БАЛОҒАТ ФАНИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
БАЛОҒАТ ФАНИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ

     Аввалда бу фан балоғат фани деб юритилмаган. Тил олимлари, ўзи алоҳида мустақил ва бир-бирини тўлдирувчи бўлган учта илм: илми маоний, илми баён ва илми бадиъдан таркиб топган балоғат илмлари ҳақида сарфнаҳв ва луғатга оид китобларни чуқур ўргангандан кийин бу илмни ўрганишар эдилар. Шундай қилиб, кичик рисола ва мақолалар тўпланиб бориб, уни алоҳида мустақил фан сифатида шаклланишига олиб келди. Илми маонийда маъноларни, баъзи лафзларни ишлатиш усуллари ва баъзи калималарнинг ўрни ва салмоғи ҳақида баҳс юритади. Илми баён эса, керакли мақсадни ифодалаш ва етказишда, шунингдек, таъсирини оширишда калималарни ҳақиқий ва кўчма маъноларидан фойдаланиш усулларини; Илми бадиъ эса, илми маоний ва баёнлардан фойдаланган ҳолда гапириладиган ёки хатга тушириладиган фикрларни чиройли, бадий, қофияли, жарангли ва сўзларни бир-бирига уйғун қилиб келтириш услублари устида баҳс қилади. Балоғат фани бўйича ҳижратнинг II асридан бошлаб китоблар битила бошлангани тўғрисида тарих зарварақлари шоҳидлик беради. Энг биринчи бўлиб илми баён ҳақида китоб ёзилган дейиш мумкин. 206-ҳижрий санада дорул бақога риҳлат қилган Абу Убайда Маъмар ибн ал-Мусанний алБасрийнинг “Мажозул Қуръон” китоблари илми баённи биринчи бўлиб алоҳида илм сифатида шаклланишига тамал тошини қўйган десак бўлади. Абу Убайда Юнус ибн Ҳабибнинг шогирди бўлиб, ҳазрат Сибавайҳнинг шайхи бўлган.

Балоғат фани ривожланишига ҳисса қўшган олимлар. 

     Машҳур олим Фазл ибн Рабийънинг мажлисида Абу Убайда ҳазратлари ҳам қатнашдилар. Шунда одамлар у кишини: -“Заққум” тўғрисидаги оятни маъносини тушиниш қандай бўлади, шу вақтгача биз шайтонни ва унинг бошини кўрмадик, оятдаги дарахт меваси ва унинг шодасини қандай экан, билмаймиз!? Нимага ўхшар экан, тушинмаймиз? Сиз араб тилини биздан кўра комилроқ биласиз, нима бўлади?- деб саволга тутдилар. Фазл ибн Рабийънинг рухсати билан Абу Убайда ҳазратлари жавоб бердилар. Уларга ўзларига машҳур бўлган ялмоғиз кампирнинг ўткир ва учли тишлари зикр қилинган Қайсийнинг байтини ўқидилар: أ یقتلنى و المشرق مضاجعى و مسنونة زرق كأنیاب أغوال ؟

Мени охир ўлдирурми ул, Вале, ётар ерим машриқи кулл? Ҳавони кесгувчи ўткир тишларим, Ки, ялмоғизнинг кескир тишлари. Шоир ботирнинг журъатини ва душманнинг ҳам бўш келмаётганини бу байтида баён қилган.  

     Мени у ўлдиради-ми, ахир қандай мени қатл этар экан, ваҳоланки, ётар жойларим машриқларга чўзилган бўлса-ю ва яна ялмоғиз кампирнинг озиқ тишларидек жуда ўткир (қуролларим бор-ку),- шоир ана шундай демоқчи. 

     Зеро, ялмоғиз кампир ҳақиқий мавжуд бўлмаган нарса, уни инсон ўз хаёли билан ўйлаб топган. Мана шу байт маъносини қандай тушунсангиз, оятнинг ҳам маъноси шундай бўлади. Ким ялмоғиз кампирни кўрган, унинг оғзидаги тишини-чи?! Ҳеч ким кўрмаган, аммо буни ҳамма яхши билади. Доим ундан қўрқитиш ёки даҳшатга солиш учун ишлатилади. Оятдаги ўхшатилмиш ҳам, ўхшатиладиган ҳам номаълум бўлган нарсалардир. Яъни, ташбеҳнинг шартларида ўхшатилаётган нарса эшитувчига маълум ва машҳур бўлиши қайд этилган. Аслида эса, араблар барча сурати ҳунук, кўнгилга ўтирмайдиган, нафрат ва зажр туйғуларини уйғотадиган нарсаларни шайтонга ўхшатишни одат қилганлар. Аллоҳ бу дарахтни, унинг меваси ва мевасининг шодасини шунчалик даҳшатлик, ҳунук эканини ифодалаш учун ўзлари ишлатадиган ўхшатиш билан келтирган,- деб таърифлаб бердилар.[1] Бўлиб ўтган бу мулоқот Қуръони каримдаги ана шундай нозик ва дақиқ ўринларни изоҳлаб берадиган китобни таснифотига Абу Убайдани чорлади. Кейин эса, бошқа олимлар ҳам у кишига эргашиб, истиора ва киноялар ҳақида рисолалар ёздилар. Илми маоний ҳақида биринчи қалам тебратган олимнинг номи маълум эмас. Баъзи рисола ва асарларида Жаъфар ибн Яҳё ҳамда Саҳл ибн Ҳорун каби бошқа олимлар ҳам илми маоний ҳақида сўз юритганлар. Илми маонийни алоҳида мустақил фан ва китоб қилган зот Амр ибн Баҳр алЖоҳиздир. Бу ҳақда иккита китоблари биринчилардан бўлиб олам юзини кўришга ошиқди. “Ал-баён ват-табйин” ҳамда “Иъжозул Қуръон” (Қуръон мўжизалари) номли китоблари ўз вақтида машҳур ва мўътабар бўлган. Бу зотдан кейин Абу Аббос ал-Мубаррад ва Қудома ибн Жаъфар ал-Котиб ва бошқалар асарлар битганлар. Учинчи илм – илми бадиъ тўғрисида биринчи китоб Абдуллоҳ ибн алМўътазз ал-Аббосий (296 ҳижрий санагача яшаган)нинг китоби ҳисобланади. Шунгача шоирлар шеърларини илми бадиънинг баъзи-баъзи турларида ижод қилар эдилар. Ибн ал-Мўътазз бадиънинг ўн навини жамладилар. У кишининг ҳамасри Қудома ибн Жаъфар буларни ўрганиб чиқиб, навларнинг сонини йигирматага етказдилар. Бунинг етти навида Абдуллоҳ навларига мувофиқ келди. Қолган ўн уч нави янгилик эди. Абдуллоҳ бундан илҳомланди ва изланиб, бошқа ўн етти навни кашф этди.[2] Шундай қилиб, илми бадиънинг навлари жами ўттизтага етди. Кейинги асрларда ҳар бир олим бу илмнинг ривожига ҳисса қўшиб борди. Натижада илми бадиъда мўътабар ва нодир ҳисобланган китоблар дунё юзини бирин-кетин кўра бошлади. Абу Ҳилол Аскарийнинг “Саноъатайн”, ибн Рашиқнинг “Ал-Умда” китобларини шулар жумласидан келтирса бўлади. Илми бадиънинг чўққисини балоғат илмининг шайхи имом Абдулқоҳир забт этганлар. “Далоилул иъжоз” ҳамда “Асрорул балоғат” китоблари ҳалигача ўз қимматини йўқотмаган, мўътабар манбалардан ҳисобланади. Бу кишидан кейин илми бадиънинг беназир шоҳсупасига форс ўғлони Абу Яъқуб Юсуф ас-Саккокий чиқдилар. Ас-Саккокий балоғат илмларини яхшилаб ишлаб чиқиб, уни илм, боб ва қисмларга ажратдилар. Китобларининг номи “ал-Мифтоҳ” бўлиб, қолган барча уламолар балоғат илмлари соҳасида ас-Саккокийга муҳтождирлар. Балоғат илмларини мукаммал ўрганишимиздан аввал унда кўп ишлатиладиган баъзи атама – термин, яъни балоғат ва фасоҳат ҳамда уларга алоқадор истилоҳлардан хабардор бўлишимиз керак. Мавзуга доир терминлар: Балоғат ва фасоҳат, илми маоний, илми баён, илми бадиъ, “Мажозул Қуръон”, “Иъжозул Қуръон” ва бошқалар.[3]


 

[1]Жалолиддин Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Қазвиний. Талхисул мифтаҳ. Алмактабат ул-асрийя. Байрут 2008 й.

[2]Али Муҳаммад Ҳасан. Асрор ул-баён. Қоҳира 2005 й. З.Шарифов

[3] http://library.ziyonet.uz/ru/book/7162

 

Имом Бухорий номидаги 

Тошкент ислом институти 4-курс толибаси             М.Нусратуллаева

O'xshash maqolalar
Васила луғатда “у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарса” маъносини англатади. Истилоҳда эса “дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадрли...
Monday, August 15, 2022 5:27 AM
Муҳтарам ватандошлар!Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни – нуроний отахон ва онах...
Friday, July 8, 2022 7:08 PM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Ажал ҳам,...
Friday, June 10, 2022 11:50 AM
Биз олдинги мақолаларимизда ваҳҳобий-салафийлар ва бемазҳаб тоифалар манбаларнинг замонавий нашрларини амалга оширар эканлар, айрим ҳолларда хиёнат йў...
Tuesday, February 15, 2022 9:50 PM
Дуо қилиш асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёки бошқа бир улуғ зотларнинг номларини айтиб, уларнинг ҳурматидан шу дуонинг мустажоб б...
Tuesday, February 15, 2022 4:13 PM
Darhaqiqat, inson hayoti bir necha bosqichlarga bo‘linadi. Bu bosqichlar ichida umrning yoshlik bosqichi alohida ahamiyatga egadir. Yoshlik insonning...
Monday, January 31, 2022 4:15 AM
XX – XXI asrlarga kelib turli xil diniy oqimlar soni ko‘payib ketdiki, bizning tinch va osuda diyorimizda ham uning salbiy ta’siri biroz kuchaydi. Bun...
Monday, January 31, 2022 3:58 AM
#TабрикВатан ҳимояси йўлида фидоий бўлайлик! Аллоҳ таоло барчаларимизга беҳисоб неъматлар берган. Мана шу неъматлар ичида энг улуғларидан бири &n...
Thursday, January 13, 2022 10:35 PM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft