Осмоннинг чироқлари ҳақида хабардормисиз?
Осмоннинг чироқлари ҳақида хабардормисиз?

Аллоҳ таоло сиз ва биз яшаб турган курраи заминни беҳикмат яратмаган. Унда бирор нарса мукаммалик сифатидан йироқда эмас. Хоссатандунё осмонига назар солсак тунда қоронғу бўлибкўринади. Лекин нур сочган юлдузлар сабабидан гўзал осмон қаршисида Аллоҳ таолонинг мукаммал яратувчи эканлигигага ҳеч шубҳангиз қолмайди.

Хўш бепоён осмонда нур сочган юлдузлар аслида нимани ифодаси деб ўйлайсиз?

Бу борада Аллоҳ таоло «Биз дунё осмониничироқлар-ла зийнатладик ва қўридик» деб марҳамат қилмоқда. Ҳақиқатдан ҳам тепамиздаги мовий осмонимизни кечалари чақноқ юлдузлар безаб туради. Оқшомлар фусункор бўлиб кишини маҳлиё қилиб қўйишига сабаб ҳам шудир. Шунингдек, дунё осмонидаги фаришталар ўзаро суҳбатлашаётганда, уларни гапларини ўғринча тинглаб, фолчи малайларига етказишга уринадиган жинлардан муҳофаза қилингани ҳам таъкидланмоқда. Уларни учар юлдузлар етиб, ҳалок этади. Ҳақиқатдан ҳам, кечалари баъзан ёрқин из қолдириб юлдуз учганини кўриб қоламиз.

Улар юлдузлардан ажралган бир парча бўлиб, жинларни ҳалок этиш учун отилар экан. Бус-бутун турган юлдуздан ўз ҳолича бирор бўлак ажралиб, ихтиёрий равишда хохлаган томонга қараб йўл олмаса керак ? Аслида бу нарсалар қудратли зот бўлмиш Аллоҳнинг иродаси ила содир бўлар экан.

«Мулк» сурасининг 5-ояти каримасида шундай марҳамат қилинади:

«Ва дарҳақиқат Биз яқин осмонни чироқлар билан зийнатлаб қўйдик ва у (чироқ)ларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик».

Ушбу мазмундаги муборак оятлар яна «Ҳижр» сурасида ҳам таъкидланиб келади:

17. Ўки осмондаги зот сизларга азоб шамолни юборишидан омонда бўлдингизми? Бас, албатта огоҳлантириш қандоқ бўлишини биласизлар.

Бу оятда Аллоҳ бандаларга ўзининг азобини, мисол учун худди Лут қавмига юборгандек, хоҳласа майда тошларни учириб келувчи шиддатли азоб шамолини юбориши мумкинлигини эслаяпти. Агар шундоқ қилса, ҳеч ким қочиб қутила олмайди. Шунинг учун келгуси оятда ҳам аввал яшаб ўтган ношукр қавмларга қилинган муомалани эслатяпти:

18. Ва дарҳақиқат улардан аввалгилари ҳам ёлғонга чиқарган эдилар. Бас инкорим қандай бўлди?!

Яъни, аввалги ўтган қавмлар ҳам ўз Пайғамбарларини ёлғончи деб туҳмат қилишган эди. Лекин Аллоҳ буни инкор қилди ва барча гуноҳларини турли азобларга дучор қилди.

Аллоҳ таоло Ўз қудратига бандалари эътиборини жалб қилиш учун қушнинг яратилиши ҳақида ўйлашга чорлайди.

Демак кечалари юлдузларнинг учиши тасодифий ҳол эмас экан. Шунингдек, юлдузларни биз бандалар учун яна қандай хизмат қилишлиги ҳақида «Анъом» сурасининг 97 ояти каримасида шундай марҳамат қилинади: «У сизларга қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топишингиз учун юлдузларни қилиб қуйган Зотдир. Биладиган қавмлар учун оят-белгиларни батафсил қилиб қўйганмиз» .

Ҳа, Аллоҳ Таоло фақат биладиган, ибрат оладиган, тафаккур қиладиган қавмлар учун ҳар бир оятларни батафсил баён қилмоқда. Тафаккур юритмаймизми ?

Ушбу ояти карималар орқали дунё осмонидаги юлдузлар бежизга яратилмаганлигини билиб олдик .

Улар:
1. Осмонимизни безаб, кечаларимизни ҳусункор қилади.

2. Қоронғу кечаларда бизга йўл ва манзил учун белги.

3. Малоикаларни гапларини ўғирлаш учун борган жинларни қувиб, ҳалок этади.

Худди шу маънода Аллоҳ Таоло «Анбиё» сурасининг 16 ояти каримасида бизларга уқтиради:

16. Биз осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйин учун яратганимиз йўқ.

Бундай улкан ва ажойиб нарсалар, албатта, ўйин учун яратилмайди. Беҳудадан-беҳудага шунчалик уринишнинг кераги йўқ. Мақсад ўйин бўлса, шунга мосроқ нарса яратилар эди.

 

 

Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти

4-босқич талабаси Ш.Сетираев

O'xshash maqolalar
(У зот) ҳеч бир ихтилофсиз барча пайғамбарларнинг имомидирлар ва барча (ёмон сифатлардан) холи бандаларнинг нуқсонсиз тожидирлар.Ўший раҳматуллоҳи ала...
Wednesday, September 27, 2023 11:24 AM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин такосур (яъни мо...
Friday, December 16, 2022 9:17 AM
Замонамиз бемазҳабларининг “муҳаддис”и саналадиган Носир Албоний таниқли олим Шамсиддин аз-Заҳабий раҳимаҳуллоҳнинг “Китоб ал-Улвв” асарини қисқартири...
Friday, September 23, 2022 9:53 AM
Бу илмнинг мақсади диний ақидаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва ундаги шубҳаларни рад қилишдир. Эътиқод қилиши лозим бўлган ишларда мусулмонни тақ...
Wednesday, August 17, 2022 7:31 AM
Bugun Sohibqiron Amir Temur tavalludining 688 yilligi munosabati bilan, bundan taqriban 28 yil oldin marhum Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalami...
Monday, August 15, 2022 5:53 AM
Hozirgi kunda muqaddas islom nomidan har xil oqimlarning o‘zlarini jozibador ismlar bilan nomlab olib, go‘yoki to‘g‘ri yo‘lni da'vo qilib, g‘araz maqs...
Sunday, August 14, 2022 3:40 AM
Ma’lumki, Alloh taolo bandalarining hidoyati uchun insonlarning ichidan payg‘ambarlarni tanlab oldi. Ular orqali o‘zining hukumlarini odamlarga yetkaz...
Friday, July 29, 2022 6:12 AM
Qurbonlikning ta’rifiQurbonlik Alloh Taologa yaqinlik hosil kilish uchun so‘yiladigan jonliqdir. Qurbonlik bir nechta xil bo‘ladi: Qurbon xayiti kuila...
Friday, July 8, 2022 6:33 AM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft