Маоний илми, муқтазои ҳолга мувофиқ бўлган араб лафзларини ҳолатларини ўрганадиган илмдур. Чунки сўзларнинг ўринлари турлича ва суратлари ўзгарувчан бўлади. Масалан, Аллоҳ таолонинг:
﴿وأنا لا تدري أشر أريد بمن في الأرض أم أراد بهم ربهم رشدا﴾
«Ва албатта, биз, ер юзидагиларга ёмонлик ирода қилиндими ёки Роббилари уларга рушдни ирода қилдими, билмасмиз»
оятида "ام" лафзи келиши билан сўзлар бир-бирига мухолиф бўлиб қолди. Чунки Аллоҳ таолога ёмонлик нисбатини бериб бўлмайди.
Балоғат фани илмул маъоний, илмул баён ва илмул бадиъ деб номланувчи уч қисмдан иборат бўлиб, илмул маъоний балоғатнинг мана шу
уч илмларидан биридир. Маъоний (المعانى (сўзи арабча сўз бўлиб, معنى сўзининг кўплик шаклидир. У бирор нарсанинг мақсадини ифода қилади ва луғатда “мақсад” деган маънони англатади. Баён соҳибларининг истилоҳида маъоний сўзи зеҳнда тасаввур қилинган нарсани лафз билан ифодаланишидир.[1]
Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, маъно бу мақсад қилинган нарсанинг зеҳний суратидир.
Маъоний илмининг қисқача ва батафсил таърифлари:
Илмул маоний - гапнинг муқтазои ҳол, яъни талаб қилинган ҳолатга мос
қилиб келтириш усулларини ўрганадиган илмдир.[2] Илмул маъоний у билан арабий лафзларнинг муқтазои ҳолга мутобиқ келадиган ҳолатлари ўрганиладиган илмдир.[3] Илмул маъоний арабий лафзларнинг муқтазои ҳолга мутобиқ келадиган ҳолатлари у орқали ўрганиладиган усуллар ва оидалардир.[4]
Маъоний илми жумлани ва унда воқеъ бўладиган ўзгаришларни ўрганади. Каломни наҳв қоидаларига риоя қилиниши ва муқтазои ҳолга мутобиқ келишини талаб қилган ҳолда ундаги тақдим ва таъхир, ҳазф ва изофа, таъриф ва танкир, қаср, тахсис, фасл ва васл, ийжоз, итноблари борасида баҳс юритади.[5] Шу ўринда таърифларда қўлланилаётган “ҳол” ва “муқтазои ҳол” атамаларига изоҳ бериб ўтсак:
Ҳол (مقام – (мутакаллим ўзининг иборасини махсус суратга кўра келтирмоғига ундовчи иш.[6] Яъни, ҳол ёки мақом гап айтилган ўрин бўлиб, у мутакаллимни (сўзловчини) ўз каломида аслий маънога қўшимча бирор хос нарса келтиришга ундайди.
Муқтазо (المناسب اإلعتبار – (махсус сурат бўлиб, ибора (гапираётган гапимиз) унга кўра келтирилади.[7] Муқтазо ҳолга каломнинг мувофиқ келиши – калом ўша хос нарсани ўз ичига қамраб олишидир.[8]
Калом ҳолатларга қараб ўзгаради. Ҳолат мақтов, яъни мадҳ бўлганда бу мақтов итнобни, яъни узундан узоқ гапиришни тақозо қилади. Чунки мақташ бир-икки сўз билан амалга ошмайди. Ҳолат уришиш, койиш бўлганда ҳам гапни кўпайтириш талаб қилинади. Бу ўринда мақтов ёки койиш ҳол, итноб қилиш эса муқтазои ҳол бўлади. Бордию хитоб қилинаётган киши зийрак ёки хабар ҳақида маълумотга эга бўлса, унинг зийраклиги гапни қисқа – ийжоз қилиб гапиришни талаб қилади. Бу ўринда ҳам зийраклик ҳол, гапни ийжоз қилиш эса муқтазои ҳол ҳисобланади.
Мухотаб мункир бўлганда эса, унга гапни таъкид билан айтиш зарур бўлади. Шунингдек, бундан бошқа ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Гапни ҳол тақозо қилаётган нарсага мос бўлиши учун уни итноб ёки ийжозга кўра келтириш балоғатнинг асосий шартларидандир.
Бунга мисол: أَنَّا لَا نَدۡرِیۤ أَشَرٌّ أُرِیدَ بِمَن فِی ٱلۡأَرۡضِ أَمۡ أَرَادَ بِهِمۡ رَبُّهُمۡ رَشَدࣰا ﴿ ١٠ ﴾
Яъни: “Биз ер юзидагиларга (Аллоҳ томонидан) ёмонлик ирода қилинганми ёки Парвардигорлари уларга тўғри йўлни ирода қилганми, билмасмиз”[1]
бу ояти каримадаги أَمۡ калимасидан олдинги жумла ундан кейингисидан фарқланади. Чунки биринчи жумла мажҳул, иккинчиси маълум шаклда келмоқда. Бунинг боиси, иккинчи жумлада яхшиликни Аллоҳ таолога нисбат берилмоқда, биринчисида эса, ёмонлик нисбатини Аллоҳ таолодан нафий қилинмоқда.[2] Яъни, ҳурматли зотлар ҳақида, ва айниқса, Аллоҳ таолони юксак фазилатли, камол сифатли Зот деб турган ҳолда, унга ёмонликни нисбат бериш беадаблик ҳисобланади. Зеро, барча ишлар Аллоҳ таолонинг изни-иродаси билан экани аниқ бўлса-да, яхшиликни унга нисбат бериб, ёмонликни нафий қилиш гўзал одоб ҳисобланади.
Шунинг учун, ушбу оятда
أَرَادَ
феъли Аллоҳ таолонинг мақомининг ҳолатига мос тарзда келтирилди. Маъоний илми − бу арабий каломларнинг муқтазои ҳолга мутобиқ келадиган ҳолатлари ўрганиладиган қоидалар мажмуидир. Яъни, маъоний илмида шундай йўллар ҳақида баҳс қилинадики, адиб гаплари мақсадига мувофиқ келиши, маъноларни аниқ баён этилиши учун айнан шу йўлларга муҳтож бўлади. Эшитувчиларнинг даражалари, йўналишлари, характерлари, фаҳмлаш қобилиятлари турлича эканини ва яна айтаётган гапини ўрни ва вақтини топиб гапириши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир калом ўз мақомига муносиб бўлиши учун адиб маъоний илми қоидалари ва уларни қўлланиш услубларини билиши вожибдир.
[1]Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири. −Тошкент-2006й. ТИУ нашриёт
матбаа бирлашмаси. Жин сураси: 10-оят. Б:572. (бундан кейин: А. Мансур. Қуръон карим м. тар. ва таф. деб
қисқартириб ёзилади)
[2] Муҳаммад Юсуф Толавий. Жавоҳир ал-балоға фи шарҳи дурус ал-балоға. − Ҳиндистон: Матабату фақиҳ
ал-умма. Б:38.
[1]Аҳмад Ҳошимий. Жавоҳир ал-балоға фи ал-маоний ва ал-баён ва ал-бадиъ. – Байрут: Мактабат ал-асрийя
1999й. Б:48.
[2]Али Хабармий, Мустафо Амин. Ал-Балоғатул-возиҳа. – Қоҳира: Мактаба ал-мадина, 1999. Б:5.
[3]Жалолиддин Муҳаммад ибн Абдурроҳман Шофеъий. Талхисул мифтаҳ. − Доруш шифо. 2017й. Б:26,27.
[4]Илёс Қублон. Шарҳу талхисил мифтаҳ. –Доруш шифо. 2017й. Б:26
[5]Шаймо муҳаммад Козим Забидий. Илмул маъоний. 2017й. Б:3,4. (матбаа номи кўрсатилмаган)
[6]Ҳифний Носиф, Муҳаммад Дияб, Султон Муҳаммад, Мустафо Тамум. Дурусул балоға. −Мактабатул
Бушро. 2009й. Б: 21
[7]Ҳифний Носиф, Муҳаммад Дияб, Султон Муҳаммад, Мустафо Тамум. Дурусул балоға. −Мактабатул
Бушро. 2009й. Б: 21
[8]Аҳмад Ҳошимий. Жавоҳир ал-балоға фи ал-маоний ва ал-баён ва ал-бадиъ. – Байрут: Мактаба ал-асрийя
1999. Б:56
Имом Бухорий номидаги
Тошкент ислом институти 4-курс толибаси М.Нусратуллаева