Даюс ким?
Даюс ким?

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Уч кимса борки, Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни уларга (раҳмат назари ила) қарамайди: ота-онасига оқ бўлган кимсага, эркакшода аёлга, даюсга. Ва уч киши жаннатга кирмайди: ота-онасига оқ бўлган кимса, ароқ ичишга муккасидан кетган кимса, берганини миннат қилувчи кимса». Имом Аҳмад ва Насоий ривоят қилишган.

Имом Аҳмаднинг ривоятларида бундай келган: «Уч киши борки, Аллоҳ таоло уларга жаннатни ҳаром қилган: ароққа муккасидан кетган, оққ бўлган, аҳлида ифлос иш (зино) содир бўлишига рози бўлган кимса».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Уч киши ҳеч қачон жаннатга кирмайди: эркаклардан даюс, аёллардан эркакшода ва хамр (ароқ)га муккасидан кетган кимса». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, хамр (ароқ)га муккасидан кетган кимсани тушундик. Аммо эркаклардан даюс ким?» деб сўрашди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли (хотини)нинг олдига кимлар киришига парво қилмайдиган кимса» дедилар. Биз: «Аёллардан эркакшодаси ким?» деб сўрадик. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзини эркакларга ўхшатган аёл» деб жавоб бердилар.

Демак, кенгроқ олиб қарайдиган бўлсак, даюс:

• ўзига қарашли аёллар олдига кимлар кираётганига парво қилмайдиган;

• аёли, қизи, синглиси, набираси телефонда, смсда, интернетда кимлар билан гаплашаётганига эътибор бермайдиган;

• аёли, қизи, синглиси, набираси кўчада, бозорда кимлар ила юргани билан иши бўлмайдиган;

• аёли, қизи, синглиси, набираси Туркия, Қорасув, Дубайга «товар опкеламан» деб, маҳрамсиз кетса индамай довдирга ўхшаб ўтирадиган, хотини, қизи, синглиси, набирасининг у ёқларда нималар қилаётганига парво қилмайдиган;

• тўйларда эркаклар олдида аёли, қизи, синглиси, набираси рақсга тушса, «Ўтир жойингга, яна бир марта ликиллаганингни кўрсам оёғингни уриб синдираман, мени даюс бўлишимни, жаннатдан маҳрум бўлиб, дўзахга киришимни истаяпсанми?» дейиш ўрнига, тиржайиб ўтирадиган, бориб пул қистирадиган;

• аёли, синглиси, қизи ва набираси авратлари очиқ ҳолда кўчага чиқса, уларни тергаш, танбеҳ бериш, бу беҳаёликдан қайтариш ўрнига, оғзига талқон солгандек индамайдиган «эркаклар»дир.

Демак, Аллоҳ таоло қиёмат куни даюсга раҳмат назари ила боқмас экан.

Демак, Аллоҳ таоло даюсни жаннатга киритмас экан.

Демак, Аллоҳ таоло даюсга жаннатни ҳаром қилиб қўйган экан.

Аллоҳ таоло барчамизни даюсликдан асраб, ҳамият, рашк, қизғониш туйғуларимизни мустаҳкам қилсин!

 

©️ Нозимжон Ҳошимжон

O'xshash maqolalar
Alloh taologa beadad hamdu – sanolarimiz va Payg‘ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamga esa behisob salavotu durudlarimiz bo‘lsin.Bizga ma'lu...
9 сентябр 2021, пайшанба 22:51
Ғийбат гуноҳи кабира – катта гуноҳ эканлигини барча яхши билади. Бироқ, ғийбат эканини билиб турса ҳам, ғийбат қилаверадиганлар, унга бажонидил қулоқ...
5 сентябр 2021, якшанба 19:48
Дуо иймоннинг энг чиройли кўриниши, Аллоҳга муножот ва ибодатдир. Дуо банданинг Роббига юксалиши ва Роббининг унга ато қилган раҳматининг тимсолидир.А...
25 июл 2021, якшанба 22:54
Қўшни қишлоқда қиблагоҳимизнинг биродарлари бор эдилар. Исмларини Мирза Камол домла дейишар эди.(Аллоҳ раҳмат қилсин)Домла илмли, тақволи инсон бўлиб,...
25 июл 2021, якшанба 22:21
2017 yil 19 yanvarida Samarqand shahrining navbatchilik xizmatiga e'tiborli fuqarolar qo‘ng‘iroq qilib, Dahbet ko‘chasidagi xususiy hovlilardan birida...
15 июл 2021, пайшанба 12:54
Hozirgi kunda insonlarni tug‘ilib-o‘sgan Vataniga xiyonat qilishga chaqirayotgan, musulmonlar o‘rtasida ix-tilof va bo‘linish keltirib chiqarayotgan b...
15 июл 2021, пайшанба 09:31
«Ҳизб»  сўзининг  луғавий  м аъноси  -   гуруҳ,  фирқа,  партия, ...
14 июл 2021, чоршанба 09:27
Динимизда инсоф-диёнат, ўзаро тотувлик, жамиятдаги бирдамлик ва меҳр-муҳаббат каби хислатлар қадрланади. Чунки тинчлик-тотувлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик б...
30 июн 2021, чоршанба 09:28
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft