Ёрқинжон домланинг вафоти аср мусибатларидан биридир (ҳижрий 1398-1442)
Ёрқинжон домланинг вафоти аср мусибатларидан биридир (ҳижрий 1398-1442)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳижрий 1442 йил 6 зулқаъда чоршанба куни кечқурун аянчли ҳодиса сабабли шайх ва етук даъватчини йўқотган Туркистон, хусусан, Ўзбекистон халқига, Қўқон аҳолисига таъзия билдираман. Аллоҳ у кишини раҳматига олсин. Халқ ва юртидаги ёшлар орасида таниқли бўлган Ёрқин ибн Убайд Фозил Ҳўқандий даъват қилиш, динни етказиш, одамларни яхшилик узра тўплаш бўйича тенгдошлари орасида ажойиб намуна эди. Ёрқин домла ҳаётини ёшларга таълим бериш, уларни мўътадил, тўғри, холис Аллоҳ таолонинг розилигига олиб борадиган йўлга қайтаришга бағишлаган Ислом умматининг ёш олимлари ичида ноёб, дурдона шахс эди. Ёрқин домла аввалги пайтданоқ деярли намунали исломий шахс бўлиб, кичиклардан олдин тўғридан-тўғри катталарнинг қалбларига кириб борди. Аллоҳ унга тил ширинлиги, иборадаги ёқимли хислатни, солиҳ амалларга тарғиб этиш, одобга чорлашда енгил услубни берган. Илм мажлисида малолланиш йўқ, гаплари ширин, ҳикоялари шавққа тўла, суҳбатида илм ва одоб кўзга ташланиб туради. Ёрқин домла ўзини талаби илм ва сафар билан машғул қилар, Марказий Осиё, Ҳиндистон, Татаристон, Туркия, Миср қаерда бўлмасин, вақтидан унумли фойдаланар, уни беҳуда нарсаларга совурмасди, кимгадир фойдаси тегар, ўзи ҳам фойда олар, бошқаларга манфаати тегиб, ўзи ҳам улардан фойдаланарди. Кўплаб фанларни ўзлаштирган, тилларни пухта ўрганган бўлиб, нотиқлик, қавмга таъсир ўтказиш борасида Аллоҳ унга ато этган малака сабабли сўзласа, қалбларни эгаллаб, асир қилиб олар, одамларнинг эътиборини ўзига қаратарди. Унинг мавъизалари фойдаларга тўла эди. У бир ояти каримани зикр қилиб, уни тафсир китобларда келган маълумотлар билан тафсир қиларди, унга набавий ҳадисдан далил келтириб, шаръий мақсадни англатарди, мўътамат (яъни, ишончли, далилли) фиқҳий ҳукмни айтиб, сўнгра салафи солиҳларнинг хабарларини келтирар, сўнггидан ҳозирги замон уламоларининг аҳволлари, уларнинг илмий хулосаларини зикр қилиб, ақлларни ҳаракатга келтирадиган бирор қизиқ сўзни айтарди ва уни ажойиб осон услуб билан етказиб гапини тугатарди. Мен у билан 2018 йилнинг август ойида Фарғона водийсида учрашдим. Танамиздан аввал руҳимиз учрашди. Гўё кўп йиллардан бери бир-биримизни яхши танийдигандек. У киши нақадар солиҳ ҳамроҳ эди. Ўзбекистоннинг бир қанча жойларига боришимда менга ҳамроҳ бўлди. Сўнг Қоҳирага кетди. У билан 2019 йилнинг январида кўришдим, кейинги учрашувимиз ҳам 2020 йилнинг январида Қоҳирада бўлди. Шайхларнинг илм мажлисларида, дарсларда, китоблар излашда, авлиё ва солиҳларни зиёрат қилишда, толиби илмлар билан танишишда, турли илм борасидаги ўзаро музокара, дарс асносида, баъзи мавзуларни чуқурроқ ўрганишда, айрим саҳифаларни таржима қилишда, тўла англанмаган масалаларни очадиган калит (маълумот)ларни қидиришда бирга юрган дамларимиз ёқимли онлар бўлган эди. Вафот этадиган куни мен билан ижтимоий тармоқ орқали боғланиб, бирга излаган шайхимизнинг қабрини топганини хушхабар тарзида айтиб қолди. (Биз излаган шайх) Шайх Муҳаммад Закариё Бухорий Маданий раҳимаҳуллоҳнинг устози шайх Искандар Халифа эди. Ёрқин домла Қирғизистоннинг Бешбурҳон қишлоғидаги шу (Искандар Халифа)нинг қабрини зиёрат қилишга бориб, бир неча соатдан сўнг қайтаётганда йўлда юз берган автоҳалокат оқибатида Аллоҳ таолонинг қазои-қадари билан вафот этди. Аллоҳ уни раҳматига олсин.

Албатта, Ёрқин домланинг вафоти катта йўқотиш, таъсирли фалокат ва аср мусибатларидан биридир. Йўқ, биз ноёб истеъдодли шайх ва даъватчини йўқотганимиз учунгина бундай демаяпмиз, балки бундай таъсир доираси кенг Ислом шахсларининг Ислом уммати ичидан топилиши осонликча бўлмайди. Мавлойим азза ва жалладан у кишининг ўрнига яна яхшисини беришини сўрайман.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Аллоҳ (сабрингизга яраша) ажрингизни кўпайтириб берсин!

Мансур Бухорий

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

O'xshash maqolalar
(У зот) ҳеч бир ихтилофсиз барча пайғамбарларнинг имомидирлар ва барча (ёмон сифатлардан) холи бандаларнинг нуқсонсиз тожидирлар.Ўший раҳматуллоҳи ала...
Wednesday, September 27, 2023 11:24 AM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин такосур (яъни мо...
Friday, December 16, 2022 9:17 AM
Замонамиз бемазҳабларининг “муҳаддис”и саналадиган Носир Албоний таниқли олим Шамсиддин аз-Заҳабий раҳимаҳуллоҳнинг “Китоб ал-Улвв” асарини қисқартири...
Friday, September 23, 2022 9:53 AM
Бу илмнинг мақсади диний ақидаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва ундаги шубҳаларни рад қилишдир. Эътиқод қилиши лозим бўлган ишларда мусулмонни тақ...
Wednesday, August 17, 2022 7:31 AM
Bugun Sohibqiron Amir Temur tavalludining 688 yilligi munosabati bilan, bundan taqriban 28 yil oldin marhum Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalami...
Monday, August 15, 2022 5:53 AM
Hozirgi kunda muqaddas islom nomidan har xil oqimlarning o‘zlarini jozibador ismlar bilan nomlab olib, go‘yoki to‘g‘ri yo‘lni da'vo qilib, g‘araz maqs...
Sunday, August 14, 2022 3:40 AM
Ma’lumki, Alloh taolo bandalarining hidoyati uchun insonlarning ichidan payg‘ambarlarni tanlab oldi. Ular orqali o‘zining hukumlarini odamlarga yetkaz...
Friday, July 29, 2022 6:12 AM
Qurbonlikning ta’rifiQurbonlik Alloh Taologa yaqinlik hosil kilish uchun so‘yiladigan jonliqdir. Qurbonlik bir nechta xil bo‘ladi: Qurbon xayiti kuila...
Friday, July 8, 2022 6:33 AM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft