Рамазонни қандай ўтказяпсиз: одамларни кечирдим ва кечирим сўрадим
Рамазонни қандай ўтказяпсиз: одамларни кечирдим ва кечирим сўрадим

Кечагина бизни ўзига муштоқ қилиб, соғинтирган моҳи рамазоннинг сўнги даҳасида турибмиз. Қалбимизда чексиз қувонч билан бирга бизни тарк этаётган ойнинг ҳасрати ҳам бор.

Рукнимизнинг галдаги суҳбатдоши тижоратчи биродаримиз Муҳаммад Саид Иброҳимов.

“Тижоратчи бўлганим сабабми, дунё ташфишлари билан бўлиб, рамазонни қандай келиб қолганлигини сезмай ҳам қолибман. Илк кунидан оилавий рўза тутдик. Саҳарликдан сўнг бомдод намози вақтигача отам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Ҳадис ва ҳаёт”, “Одоблар хазинаси” китобларидан ўқиб берадилар. Диққат билан эшитамиз. Лекин, тонгда яна дўконга бораману қалбимни дунё ишлари эгаллаб олади.

Дўконга ҳар куни ҳар турли одам келади. Базан чарчоқдан, базан жаҳлдан кўплари билан тортишиб қоламиз... Ифторга яқин уйга қайтаман. Яқинда отам навбатдаги мутолаанинг бирида: “Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқлари бору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар”, (Аъроф-179. Тафсири ҳилол) ояти ҳамда “Кишининг мол-дунё ва шарафга бўлган ҳирси унинг дини учун, қўйга қўйиб юборилган икки оч бўридан ҳам ҳатарлироқдир”,  ҳадисини шарҳлари билан ўқиб берди.

Мени шу онданоқ бир ўй ўзига тортди. Юқоридаги оят ва ҳадис гўё тўғри менга қарата айтилгандек. Эҳтимол шунинг учун қулоғимга насиҳат, оят ва ҳадис кирмаётгандир. Балки шунинг учун қалбимда ҳаловат ва тилимда зикр бўлмаётгандир. Шу сабаб билиб билмай одамларнинг дилига озор бераётгандирман. Туни билан саҳарлик вақтигача тавба қилиб, истиғфор айтиб чиқдим. Аммо, кўнглим тўкис ҳаловат топмади...

Уламолар: “Инсон Аллоҳга осий бўлсаю тавба қилса кечиради. Аммо, банданинг бандадаги ҳаққини Аллоҳ таоло кечирмайди то ўзаро розилашмагунча” дея  таъкидлаган эканлар.

Тонгдан кўчага чиқдиму қанча танишим бўлса барчасидан чин қалбдан кечирим сўраб, розилик сўрадим. Мен учун мўжиза содир бўлди. Танишларим, мендан хафа бўлганлар ҳайратга тушишди, ҳатто базилари кўзига ёш олди. Кейин уйга келиб мени ҳафа қилганларни ҳаммасини кечирдим...

Шу ондан қалбимда ором пайдо бўлди. Алҳамдулиллаҳ! Бу йилги рамазон мен учун  ўзгача руҳда келди.

Азизлар сиз ҳам одамлардан розилик сўранг ва одамларни кечиринг! Ҳаловат ва ором кўнглингизни ҳушнуд этади. 

Саидаброр Умаров суҳбатлашди

O'xshash maqolalar
Бугун Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилинди. Унда масжидлар фаолиятига ҳам қисман рухсат берилгани айтилган. Ахборотда намоз сафлари қан...
4 июн 2020, пайшанба 09:49
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаси тайёрлов курсига абитуриентларни таклиф этмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси...
31 май 2020, якшанба 14:32
Муҳтарам Президентимиз томонидан барча соҳалар қатори диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса диний таълим тизимини такомиллаштириш...
29 май 2020, жума 15:07
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Ҳижрий тақ...
25 май 2020, душанба 12:35
Бирлашган Aраб Aмирликлари Рамазон ҳайитини 2020 йил 22 май, жума куни ойни кузатиш бўйича қўмита йиғилишида эълон қилади.Бироқ, астрономларнинг сўзла...
20 май 2020, чоршанба 12:54
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Муоз (розияллоҳу анҳу)ни Яманга юбораётганларида: “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Ал...
19 май 2020, сешанба 11:45
      Аллоҳ таоло  Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: ”Эй Муҳаммад! Иймон келтирган бандаларимга айтинг, намозни баркамол адо...
19 май 2020, сешанба 00:45
Маълумки, муқаддас ислом динининг асосий манбаси  бу Қуръони каримдир.  Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан  Пайғамбаримиз Расулуллоҳ с...
19 май 2020, сешанба 00:42
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft