ФИДЯНИ ЎЗ ОИЛАСИГА БЕРИШ ЖОИЗМИ?
ФИДЯНИ ЎЗ ОИЛАСИГА БЕРИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Бувим 80 ёшдалар. Соғликлари яхши бўлмагани сабабли Рўза тутолмаяптилар. Бувим тутолмаётган кунларига фидя берсалар бўладими? Агар мумкин бўлса уни кимга берадилар? Ўз оила азоларига берсалар ҳам бўладими?  

 

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига  Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришга буюрган.  

 

Биринчиси, қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.  

 

Иккинчиси, сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар.

 

Фидяни кимларга берган афзал: “Фатовои ҳиндия” китобининг закот бобида шундай жавоб берилган: “Закот, фидя ва фитрни беришда энг афзали аввало ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг – уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг – уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг – юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар. Валлоҳу аълам.  

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фатво ҳайъати. @diniysavollar

O'xshash maqolalar
Ҳурматли юртдошлар!Аллоҳга шукрки, мамлакатимизда коронавирус касаллиги билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгариб бориши баробарида ҳудудларни «яшил»...
5 июн 2020, жума 11:05
Аллоҳ таоло сиз ва биз яшаб турган курраи заминни беҳикмат яратмаган. Унда бирор нарса мукаммалик сифатидан йироқда эмас. Хоссатандунё осмонига назар...
31 май 2020, якшанба 20:44
Ислом суннатларидан бири дуодир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Дуо ибодатдир», деганлар. Бу борада Аллоҳ таоло ўз каломида:وَقَالَ رَبُّکُمُ ادْعُونِی أ...
31 май 2020, якшанба 17:05
Пок дил ва муқаддас ният бирла шафоатчимиз бўлмиш, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини буюк бобомиз Алишер Навоий назмий ифодалар ила...
31 май 2020, якшанба 16:54
Тарихдан маълумки,  юртимиздан илм-фаннинг турли соҳаларида бўлганидек, диний фанларнинг энг муҳимларидан саналмиш ҳадисшунослик соҳасида ҳам юзл...
31 май 2020, якшанба 14:16
Номланиши: Зуҳо намози манбаларда турли номлар билан зикр қилинган бўлиб, кўпроқ “Ишроқ намози”, “Шуруқ намози”, “Аввобийн намози” ва “Чошгоҳ нам...
22 май 2020, жума 16:04
Бу йилги Рамазон ойи ўзига хос суратда ўтди ва Рамазон ҳайитини ҳам ўзига хос вазиятда кутиб олмоқдамиз. Ҳар йили бу кунларда масжидларда ҳайит намози...
22 май 2020, жума 14:53
400-CАВОЛ: Бугунги кунда бутун дунёда пандемия шароити, юртимизда ҳам карантин эълон қилинган. Мана шундай вазиятда ҳайит намоз ўқиладими? Агар бунга...
22 май 2020, жума 14:28
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft