БЕМАЗҲАБ САЛАФИЙЛАРНИНГ КИТОБЛАРГА ХИЁНАТИ
БЕМАЗҲАБ САЛАФИЙЛАРНИНГ КИТОБЛАРГА ХИЁНАТИ

Биз олдинги мақолаларимизда ваҳҳобий-салафийлар ва бемазҳаб тоифалар манбаларнинг замонавий нашрларини амалга оширар эканлар, айрим ҳолларда хиёнат йўлини тутганларини эслатган эдик. Бунинг учун, улар: 1) китоблардаги маълумотларни ўзгартириш, 2) уларга сохта маълумотларни қўшиб нашр қилиш ва 3) китоблардаги асил маълумотларни даврга, замонга ва эътиқодга туғри келмайди, деган баҳоналарда олиб ташлаб нашр қилиш йўлини тутганлар. Бу хилдаги хиёнатларидан айримларини олдинги мақолаларимизда мисоллар асосида кўрсатиб ва исботлаб берган эдик. Ана шундай хиёнатлардан бири, Аллома Ибн Касир (701-774 ҳ./1302-1373 м.) раҳматуллоҳи алайҳнинг машҳури жаҳон тафсирларининг нашрларида ҳам юз берган.

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг “Тафсир ал-Қуръон ал-карим” деб аталган асарининг Байрутнинг машҳур “Дор ал-кутуб ал-илмия” нашриётида 1998 йили чиқарилган 9 жилдлик нусхасида “тавассул” ва “васила” борасидаги битта маълумот олиб ташланган. Бу “Бақара” сурасининг 89-ояти билан боғлиқ:

Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳуга ҳам, бошқаларга ҳам ва ҳатто яҳудийларга ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан тавассул қилиш жоиз эканлиги маълум эди. Жумладан, “Бақара сураси”нинг 89-ояти сабаби нузулидан маълумки, Хайбар қабиласи билан Ғатафон қабиласи урушиб қоладилар. Хайбар яҳудийлари бундай деб дуо қилганлар:

اَللَّهُمَّ اِنَّا نَسْئَلُكَ بِحَقِّ مُحَمَّدٍ النَّبِىِّ الْأُمِّىِّ الَّذِى وَعَدْتَنَا اَنْ تُخْرِجَهُ لَنَا (بِإِخْرَاجِهِ) فِى آخِرِ الزَّمَانِ اِلَّا نَصَرْتَنَا عَلَيْهِمْ

“Эй, Аллоҳ! Албатта бизлар уммий пайғамбар Муҳаммад ҳаққи-ҳурмати ила сўраймизки, уни охирзамонда бизларга чиқаришни ваъда қилгансан, фақат душманлар устидан бизларга нусрат бергин!” (Ибн Касир. Тафсир ал-Қуръон ал-азим. 1-жилд. – Байрут: Дор Ибн Ҳазм, 2000. – Б. 159).

Албатта, Хайбар яҳудийлари бу жангда ана шу тавассул сабабли ғалаба қозонганлар. Яҳудийлар бундан бошқа жангу жадалларда ҳам, тортишув ва баҳсларда ҳам ана шу тариқада тавассул қилар эдилар. Зотан, бу хилдаги васила ва тавассул билан ҳар бир дуо ижобат бўлгусидир. Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлиб келиб, уларни имонга даъват қилганларида, ҳасад туфайли ва обрўлари пасайишидан қўрқиб имон келтирмаганлар. Ана шу воқеани ифодалаб, Қуръони каримда мана бу оят нозил қилинган:

وَ لَمَّا جَاءَهُمْ كِتَابٌ مِنْ عِنْدِ اللهِ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَهُمْ وَ كَانُوا مِنْ قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى اللَّذِينَ كَفَرُوا فَلَمَّا جَاءَهُمْ مَا عَرَفُوا كَفَرُوا بِهِ فَلَعْنَةُ اللهِ عَلَى الْكَافِرِينَ

“Қачонки, уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи Китоб (Қуръон) келганида, илгари кофирларга қарши (Сен билан, эй Муҳаммад) ёрдам сўраб юрар эдилар. Ўзларига таниш зот (Муҳаммад алайҳиссалом) келганда эса уни инкор этдилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!” (Бақара, 89).

Бу ривоят ҳам Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ ва Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ томонларидан зикр қилинган (Ҳоким, 2/3042; Байҳақий, “Далоил ан-нубувват”, 1/411).

Мазкур оятда ғайридинларнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номлари билан “тавассул” қилишлари эмас, балки имон келтирмаганлари танқид остига олинган. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг тафсирларида айтилишича, яҳудийлар имон келтиришмаган пайтда саҳобаи киромлар, шу жумладан, Муоз ибн Жабал, Бишр ибн ал-Баро ибн Маърур ва Довуд ибн Салама разийаллоҳу анҳум кабилар: “Эй яҳудийлар жамоаси, Аллоҳдан қўрқинглар, имон келтиринглар. Ахир, сизлар бундан олдин бизларга Муҳаммад алайҳиссалом билан “тавассул” қилиб баҳслашардинглар, унинг пайғамбар қилиб юборилишини айтиб, сифатларини бизга ўзингиз зикр қилиб берардинглар, энди нимага имон келтирмайсиз?!” дейишган эди. Юқорида айтилган нашрда ана шу:

اَللَّهُمَّ اِنَّا نَسْئَلُكَ بِحَقِّ مُحَمَّدٍ النَّبِىِّ الْأُمِّىِّ الَّذِى وَعَدْتَنَا اَنْ تُخْرِجَهُ لَنَا (بِإِخْرَاجِهِ) فِى آخِرِ الزَّمَانِ اِلَّا نَصَرْتَنَا عَلَيْهِمْ

“Эй, Аллоҳ! Албатта бизлар уммий пайғамбар Муҳаммад ҳаққи-ҳурмати ила сўраймизки, уни охирзамонда бизларга чиқаришни ваъда қилгансан, фақат душманлар устидан бизларга нусрат бергин!” деган тавассулий дуо – кўрсатилган нашрда – олиб ташланган. У мазкур нашрнинг 1-жилди, 216-217 саҳифаларида келтирилиши керак эди, бироқ у олиб ташланган.

2000 йилда Байрутнинг “Дор Ибн Ҳазм” нашриётида “Тафсири Ибн Касир”нинг янги таҳқиқ қилинган нусхаси чоп қилинган. Нашрнинг муқовасидаёқ: تَمَّ فِيهَا اِسْتِدْرَاكُ السَّقَطُ الْحَاصِلُ فِى الطَّبَعَاتِ السَّابِقَةِ – “Бунда ўтган чопларда тушиб қолган ўринлар тўлдирилди”, деган қайднома мавжуд. Мана шу нусханинг 1-жилди, 159-саҳифасида юқоридаги дуони Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ ҳамда бошқа муҳаддис ва муфассирлар томонидан Абдуллоҳ ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ривоят қилингани келтириб ўтилган. Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳнинг тафсирларида ҳақиқатдан ҳам, бу маълумот мавжуд (Абу Абдуллоҳ ал-Қуртубий. Ал-Жомеъ ли-аҳком ал-Қуръон. 2-жилд. – Байрут: Муассаса ар-Рисола, 2006. – Б. 248-249).

Мазкур хиёнатни айримлар Байрутнинг ана шу “Дор ал-кутуб ал-илмия” нашриёти ходимларига, жумладан ғайридин хизматчиларга боғлаши мумкин, бироқ, ана шу нашрнинг ўзида ҳам яҳудийлар ва бошқалар билан боғлиқ маълумотлар келтирилган, фақат “тавассул” дуоси олиб ташланган. Шу билан бирга, ушбу нашриётда чоп қилинган “Баҳр ал-улум” тафсирида бу дуо мавжуд, олиб ташланмаган:

اَللَّهُمَّ رَبَّنَا انْصُرْنَا عَلَيْهِمْ بِاسْمِ نَبِيِّكَ وَ بِكَتَابِكَ الَّذِى تَنْزُلُ عَلَيْهِ الَّذِى وَعَدْتَنَا

“Эй, Аллоҳ! Раббимиз, бизга набиййинг исми билан ва унга нозил қиладиган китобинг билан бизларга ғалаба ато қилки, уни бизларга ваъда қилгансан” (Абуллайс ас-Самарқандий. Баҳр ал-улум. 1-жилд. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1993. – Б. 136).

Демак, уни “тавассул”ни гўё ширк деб эътиқод қилувчи Ҳусайн Шамсиддин деган салафий ношир тадқиқотчи олиб ташлаган бўлади, хиёнатнинг нашриёт ходимларига алоқаси йўқ, шекилли.

Бу ердаги хулоса шуки, биз айтаётган “тавассул” бу “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақи-ҳурматидан …. шу дуоларимизни ижобат айла!”, деб дуо қилиш бўлиб, “Бақара” сурасининг 89-оятида ана шундай дуо қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номлари билан мадад, нусрат, ёрдам ва ғалаба сўраш мақталгани ҳолда, у зотга имон келтирмаганлар ёмонланмоқда.

Мақолага ХУЛОСА қилар эканмиз, китобларга хиёнат қилиш ҳаром амал эканини айтамиз. Китоблардаги маълумотларни ҳар хил баҳоналар билан ўзгартириш ёки бутунлай олиб ташлаш, ўзбошимчалик билан унга бошқа маълумотларни киритиш хиёнат ҳисобланади. Агар қайсидир сабаб билан ўзгартириш ёки олиб ташлаш ёхуд маълумот қўшиш зарурати бўлса, уни муаллифга маълум қилиб, розилигини олиш, агарда у вафот қилиб кетган бўлса, китобга шундай қилинганини алоҳида қайд қилиб қўйиш шарт ва лозимдир. Биз хиёнатларини исботлаб келаётган тўртта мақолада ҳам салафийлар чин мусулмонларга ярашмайдиган хоинлик йўлини тутганлар.

Аллоҳ инсоф ва тавфиқдан айримасин!

Кармана тумани “Жалойир” жоме масжиди имом-хатиби    А.Ҳакимов

O'xshash maqolalar
Васила луғатда “у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарса” маъносини англатади. Истилоҳда эса “дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадрли...
Monday, August 15, 2022 5:27 AM
Муҳтарам ватандошлар!Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни – нуроний отахон ва онах...
Friday, July 8, 2022 7:08 PM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Ажал ҳам,...
Friday, June 10, 2022 11:50 AM
Дуо қилиш асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёки бошқа бир улуғ зотларнинг номларини айтиб, уларнинг ҳурматидан шу дуонинг мустажоб б...
Tuesday, February 15, 2022 4:13 PM
Darhaqiqat, inson hayoti bir necha bosqichlarga bo‘linadi. Bu bosqichlar ichida umrning yoshlik bosqichi alohida ahamiyatga egadir. Yoshlik insonning...
Monday, January 31, 2022 4:15 AM
XX – XXI asrlarga kelib turli xil diniy oqimlar soni ko‘payib ketdiki, bizning tinch va osuda diyorimizda ham uning salbiy ta’siri biroz kuchaydi. Bun...
Monday, January 31, 2022 3:58 AM
#TабрикВатан ҳимояси йўлида фидоий бўлайлик! Аллоҳ таоло барчаларимизга беҳисоб неъматлар берган. Мана шу неъматлар ичида энг улуғларидан бири &n...
Thursday, January 13, 2022 10:35 PM
Ушбу мақоламиз учун мазкур мавзуни танлашимиз бежис эмас, албатта. Зеро, жамиятимиз ҳаёти, айниқса инсонлар ўртасида ўзаро ахборот алмашиш, маълумот о...
Monday, November 22, 2021 10:02 AM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft