси ва келинининг овози эшитилди:

- Ўғлим, дастурхон тайëр, овқатингни солиб қўйдим, келиб еб ол, совуб қолмасин.

Кампир залга кирди, қишлоқдан олиб келган ëстиғига суяниб, секин ўтирди.

Бувисини кўрган бола: - Буви, келинг бирга овқатланамиз, деди.

Кампир маъноли шаклда уҳ тортгач:

- Уйнинг эркаги келмасидан олдин дастурхонга ўтирилмайди. Олдин даданг келсин, кейин бирга овқатланамиз иншооллоҳ, деди.

Келин: - Эээ бувижон, у замонлар ўтиб кетди. Ҳозир қорни оч бўлган дастурхонга ўтиради. У келгач ўзи еб олади, деди. Кампир:

- Қизим, инсонларнинг одоби, ҳаëси, иффати бўлганидай уйларнинг ҳам иффати ва одоби бор.

Неваранинг сабри чидамай гапга аралашди:

- Бувижон, нима экан бу уйларнинг иффати... Тушунтириб беринг, мен қизиқиб қолдим, деди.

Кампир гапиришни бошлади:

- Биз кичик пайтимизда онамиздан олдин дадамизнинг қаршисида ўзимизни одобли тутишни ўрганардик. Ота-онамиз уйда пайтида оëғимизни узатиб ўтирмасдик, катталар гапираëтган пайтда гапириш учун навбат берилмагунча гапга аралашмасдик. Катталаримиз хонага кирганда дарров ўрнимиздан туриб, уларга ўтириш учун жой берардик. Дадамиз дастурхонга ўтирмагунча дастурхонга қўл узатмасдик.  

Дадамиз келиб, “Бисмиллоҳ”ни айтар, “Қани олинглар” дерди. Шундан кейин ҳаммамиз овқат ейишни бошлардик. Овқат еб бўлгач, ака-укалар навбат билан овқат дуосини ўқирдик. Оилавий ейилган овқатдан лаззатли овқат борми бу дунëда? Бу дастурхоннинг одобидир ўғлим”.

Невара:

- Бунчалик босим остида депрессияга тушмасмидингиз бувижон, деди.

- Йўқ, бизнинг замонамизда ҳурмат бўлгани учун севги абадий эди. Севги бор бўлгач депрессияга тушган одам бўлмас эди. Овқатлар лаззатли, уйқулар ором берувчи эди. Биласанми мен депрессия деган сўзни биринчи марта бу ерда эшитдим. Қишлоғимизда ҳамма “Иброҳим жинни” дейдиган биттаси бор эди. Ҳаттоки у шу даража бахтли одам эдики, буни тушунтириб бера олмайман.

Кеч киргунча болалар билан кўчада ўйнар, қорни оч бўлганда эшикни тақиллатиб, “Опа, оч бўлдим, овқат бер” дерди. Қайси эшикни тақиллатса ҳам бўш қайтмас эди. Сартарош сочини олар, ҳаммомчи ювинтириб қўярди.

Жума кунлари уни намозга олиб кетишарди. Уни ҳеч ким яккаламас эди. Ҳозир ҳеч бир нарсага ҳурмат қолмади. Ҳатто бу шаҳарда уйларга ҳам ҳурмат йўқ. Кеч кирганига қарамасдан ҳеч ким пардаларни туширмайди, уйнинг ичи кўриниб туради, лекин ҳеч ким уялмайди. Биз кун қорая бошлаши билан қалин пардаларни ëпар, кейин чироқ ëқардик. Ҳатто парда ëпиқ ҳолатда ҳам кийим алмаштиришга уялар эдик, олдин чироқни ўчириб, кейин кийим алмаштирардик. Ташқаридан соямиз кўриниши мумкинлигини ўйлаб юзимиз қизариб кетар эди.

Шу пайт келин ўтирган еридан турди, истар-истамас залнинг пардаларини ëпди.

- Уйнинг одоби пардаси ëпилиб ëпилмаганидан билинади, дер эди ота-боболаримиз.

Уйлар катта деворлар билан ўралган ҳовлиларнинг ичида бўлишига қарамасдан ҳеч ким ички кийимларини ўртада осиб қўймас эди, ҳатто уй ичидагилардан уялишарди. Мен кичкиналигимда иштонимни энг олд томонидаги ипга осган эканман. Дарров онам келиб “Қизим, бугун даданг ҳовлига чиқди. Сенинг иштонинг осилиб турган эди. Уялганимдан ер ëрилмади ерга кирмадим. Бундан кейин бунақа жойга осма. Энг орқадаги ипга осиб қўй. Устига бир нарсалар ëпиб қўйки, остидаги кўринмасин.

Иффатимиз, одобимиз кетса, имонимиз қолмайди, деди. Мен у пайтда 12 ëшларимда эдим. Онам менга бу гапларни айтаркан уялганимдан ерга кириб кетай дедим. Ҳозир шунақами? Ўтган кун озгина тоза ҳаводан нафас олай деб балконга чиқдим. Рўпарадаги қўшни ипга барча кийимларини осиб қўйган экан, уялганимдан уйга қайтиб кирдим.

Бугун овқатлар ташқарида ейилаяпти, “кўз ҳаққи” бўлаяпти, ҳеч ким буни эътиборга олмаяпти. Бозордан олинган нарсалар ҳар хил чиройли пакетларда уйга олиб келинаяпти, буни олишга қурби етадиганлар бор, қурби етмайдиганлар бор. Кўз ҳаққи бўлади бу ейиладиган овқатларда...

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам “Таом ҳиди билан қўшнингизга азият етказманг” деб буюрганлар. Бугун таом ҳиди, кўз-кўз қилиш билан атрофдагиларга азият берилмоқда. Табиийки еб-ичганларингиз зарар бермоқда. Кейин эса “депрессия” деб докторларга бораяпсизлар.

Уйнинг яна бир одоби борки, энг асосийси ҳам шу менимча. Уй ичида еб-ичилган нарсалар, муносабатлар, можаролар ташқарига олиб чиқилмайди...Бу уй иффати ҳисобланар ва ҳеч кимга айтилмас эди.

Шунинг учун муаммолар уй ичида осонликча ҳал этилар эди. Зотан Пайғамбаримиз хусусан эр-хотин орасида бўлган нарсаларнинг атрофдагиларга ëйилишининг қанчалар катта гуноҳ эканлигини ҳадисларида айтиб ўтган, шундай эмасми Лайло, деди келинига. Лайло “Ҳа, бувижон” дея олди.

Невараси:

- Бувижон, ҳозир Facebook деган нарса чиққан. Одамлар ресторанга бориб еган овқатларининг расмларини қўйиб минглаб одамларга кўрсатишади.

- Войййй, нақадар ëмон иш...Одам дегани еган овқатининг суратини бошқаларга кўрсатадими?

- Эҳ бувижон. Ҳар қандай ҳолатларнинг расмлари бор. Саëҳат қилишга борган жойлари, еб-ичадиганлари, сотиб олган кийимлари, ҳатто эрлари сотиб олган гулнинг устига ëзиб қўйган ëзувларгача тарқатишаяпти одамлар.

- Ўғлим, сен нималар деяпсан? Демак, қиëмат деярли қойим бўлиб, уйлар яланғоч қолибдида, деб гапида давом этди:

- Биз эрларимизнинг ëнида юришдан уялардик, чунки бевалар бор, уйлана олмай юрганлар бор. Уларнинг ярасини янгиламайлик деб эрларимиздан бир қадам орқада юрардик. Ҳозир эса уруш-жанжал ҳам, севишишлар ҳам ҳамманинг кўз ўнгида...

Албатта, маҳрамлик қолмаганидан кейин самимият ҳам қолмайди. Уйнинг баракати катталарга бўлган ҳурматдадир. Уйнинг иффати деразани ëпиб турган пардадир. Севгининг иффати яширин бўлишидадир. Кўзнинг иффати кўздадир. Баданнинг иффати тасаттурдадир. Уялиш, ҳаë имоннинг бир бўлагидир. Мен сенга онам айтган бир ҳикояни айтиб бераман.  

Ҳикоя дедиму, номи ҳикоя... Аслида ҳадис, ҳадиси қудсий... Яъни маъносини Оллоҳнинг Пайғамбаримизга хабар берган, сўзларини эса Пайғамбаримизнинг ўз сўзлари билан тушунтириб берган бир ҳадиси...

“Оллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратган пайтда Жаброил алаҳиссалом унга уч совға олиб келди: илм, ҳаë, ақл. Унга дедики: “Эй Одам. Булардан хоҳлаганингни танла...” Одам алайҳиссалом ақлни танлади. Жаброил алайҳиссалом ҳаë ва илмга мақомларига қайтишни буюрди. Ҳаë ва илм “

“Биз руҳлар оламида баробар эдик. Бирбиримиздан асло айрилмаймиз. Руҳлар жасадларга киргандан кейин ҳам айни шундай. Ақл қаерда бўлса, биз унга тобе бўламиз”. Жароил алайҳиссалом “Ундай бўлса, сизлар ҳам жойлашинглар” дея буйруқ бериши билан ақл мияга, илм қалбга, ҳаë эса кўзга жойлашди.  

Бу ҳадиси қудсийда айтилганидай ҳаëнинг мақоми кўздир. Шунинг учун ҳам кўзни сақлаш муҳимдир.

Келин:

- Гапингиз тўғри бувижон. Биз иффатимизни йўқотдик, натижада муаммоларимиз кўпайиб кетди, деди.

Невара қошиқни секин жойига қўйиб “Мен овқатни дадам келгандан кейин ейман” деди.

Айтган гаплари келини ва неварасига таъсир қилганини кўрган кампир ўтирган жойида Оллоҳга ҳамд айта бошлади.

O'xshash maqolalar
Васила луғатда “у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарса” маъносини англатади. Истилоҳда эса “дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадрли...
Monday, August 15, 2022 5:27 AM
Муҳтарам ватандошлар!Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни – нуроний отахон ва онах...
Friday, July 8, 2022 7:08 PM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Ажал ҳам,...
Friday, June 10, 2022 11:50 AM
Биз олдинги мақолаларимизда ваҳҳобий-салафийлар ва бемазҳаб тоифалар манбаларнинг замонавий нашрларини амалга оширар эканлар, айрим ҳолларда хиёнат йў...
Tuesday, February 15, 2022 9:50 PM
Дуо қилиш асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёки бошқа бир улуғ зотларнинг номларини айтиб, уларнинг ҳурматидан шу дуонинг мустажоб б...
Tuesday, February 15, 2022 4:13 PM
Darhaqiqat, inson hayoti bir necha bosqichlarga bo‘linadi. Bu bosqichlar ichida umrning yoshlik bosqichi alohida ahamiyatga egadir. Yoshlik insonning...
Monday, January 31, 2022 4:15 AM
XX – XXI asrlarga kelib turli xil diniy oqimlar soni ko‘payib ketdiki, bizning tinch va osuda diyorimizda ham uning salbiy ta’siri biroz kuchaydi. Bun...
Monday, January 31, 2022 3:58 AM
#TабрикВатан ҳимояси йўлида фидоий бўлайлик! Аллоҳ таоло барчаларимизга беҳисоб неъматлар берган. Мана шу неъматлар ичида энг улуғларидан бири &n...
Thursday, January 13, 2022 10:35 PM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft