РАМАЗОН – ҚУРЪОН ОЙИ
РАМАЗОН – ҚУРЪОН ОЙИ

Мана Юртимиз бўйлаб, балки олам узра Рамазон ойи шукуҳи кезиб юрибди!

Рамазон – бу ойни қадрини, бу ойнинг буюклигини, фазлини билган ким бўлса борки, унга етишни орзу қилади, уни соғинади, унга ўзгача тайёргарлик кўради! 

Рамазон – бу ойнинг фазилатини, баракасини, бу ойнинг қанчалар аҳамиятли, буюклигини билган ким бўлса борки, Рамазон ойида яшаб, уни қўмсайди, уни соғинади, шукрини қилади, ибодатларга зўр беради, бу ойдан ажралгиси келмайди, унинг учун ҳар дақиқа эмас, ўтаётган ҳар сонияни ғанимат дея қарайди. Унинг чиқиб кетишини хоҳламайди, бу ой вақти келиб, чиқиб кетса қалби ўртанади, унинг соғинчида яна фиғон чекади, оҳ тортади...

Рамазон – бу шундай ҳам фазилатли, барокатли ойки, унинг ҳурматидан шайтонлар ва жинлар кишанланади, тавба ва мағфират эшиклари очилади. Фаришталар бандаларнинг савобли, яхши, хайрли, гўзал амалларини ёзишга шошиладилар. Ушбу ойнинг фазлидан баҳраманд бўлиб қолишга барча инсонлар беллашадилар, савобли ишларни, эҳсон ва садақалар, закотларни кўплаб қиладилар, ўзаро ҳадялашадилар. Ушбу ойнинг фазлидан Аллоҳ таолонинг амр қилганига мувофиқ – уришлар, жанжаллар, зулумлар, азоблар, қасд олишлар ҳаром қилинган бўлиб, ҳар бир қул бунга сўзсиз амал қилишади... 

Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири эса – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. 

 Чунки Қуръон карим одамзотни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга, куфрдан иймонга, торликдан кенгликка, маҳзунликдан хурсандчиликка, безовталикдан ҳотиржамликка олиб чиқадиган Aллоҳнинг каломидир. Унинг фазли билан бошқа сўзларнинг фазли Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтганларидек: “Aллоҳнинг сўзи билан банданинг сўзи орасидаги фазлнинг фарқичаликдир”. 

Нисо сурасининг 174 оятида Қуръон ҳақида шундай дейилган: 

"Сизларга равшан нур (Қуръон)ни нозил этдик".

Aллоҳ таоло Ўзининг сўнги китоби, Қуръони каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган. Шунинг ўзи бу ойнинг қанчалар улуғ эканини англаш учун етарлидир. Aллоҳ азза ва жалла айтади:

 «Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон туширилгандир» (Бақара, 185 оят).

Рамазон ойининг яна бир ўзгача куни бордирки, уни Қадр кечаси дерлар! Бу худди лаъл жавоҳирлар, олтин-у кумушлар орасидаги дур – маржондир! Рамазон ойининг ҳар бир куни баҳосини беролмайдиганимиз кумуш-у олтинга тенглаштирилса, унинг ичидаги бир кун алоҳида қийматга эгадир! Унинг баҳоси бебаҳо! Дунёларга алишилмас, хаттоки дунёлар унинг олдида арзимас бир буюмдир! У кун – Қадр кечасидир! Аллоҳ таоло ҳам ушбу муборак ойнинг, фазилатли кеча даражасини улуғлаб, шундай дейди: «Aлбатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (Қадр, 1 оят).

Биз бандаларга – ўзимизга хос бўлган бир ҳислат бор, у ҳам бўлса кимгадир бирор ҳадяни ёки бирор бир қадрли, қимматли нарсани бермоқчи бўлсак, ўзимиз учун ҳам, унинг учун ҳам муҳим бўлган бир куннни танлаб оламиз, айнан ўша куни унга аталган ҳадямизни топширамизки, бутун умр ушбу кунни ва мана шу берилган ҳадяни эслаб юрсин ва уни қанчалик даражада қийматли эканлигини билсин, деймиз! Аллоҳ таоло эса бандаларини энг кўп севинтирувчи ва у энг кўп бизга муҳаббатли бўлганидан Рамазонни алоҳида қийматли, қадрли, муборак, фазилатли бир ой сифатида танлаб олиб, айнан мана шу улуғ ойнинг алоҳида бир кунида Ўзининг ҳақ Каломини нозил қилиб, Қадр кечасини ойлар ичидаги алоҳида бир кун этиб тайин қилдики, биз унинг қадрини билайлик, ғанимат санайлик, ушбу кун шукрини адо этайлик деб. Мана шуларнинг ўзи эса Рамазон ойининг – Қуръон ойи, Қадр кечасининг алоҳида латиф бир кун эканлигини билишимизга кифоя қилади. Ибн Aббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Aллоҳ таоло Қуръонни аввал Лавҳул-маҳфуздан дунё осмонига бутунича нозил қилган ва бу Рамазон кечаларидан бирида – Қадр кечасида бўлган. Вақти-соати келиб, Қуръоннинг Ер юзига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилиниши ҳам айнан Қадр кечасида бошланган. Кейинчалик ҳар Рамазонда ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотга шу Рамазонгача нозил бўлган оятларни такрорлатадиган бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этадиган йиллари Қуръонни Жаброил алайҳиссаломга икки бора ўқиб берганлар. Зайд ибн Собит, Aбдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо бу муборак хатмга гувоҳ бўлганлар. 

 Бу хатм манбаларда «арзаи охир» - «сўнги ўқиб ўтказиш» деган ном билан машҳурдир.

 Имом Бухорий Ибн Aббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг саҳийи эдилар. У зотнинг энг саҳийликлари Рамазонда – Жаброил у зот билан учрашганда бўлар эди. Жаброил Рамазоннинг ҳар тунида у зот билан учрашиб, Қуръонни дарс қилишарди. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда эркин шамолдан ҳам сахий бўлиб кетар эдилар».

Ҳадис китобларни ўқисак, Рамазон билан Қуръонни эгиз шафоатчи тарзида тасвирланганини кўрамиз. Имом Aҳмад ва Aбу Фазлларнинг ҳадис тўпламларида Aбдуллоҳ ибн Aмр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади: рўза: «Эй Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Бас, иккови ҳам шафоат қилади», деганлар».

Aна шундай қилиб, бу ой илоҳий тасарруф орқали Ислом уммати учун Қуръон ойи қилиб берилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидан тортиб бугунги кунгача бу ҳолат бутун мусулмон оламида анъана тарзида муваффақиятли давом этиб келмоқда. Саҳобаи киромлар ва тобеинлар Рамазонда Қуръон тиловатига алоҳида эътибор берар эдилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга Рамазонда таровеҳда Қуръонни одамларга хатм қилиб беришни топширганлари ҳам бежиз эмас еди. Буюк тобеин Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳи Рамазон ойи ичи барча ибодат ва вазифаларини тўхтатиб, Қуръон ўқиш билан машғул бўлар эди. Имом Бухорий бобомиз эса Рамазон ойида Қуръони каримни уч маротаба ўқиб тугатар эдилар.

Ҳозирда кўплаб мусулмон юртларида маҳаллий ва халқаро Қуръон мусобақаларини Рамазон ойида ўтказиш урф бўлган. Бизда ҳам «Хатми Қуръон» деганда Рамазон, «Рамазон» деганда Хатми Қуръон ёдга тушадиган бўлиб кетган.

Яратган зотга беҳисоб шукрлар бўлсинки, юртимиз истиқлолга эришгач муқаддас динимиз кўрсатмаларини эмин-эркин адо этишга мияссар бўлиб турибмиз. 

 Жорий 2020 йил нафақат Ўзбекистонимизга балки бутун дунё учун синовли йил бўлгани ҳеч кимга сир эмас, ушбу эпидемя сабаб юртимиздаги мавжуд масжидлар ҳатто муқаддас масканлардан Макка ва Мадина шаҳрларидаги масжидларида ҳам жамоат бўлиб ибодат қилишлик “Коронавирус” сабабли вақтинчалик тўхтатилди юртимизда мингдан зиёд қориларимиз томонидан онлайн Қуръон тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Зеро қаерда Aллоҳнинг каломи тиловат этилса, ўша ердаги файз ва барака янада зиёда бўлади. Дуоларимизда дунё аҳли учун келган бу балоларни жумладан жонажон ватанимиздаги табиий офатларни бартараф этиб тинчлик ва осойишталигимиз бардавом бўлишини сўрашлигимиз лозим бўлади. 

Фурсатдан фойдаланган ҳолатда барчаларингизни Қуръон ойи бўлмиш Рамазон ойи билан муборакбод этаман.

 

 

Кармана тумани “Жалойир” жоме масжиди имом-хатиби A.Ҳакимов

O'xshash maqolalar
(У зот) ҳеч бир ихтилофсиз барча пайғамбарларнинг имомидирлар ва барча (ёмон сифатлардан) холи бандаларнинг нуқсонсиз тожидирлар.Ўший раҳматуллоҳи ала...
Wednesday, September 27, 2023 11:24 AM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин такосур (яъни мо...
Friday, December 16, 2022 9:17 AM
Замонамиз бемазҳабларининг “муҳаддис”и саналадиган Носир Албоний таниқли олим Шамсиддин аз-Заҳабий раҳимаҳуллоҳнинг “Китоб ал-Улвв” асарини қисқартири...
Friday, September 23, 2022 9:53 AM
Бу илмнинг мақсади диний ақидаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва ундаги шубҳаларни рад қилишдир. Эътиқод қилиши лозим бўлган ишларда мусулмонни тақ...
Wednesday, August 17, 2022 7:31 AM
Bugun Sohibqiron Amir Temur tavalludining 688 yilligi munosabati bilan, bundan taqriban 28 yil oldin marhum Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalami...
Monday, August 15, 2022 5:53 AM
Hozirgi kunda muqaddas islom nomidan har xil oqimlarning o‘zlarini jozibador ismlar bilan nomlab olib, go‘yoki to‘g‘ri yo‘lni da'vo qilib, g‘araz maqs...
Sunday, August 14, 2022 3:40 AM
Ma’lumki, Alloh taolo bandalarining hidoyati uchun insonlarning ichidan payg‘ambarlarni tanlab oldi. Ular orqali o‘zining hukumlarini odamlarga yetkaz...
Friday, July 29, 2022 6:12 AM
Qurbonlikning ta’rifiQurbonlik Alloh Taologa yaqinlik hosil kilish uchun so‘yiladigan jonliqdir. Qurbonlik bir nechta xil bo‘ladi: Qurbon xayiti kuila...
Friday, July 8, 2022 6:33 AM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft