Item maqolalar
ДУО ҚИЛАЙЛИК!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн. Вас солату вассаламу ала Росулиҳи Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмайин. Аммо баъд. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азиз ва муҳтарам мухлислар, қадрли ўқувчилар! Хабарингиз бор, бир неча кун олдин сайтимизда “Дуо қилайлик!” номли янги лойиҳани йўлга қўйгандик. Қисқа муддат ичида жуда кўп инсонлардан янги лойиҳа учун ташаккур ҳамда турли мазмундаги дуолар етиб келди ва келишда давом этмоқда. Берган ваъдамизга мувофиқ дуоларингизни умумлаштирган ҳолда қуйида тақдим этамиз. Дуоларни ўқир эканмиз, “Омин” дейишни унутмайлик! Зеро, “Омин” деган кишига бир фаришта “Сенга ҳам шундай бўлсин” дея қайтариб туради. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларидан бирида: “Мусулмон кишининг ўз биродарига қилган ғоибона дуоси мустажоб дуодир. Унинг бош томонида муваккал бир фаришта бўлади, биродарининг ҳаққига ҳар дуо қилганида: “Амин! Ва лака бимисл” деб туради”, деганлар. Имом Муслим ривояти. - Сарварбек ва яна бир мухлисимиз ота оналарини Аллоҳ мағфират этишини сўраганлар. Аллоҳ таоло барчамизнинг гуноҳларимизни мағфират этсин! - Аллоҳ таоло барчамизнинг ғам-ташвишларимизни аритсин! Қалбимизда фақат Дин ва охират ғами бўлишини насиб этсин! - Аллоҳ таоло жигар кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётига кетган Авазбек, Ойдинахон, Умидахон, Илёсжон ва кетишга тайёргарлик кўраётган Умидахон, Насибахон, Шуҳратжон ва Дилдмуроджонларнинг, Абдували амакининг набираларига, 5 ёшли бемор фарзандга, Достонбекнинг яқинларига, васвасага учраганларга, Ферузанинг дардига, Гулноза исмли мухлисамизнинг барча яқинлари Нуруллоҳхон дўстимизнинг сингиллари ҳамда бир мухлисимизнинг аёллари дардига комил шифо берсин. Шунингдек, Аллоҳ таоло барча дуо сўраган беморларга комил шифо ато этиб, тортган оғриқларини гуноҳларига каффорот айласин! - 14 ёшида вафот этган Мунисабонуни, бир опамизнинг 22 ёшда вафот этган фарзандларини, Исломбекнинг ота-оналарини, шунингдек, барча вафот этганларни Аллоҳ таоло раҳматига олиб, қабрларини мунаввар айлаб, охиратларини обод қилсин! - Аллоҳ таоло Шерзоджон, Шаҳнозахонниг ҳамда бир мухлисимизнинг 12 нафар танишларининг қарзларига нажот берсин! Шунингдек, Аллоҳ таоло барча қарздорларга нажот бериб, қарзларини тез фурсатда адо этиб олишларини насиб айласин! - Аллоҳ таоло янги иш бошлаётганларнинг юзларини ёруғ айлаб, шариатга мувофиқ, ҳалол касб билан шуғулланишларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло барча ҳалол касб қилиб пул топаётган топганларига барака берсин! Ўзи рози бўладиган ўринларга сарф этишларини насиб айласин! - Аллоҳ таоло хайрли мақсадда сафарга чиқаётган барча азизларимизнинг сафарларини бехатар айласин! - Аллоҳ таоло сафарда юрган барча мусофирларнинг сафарларини бехатар айлаб, ибодатда бардавом бўлишларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло бир опамизнинг оилалари ислоҳ бўлишини, фарзандлари ота меҳрига зор бўлмаслигини, қайноналари келинларини тушуниб, ёшларнинг бахтли яшашига хайрихоҳ бўлишларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло Дилнавоз исмли мухлисамизнинг яқинлари бахтиёр оила қуришларини, Бобомурод солиҳ жуфт билан оила қуришини, моддий имкониятида етишмовчилик сабабли оила қура олмаётганларга саодатли оила қуришларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло илм талабида юрганларнинг, жумладан, Маҳмуджоннинг, Миср диёрида илм таҳсил қилаётганлар ўқишларига, ишларига ривож бериб, бахтиёр оила қуришларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло барча фарзанд талабида юрганларга, шунингдек, Нигора, Зуҳра исмли мухлисаларимизга солиҳ-солиҳа фарзандлар ато этсин! - Аллоҳ таоло барча фарзанд тарбия қилаётганларни, жумладан, Нуруллоҳхон, Ҳумоюншоҳ ва бир мухлисимиз тарбия қилаётган фарзандлари бахтли-саодатли, Ўзининг йўлида юрадиган бўлишларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло турли фирибгарлар тузоғига тушиб қолганларга ёрдам берсин! Бировнинг ҳаққидан қўрқмаётганларга Ўзи инсоф берсин! - Аллоҳ таоло бошига турли мушкулотлар тушганларга, шунингдек, Шукрона опа сингиллари эрига енгиллик ва кушойиш берсин! - Аллоҳ таоло барчамизнинг умримизга, ризқимизга, топадиган ҳалол пулларимизга, фарзандларимизга барака берсин! - Аллоҳ таоло Диний соҳада, юртимиз тинчлиги, осойишталиги йўлида хизмат қилаётганларни ҳамда юртбошимизни Ўз паноҳида асрасин! Шу мазмунда дуо қилган Абдували, Собиржон акаларнинг дуоларини ижобат айласин! - Аллоҳ таоло Қуръонни ёд олаётганларни, жумладан, Анасхоннинг зеҳнини ўткир қилсин! Абдуллоҳ, Жамшид акаларнинг аҳли оилалари ҳам Қуръон ҳофизлари бўлишларини осон қилсин! - Аллоҳ таоло барчамизга қариндошларимиз билан алоқаларимизни мустаҳкамлаб, бир мухлисимизнинг оталари ва акаларининг ўртасидаги совуқлик кетишини, Иброҳимжон ака, Ҳасан ака, Жаҳонгир ака ва Охунжонов зурриёдларидан солиҳ инсонлар чиқишини, яқинларини жаннат аҳлидан бўлишини, ўзларининг ва ота-оналарининг гуноҳлари кечирилишини насиб этсин! - Достонбек, Илҳомжон, Элшодбек, Баҳром ака исмли мухлислар юртимиз тинчлиги, барчанинг ҳаққига умумий дуо қилганлар Аллоҳ таоло қалбимиздаги, тилимизга чиқаролмаган дуоларимизни ҳам билиб, ҳисоб-китобини қилиб турибди. Бизнинг қандай эҳтиёжларимиз борлигидан Ўзи хабардор. У Зот барчамизнинг дуоларимизни ижобат айлаб, сўраганларимиздан ва сўрамоқчи бўлганимиздан афзалини ато этсин! Албатта, Динимизда ҳар бир нарсанинг одоби бўлганидек, дуо ижобат бўлишининг ҳам ўзига яраша шартлари ва одоблари бор. Қуйидаги линк орқали ўша шартлар ва одоблари билан танишасиз. http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/17230 Азизлар, ҳаққимизга ғоибона дуо қилувчилар янада кўпайишлари учун ушбу дуолар, мақолаларни яқинларингиз, танишларингиз, дўстларингизга ҳам улашинг! Зеро, дуога омин деювчилар қанчалик кўп бўлса, дуонинг ижобат бўлиши тезроқ бўлади деб умид қиламиз.
Мавзуга оид
Умму Гулсум розияллоҳу анҳо Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу билан олти йил ҳаёт кечирди. Бу давр мобайнида Ислом юксалди, мусулмонлар Аллоҳнинг ёрдами ила зафар қучдилар. Ҳижратнинг олтинчи йили Зулқаъда ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир минг беш юз киши билан умра қилиши учун Маккага йўл олдилар. Курайшийлар уларнинг бу истакларига қарши чиқдилар ва Маккага киришларига йўл қўймадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки нур соҳиби, куёвлари Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга: Курайшийларнинг олдига бор ва ҳеч ким билан урушиш ниятимиз йўқлигини билдир. Каъбаи шарифни тавоф қилиш учун келганимизни, қурбонликларимизни сўйиб, қайтиб кетишимизни айт, — дедилар. Умму Гулсум розияллоҳу анҳо мушрикларнинг эрига бирор ёмонлик қилишларидан қўрқар, уни кутар экан, тобора хавотири ортиб борарди. Зеро, Усмон розияллоҳу анҳу кетганига анча вақт ўтган эди. Узоқ кутганларидан сўнг, Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилгани ҳақида ёлғон хабар тарқалди. Умму Гулсум розияллоҳу анҳо қайғуга ботиб, йиғлади. Шу пайт Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни байъат қилишга даъват этдилар. “Байъатур ризвон” номи берилган бу байъатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чап қўлларини ўнг қўлларига уриб, Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу номидан ҳам байъат олдилар ва: У Аллоҳ ва Расули учун кетди, - дедилар. Орадан кўп ўтмай, Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу вазифасини битириб, ҳеч қандай азият кўрмасдан қайтиб келдилар. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қурайшликлар билан Ҳудайбия сулҳини туздилар. Ҳазрати Умар ва Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳулар бу сулҳ шартларига рози бўлмаган муоризлар сафида эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қурбонликларни сўйиб, сочларини олдиргач, асҳоби киромнинг кўпчилиги ҳам сочларини олдирдилар. Бир қисми эса бу ишни орқага сурдилар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ҳам шулардан бири эди. Умму Гулсум розияллоҳу анҳо отасининг: Аллоҳ сочларини олдирганларга марҳамат этсин, - деганларини эшитиб, тараддудланиб қолди. Юзига тушкунлик аломатлари кўрина бошлади. Бироқ Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Танбаллик қилганларга ҳам марҳамат этсин», - деб сўзларини тугатганларини эшитиб, кўнгли тинчланди. Макка фатҳидан сўнг Умму Гулсум розияллоҳу анҳо севимли онасининг қабрини зиёрат этмоқчи бўлди. Отаси ва эри унинг бу таклифига рози бўлдилар. Ҳижратнинг тўққизинчи йили Шаъбон ойида ҳазрати Умму Гулсум розияллоҳу анҳо онамиз вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни севимли опаси Руқайя розияллоҳу анҳонинг ёнига дафн этдилар. Ҳаётликларида бу икки мўмина Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг завжалари эдилар, вафотларидан сўнг ҳам бир жойга қўйилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам севган қизларидан ажралганлари учун қалблари ғамга, кўзлари ёшга тўлиб, кизларининт қабри тепасида Аллоҳдан уларга мағфират тиладилар. Аллоҳ таоло Умму Гулсум розияллоҳу анҳо онамиздан рози бўлсин. Бугунги, муслима, мўмина аёлларимизни Умму Гулсум розияллоҳу анҳо онамизнинг ҳаётлари ва хулқларидан ибратланиб яшамоғини насиб этсин. Омин.
2019-10-26 10:14:09
Анор қадим замонлардан шифобахшлиги билан эъзозланиб, меваларнинг султони ҳисобланган. Анорнинг юзлаб турлари мавжуд бўлиб, меваси таркибида органик кислоталар, витаминлар, шунингдек микробларни йўқ қилувчи моддалар мавжуд. Анорнинг асосан пояси, шохи, гули, илдиз пўстлоғи ва меваси даво сифатида қўлланилади. Ўрта асрда Европалик табиблар анор шарбатидан асабларни тинчлантиришда фойдаланганлар. Хитой табобатида анор гулларидан тайёрланган дамлама ичбуруғ, тишларнинг қимирлаб қолиши ва тушиб кетишиниyu олдини олишда фойдаланилган. Анор гулларининг қуритилган кукуни турли жароҳатларга ишлатилган. Ҳинд табиби Бухан анор дарахтининг илдизидан лентасимон гижжаларни йўқотишда фойдаланган. ХАЛҚ ТАБОБАТИДА: Қондаги гемоглобин миқдорини ошириш учун – ярим пиёла анор, хом лавлаги, қизил сабзи шарбатига бир ош қошиқ асал солиб аралаштириб наҳорга ичилади. Хафақон касаллигида – аччиқ ва нордон анорнинг сувини тенг миқдорда олиб, 15 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилади. Қувват бўлиши учун – аччиқ анор сувини 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилади. Кўздаги ҳарорат ва кундузи кўрмай қолишликка – ширин ва аччиқ анорни сувини асал билан қўшиб, бир неча кун офтобга қўйилади. Қувватлантирувчи сифатида – анор шарбати радиактив моддалар ва компьютер билан ишлайдиганларга, операциядан кейин қувват бўлиши учун тавсия этилади. Ангинада, стоматитда, гингивит ва бошқа оғиз бўшлиғи хасталикларида – анор пўстидан тайёрланган дамлама ёки меваси шарбати билан оғиз чайилса самарали даволайди. Ҳомиладор аёлларда – анор мевасидан ейишлари туғилажак болада юрак хасталиклари, бош мия нуқсонларининг олдини олади. Асабийлашишда, хавотир, уйқусизликда – анор меваси орасидаги пардани қуритиб гиёҳли чойга қўшиб ичилса, ёрдам беради. Анорнинг хосиятлари Ширин анор эрур ҳўл-совуқ ҳар вақт Бу сўзга табиблар сўзидир ҳужжат Аччиғидан сафро бўлур тору-мор Ундан ёмон хилтлар туғилмас зинҳор, Асал билан қўшиб агар ширинин Ярага суркалса – йўқотар барин, Чарчоқ, қулоқ оғриқ, оғиз яраси, Меъда иллати ҳам кетар барчаси Аччиғи сийдикни ҳайдайди кўпроқ, Майҳуши наздимда яна яхшироқ, Аччиғи зарардир еса томоққа, Йўтал бўлса – шошмас эл ҳам емоққа, Аччиқ, ширин яна ул майхуш анор, Ҳафақон ҳайдовчи хосиятга ёр. Анор гулининг хосиятлари Гапирсам анор гулидан – совуқ- Биринчи ўринда, иккинчи қуруқ, Тиш милкин доимо қилур мустаҳкам, Қон туфлаш дардини даф этар ҳар дам Ичак ярасига ундан наф етар Яра-чақаларни яна даф этар. Ширин анор Ширин анор сувини шиша ичига солиб, Қайнаб чиққунча офтоб тиғига тутгин уни Сўнг чўп билан кўзингга ўша сувдан суркасанг, Кўз қичишни йўқотиб, кўпайтирар нурини. “Табобат дурдоналаридан” ***** Оғиз ичра пишган бир дона анор, Мингталаб хом сувдан яхшидир минг бор. Хусрав Деҳлавий ***** Тўкди заҳмидин бағир қонини ҳижрон нолиши, Ўйлаким сиқмоқ ила эл сув оқизгай нордин Навоий *****
2019-10-28 05:06:22
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” – деди” (Ғофир, 60) деб марҳамат қилган. Бошқа бир оятда эса “...Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман...” (Бақара, 186) деган. Ушбу оятларга назар солсак, Аллоҳ таоло дуо қилувчининг дуосини ижобат қилишини ваъда қилаётганига гувоҳ бўламиз. Хўш, унда нега дуоларимиз қабул бўлмаяпти? Ахир Аллоҳ азза ва жалла ваъдасига хилоф қилмайдиган зотку! Албатта, ҳамма нарсанинг ўз қонун-қоидаси бўлганидек, дуо қилишнинг ҳам ўзига яраша қоида ва шартлари мавжуд. Ўша шартларга амал қилинсагина дуолар қабул бўлади. Дуо қабул бўлишининг баъзи шартларини келтириб ўтамиз. 1. Ихлос. Дуонинг ибодат эканлиги ҳадисларда айтилган. Инсон дуо қилар экан, ушбу ибодатни ҳам чин ихлос билан, Аллоҳ таолога бутун қалб қўри билан юзланиб, Унинг дуоларни қабул қилувчи Зот эканига ич-ичидан ишониб, ижобатни ҳам ёлғиз Унинг Ўзидан кутса, албатта, дуолари қабул бўлади. 2. Аллоҳга муҳтожликни ҳис этиш. Дуо қилаётган киши ўзини Аллоҳга муҳтож деб билмоғи, мусибатлардан қутқарувчи Унинг Ўзи эканлигига қалбидан ишониши керак. Ўзини Аллоҳдан беҳожат ҳисоблаб, шунчаки тил учида, наридан бери дуо қиладиганларнинг дуоси ҳеч қачон ижобат бўлмайди. 3. Ҳаром луқмадан сақланиш. Дуо қилувчи, аввало, ҳаром луқмадан узоқ бўлиши лозим. Чунки, ҳаром луқма дуо қилаётган шахс билан ижобатнинг ўртасида тўсиқ бўлиб қолади. Қолаверса, луқманинг ҳалол бўлиши бошқа ибодатларнинг қабул бўлишида ҳам энг зарур омиллардан ҳисобланади. Зеро, ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: “Албатта, Аллоҳ покдир. У зот фақат пок нарсани қабул қилади. Пайғамбарларини нима нарсага буюрган бўлса, мўминларни ҳам шу нарсаларга буюргандир” дедиларда, қуйидаги оятларни ўқидилар: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!”, “(Пайғамбарларимизга шундай дедик:) “Эй, пайғамбарлар! Пок (таом)лардан тановул қилингиз ва эзгу (иш) қилингиз!”. Кейин Пайғамбар алайҳиссалом узоқ сафарга чиқиб, сочлари тўзиб, уст-боши чанг бўлиб кетган бир одамни зикр қилдилар. “У одам қўлларини самога кўтариб: “Эй Роббим, эй Роббим” деб дуо қилади. Ваҳоланки унинг ейиши ҳаром, кийиши ҳаром, ўзи ҳам ҳаром билан озуқаланиб ўсган. Унинг дуоси қаердан ижобат бўлсин” дедилар. Ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом ундай одамнинг дуоси қабул бўлмаслигини билдиряптилар. Нега унинг дуоси ижобат бўлмайди? Ахир у зоҳирий сабабларни бажардику! Яъни, икки қўлини самога кўтарди. Чунки, Аллоҳ самодаги аршдан олий бўлган зотдир. Қўлларни юқорига кўтариш ижобат сабабларидан биридир. Кейин Аллоҳга Робб исми билан дуо қилди. Зеро, Қуръонда ҳам дуолар асосан Робб исми билан бошланади. “Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин! Эй, Раббимиз! Кимни Сен дўзахга киргизсанг, албатта, уни хор қилган бўласан. Золимларга эса ёрдамчилар йўқдир. Эй, Раббимиз! Биз “Раббингизга имон келтиринг!” деб, имонга чорлаган жарчини (Муҳаммадни) эшитдик ва дарҳол унга имон келтирдик. Эй, Раббимиз! Бизнинг гуноҳларимизни кечир, хатоларимизни ўчир ва бизларни солиҳ кишилар қаторида вафот эттир! Эй, Раббимиз! Яна бизларга (барча ўтган) пайғамбарларингга (уларнинг воситаси ила умматларига) ваъда қилган нарсаларингни (савоб ва ёрдамингни) ато эт ва бизларни қиёмат кунида шармисор қилмагин! Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмагайсан”. Бас, Парвардигорлари уларни (дуоларини) ижобат этиб, (деди:) “Албатта, Мен сизлардан амал қилувчининг – хоҳ эркак бўлсин ва хоҳ аёл бўлсин – амалини зое қилмасман” (Оли Имрон, 191-195). Демак, Аллоҳнинг Робб исми васила қилинса, дуонинг ижобатига тезроқ эришилар экан. Ҳадисдаги одам ҳам Аллоҳнинг ўша Робб исмини васила қилган эди. Қолаверса, у одам мусофир эди. Сафар ҳам ижобатнинг сабабларидан биридир. Зеро, сафардаги инсон ўзининг Аллоҳга муҳтожлигини муқим ҳолатидагидан кўра кўпроқ ҳис этади. Бундан ташқари у сочлари тўзиб, уст-бошлари чангга беланган ҳолатда эди. Бундай ҳолат ҳам дуонинг қабул бўлиш омилларидан саналади. Шунча сабабларни қилса ҳам нега унинг дуосини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабул бўлмайди деяптилар? Чунки, унинг таоми ҳаром эди! Киядиган кийимларини ҳаромдан топган эди! Ёшлигидан ҳаром луқма еб улғайган эди! Шунинг учун Набий алайҳиссалом: “Унинг дуоси қаердан ижобат бўлсин” демоқдалар. Агар ўша одам дуо қилишнинг ҳамма шартларини адо этиш билан бир қаторда луқмаси ҳам ҳалол бўлганида эди, албатта, дуоси ижобат бўлган бўларди. Баъзида барча шартлар топилса ҳам дуо қабул бўлмаслиги мумкин. Албатта, Роббимиз ўзи биладиган ҳикматга кўра шундай бўлади. Эҳтимол, ўша дуо ижобат бўлишдан кўра бирорта каттароқ гуноҳга каффорат бўлар. Ёки бирор ёмонлик етишининг олдини олар. Ёхуд Аллоҳ таоло унинг ижобатини қиёмат кунига захира қилиб олиб қўяр. Чунки, дуо қилиб, дуоси қабул бўлмаган кишига Аллоҳ таоло икки ҳисса ажр беради-да! Бири дуо қилгани учун, иккинчиси ижобат бўлмаганига сабр қилгани учун. 4. Дуонинг ижобатига шошилмаслик. Инсон дуо қилар экан, дуойим қабул бўлмаяпти деб шошқалоқлик қилмаслиги керак. Бу ҳам дуонинг қабул бўлмаслигига сабаб бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Дуонинг ижобатида шошқалоқлик қилмасангиз, албатта, у ижобат бўлади”. Шунда саҳобалар: “Шошқалоқлик қандай бўлади, эй Аллоҳнинг Расули?” дейишди. У зот: “Дуо қилувчининг “Дуо қилдим, дуо қилдим, дуо қилдим, қабул бўлмади” дейишидир” дедилар. Дуонинг тез ижобат бўлишини кутиш бора-бора инсонни дуо қилишдан тўхтатиб қўйиши мумкин. Ваҳоланки, дуо қабул бўлмаган тақдирда ҳам у ибодат, Аллоҳга яқинлашиш, ажрнинг кўпайиши ҳисобланади. Шунинг учун инсон дуосининг қабул бўлишини Аллоҳдан сўраши, мабодо қабул бўлмаса ҳам дуонинг ибодат, ажрнинг кўпайиши, гуноҳнинг тўкилиши ва энг асосийси Аллоҳга яқинлашиш воситаси эканини ёдда тутиб доимо дуога ҳарис бўлиши керак. 5. Қалб ҳозир бўлиши. Инсон дуо қилаётганда айтаётган сўзларини қалбидан ўтказиб, ҳушёр ҳолатда туриши ва ўша дуосининг қабул бўлишига ишониши лозим. Чунки, Аллоҳ таоло бепарво, ижобатига ишонмайдиган, ғафлат ҳолатидаги қалб соҳибининг дуоларини қабул қилмайди. 6. Қиблага юзланиш. Модомики, дуо ибодат экан, демак, у қиблага қараб адо этилмоғи лозим. Бу ҳам дуо қабул бўлишининг энг зурур омилларидан ҳисобланади. 7. Таҳоратли ҳолда бўлиш. Модомики, дуо ибодат экан, демак, у таҳоратли ҳолда бажарилсагина кўзланган мақсадга эришилади. Аллоҳ барчамизни дуолари қабул бўладиган бандаларидан қилсин. Омин!
2019-10-28 05:07:51
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн. Вас солату вассаламу ала Росулиҳи Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмайин. Аммо баъд. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азиз ва муҳтарам мухлислар, қадрли ўқувчилар! Хабарингиз бор, бир неча кун олдин сайтимизда “Дуо қилайлик!” номли янги лойиҳани йўлга қўйгандик. Қисқа муддат ичида жуда кўп инсонлардан янги лойиҳа учун ташаккур ҳамда турли мазмундаги дуолар етиб келди ва келишда давом этмоқда. Берган ваъдамизга мувофиқ дуоларингизни умумлаштирган ҳолда қуйида тақдим этамиз. Дуоларни ўқир эканмиз, “Омин” дейишни унутмайлик! Зеро, “Омин” деган кишига бир фаришта “Сенга ҳам шундай бўлсин” дея қайтариб туради. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларидан бирида: “Мусулмон кишининг ўз биродарига қилган ғоибона дуоси мустажоб дуодир. Унинг бош томонида муваккал бир фаришта бўлади, биродарининг ҳаққига ҳар дуо қилганида: “Амин! Ва лака бимисл” деб туради”, деганлар. Имом Муслим ривояти. - Сарварбек ва яна бир мухлисимиз ота оналарини Аллоҳ мағфират этишини сўраганлар. Аллоҳ таоло барчамизнинг гуноҳларимизни мағфират этсин! - Аллоҳ таоло барчамизнинг ғам-ташвишларимизни аритсин! Қалбимизда фақат Дин ва охират ғами бўлишини насиб этсин! - Аллоҳ таоло жигар кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётига кетган Авазбек, Ойдинахон, Умидахон, Илёсжон ва кетишга тайёргарлик кўраётган Умидахон, Насибахон, Шуҳратжон ва Дилдмуроджонларнинг, Абдували амакининг набираларига, 5 ёшли бемор фарзандга, Достонбекнинг яқинларига, васвасага учраганларга, Ферузанинг дардига, Гулноза исмли мухлисамизнинг барча яқинлари Нуруллоҳхон дўстимизнинг сингиллари ҳамда бир мухлисимизнинг аёллари дардига комил шифо берсин. Шунингдек, Аллоҳ таоло барча дуо сўраган беморларга комил шифо ато этиб, тортган оғриқларини гуноҳларига каффорот айласин! - 14 ёшида вафот этган Мунисабонуни, бир опамизнинг 22 ёшда вафот этган фарзандларини, Исломбекнинг ота-оналарини, шунингдек, барча вафот этганларни Аллоҳ таоло раҳматига олиб, қабрларини мунаввар айлаб, охиратларини обод қилсин! - Аллоҳ таоло Шерзоджон, Шаҳнозахонниг ҳамда бир мухлисимизнинг 12 нафар танишларининг қарзларига нажот берсин! Шунингдек, Аллоҳ таоло барча қарздорларга нажот бериб, қарзларини тез фурсатда адо этиб олишларини насиб айласин! - Аллоҳ таоло янги иш бошлаётганларнинг юзларини ёруғ айлаб, шариатга мувофиқ, ҳалол касб билан шуғулланишларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло барча ҳалол касб қилиб пул топаётган топганларига барака берсин! Ўзи рози бўладиган ўринларга сарф этишларини насиб айласин! - Аллоҳ таоло хайрли мақсадда сафарга чиқаётган барча азизларимизнинг сафарларини бехатар айласин! - Аллоҳ таоло сафарда юрган барча мусофирларнинг сафарларини бехатар айлаб, ибодатда бардавом бўлишларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло бир опамизнинг оилалари ислоҳ бўлишини, фарзандлари ота меҳрига зор бўлмаслигини, қайноналари келинларини тушуниб, ёшларнинг бахтли яшашига хайрихоҳ бўлишларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло Дилнавоз исмли мухлисамизнинг яқинлари бахтиёр оила қуришларини, Бобомурод солиҳ жуфт билан оила қуришини, моддий имкониятида етишмовчилик сабабли оила қура олмаётганларга саодатли оила қуришларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло илм талабида юрганларнинг, жумладан, Маҳмуджоннинг, Миср диёрида илм таҳсил қилаётганлар ўқишларига, ишларига ривож бериб, бахтиёр оила қуришларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло барча фарзанд талабида юрганларга, шунингдек, Нигора, Зуҳра исмли мухлисаларимизга солиҳ-солиҳа фарзандлар ато этсин! - Аллоҳ таоло барча фарзанд тарбия қилаётганларни, жумладан, Нуруллоҳхон, Ҳумоюншоҳ ва бир мухлисимиз тарбия қилаётган фарзандлари бахтли-саодатли, Ўзининг йўлида юрадиган бўлишларини насиб этсин! - Аллоҳ таоло турли фирибгарлар тузоғига тушиб қолганларга ёрдам берсин! Бировнинг ҳаққидан қўрқмаётганларга Ўзи инсоф берсин! - Аллоҳ таоло бошига турли мушкулотлар тушганларга, шунингдек, Шукрона опа сингиллари эрига енгиллик ва кушойиш берсин! - Аллоҳ таоло барчамизнинг умримизга, ризқимизга, топадиган ҳалол пулларимизга, фарзандларимизга барака берсин! - Аллоҳ таоло Диний соҳада, юртимиз тинчлиги, осойишталиги йўлида хизмат қилаётганларни ҳамда юртбошимизни Ўз паноҳида асрасин! Шу мазмунда дуо қилган Абдували, Собиржон акаларнинг дуоларини ижобат айласин! - Аллоҳ таоло Қуръонни ёд олаётганларни, жумладан, Анасхоннинг зеҳнини ўткир қилсин! Абдуллоҳ, Жамшид акаларнинг аҳли оилалари ҳам Қуръон ҳофизлари бўлишларини осон қилсин! - Аллоҳ таоло барчамизга қариндошларимиз билан алоқаларимизни мустаҳкамлаб, бир мухлисимизнинг оталари ва акаларининг ўртасидаги совуқлик кетишини, Иброҳимжон ака, Ҳасан ака, Жаҳонгир ака ва Охунжонов зурриёдларидан солиҳ инсонлар чиқишини, яқинларини жаннат аҳлидан бўлишини, ўзларининг ва ота-оналарининг гуноҳлари кечирилишини насиб этсин! - Достонбек, Илҳомжон, Элшодбек, Баҳром ака исмли мухлислар юртимиз тинчлиги, барчанинг ҳаққига умумий дуо қилганлар Аллоҳ таоло қалбимиздаги, тилимизга чиқаролмаган дуоларимизни ҳам билиб, ҳисоб-китобини қилиб турибди. Бизнинг қандай эҳтиёжларимиз борлигидан Ўзи хабардор. У Зот барчамизнинг дуоларимизни ижобат айлаб, сўраганларимиздан ва сўрамоқчи бўлганимиздан афзалини ато этсин! Албатта, Динимизда ҳар бир нарсанинг одоби бўлганидек, дуо ижобат бўлишининг ҳам ўзига яраша шартлари ва одоблари бор. Қуйидаги линк орқали ўша шартлар ва одоблари билан танишасиз. http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/17230 Азизлар, ҳаққимизга ғоибона дуо қилувчилар янада кўпайишлари учун ушбу дуолар, мақолаларни яқинларингиз, танишларингиз, дўстларингизга ҳам улашинг! Зеро, дуога омин деювчилар қанчалик кўп бўлса, дуонинг ижобат бўлиши тезроқ бўлади деб умид қиламиз.
2019-10-28 05:08:44
Чойнинг тарихидан. Чой – tea кўп йиллик, доим яшил, тропик ўсимлик. Баъзи мамлакатларда чой дарахтининг баландлиги 3-4 метргача ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Чой дарахти Хитойда IV асрдан, Япония, Кореяда IX асрдан, Индонезияда XIX асрдан, Ҳиндистон ва Шри Ланкада 1830 йиллардан, Грузияда 1840 йиллардан, Россияда (Краснодарь ўлкасида) 1901 йилдан, Озарбайжонда 1910 йиллардан бошлаб ўстирилади. Ҳиндистон, Хитой, Японияда сариқ ва қизил чой тайёрланади. Чой дарахти август ойидан бошлаб кеч кузгача гуллайди, меваси октябрь-декабрда етилади. Географик тарқалиши. Чойнинг ватани Хитой ва Ҳинди Хитой. Грузия, Озарбайжон, Қрим ва Краснодарь ўлкасининг нам субтропик зоналарида 1 метрли бута ҳолида ўстирилади. Қўлланиладиган қисми, асосан, барги. Чой барги йилига бир неча марта йиғилади ва махсус технология бўйича ишлаб тайёрланади. Кофеин ва бошқа алкалоидлар ҳамда катехинлар чойни ишлаш жараёнида ажралган чиқиндисидан олинади. Кимёвий таркиби ва ишлатилиши. Чой барги таркибида 2-5 фоиз кофеин, теофиллин ва теобромин алкалоидлар, 20-28 фоизгача ошловчи моддалар, флавоноидлар (кемп-ферол, кверцетин, гиперин, кверцимеритрин ва бошқалар), 156-233 мг. фоиз С, B1, В6 витаминлари, никотин ва пантотен кислоталар, эфир мойи ва бошқа бирикмалар бор. Чой ишлаб чиқариш саноати чиқиндисидан кофеин ва ошловчи моддалар — чой танини олинади. Кофеин марказий нерв системасини қўзғатувчи таъсирга эга. У таблетка ва эритма ҳолида ҳамда турли комплекс препаратлар таркибида чиқарилади. Юқумли ва бошқа оғир касалликлардан сўнг юрак, нафас олиш фаолияти сусайишида, қон айланишининг чуқур бузилишларида (қон томирлар касалланганда), нерв системаси чарчаганда, бош оғриганда, наркотиклар билан заҳарланганда ва бошқа касалликларда организмнинг умумий тонусини кўтарувчи восита сифатида қўлланилади. Чой таркибидаги ошловчи моддалар витамин Р таъсирига эга бўлиб, геморрагик диатезда, организм шишган вақтда, кўзга қон қуйилганда ва бошқа касалликларда ишлатилади. Чой баргидан (чиқиндисидан) олинадиган теофиллин юрак ва буйрак касалликларида сийдик ҳайдовчи, унинг препарати эуфиллин — спазмолитик дори сифатида ҳамда бронхиал астмани даволаш учун қўлланилади. Чойни «аччиқ» қилиб дамлаб ичавериш қабзиятга олиб келади. Туриб қолган дамланган қора чойни ичмаслик керак, лекин кўк чойни ичиш мумкин. Унинг ижобий томони сийдик ҳайдаш хусусиятига эга бўлиши билан бирга — бактерицид таъсирига ҳам эга. Кўк чойнинг шу хусусияти борлиги учун ҳам, оғиз яллиғланишида, ичбуруғда, қуюқроқ дамлаб ичиш, ёки оғизни чайиш фойдалидир. Дунё миқёсида Англия аҳолиси чойни энг кўп истеъмол қилади. Биз, ўзбеклар ҳам чой ичишда инглизлардан қолишмаймиз. “Эрталаб чой, пешинда чой, кечқурун ширчой”, деган ҳазиломуз ибора бор. Қишнинг совуғи-ю, ёзнинг жазирамасида энг кўп ичиладиган ичимлик ҳам чой ҳисобланади. Ҳа, чой бизга ҳар доим керак, лекин унутманг, чой – шифобахш ичимлик, у сув эмас. Энди ўйлаб кўринг, ўша ичимликни чанқаганимизда ҳам, овқат маҳалида ҳам, ётишдан олдин ҳам ичаверсак зарар қилмайдими? Бу савол ҳаммага эриш туюлиши мумкин. Аммо чой тўғри ичилгандагина даво, фойдали бўлишини ҳам унутмаслигимиз лозим. Овқатланаётганда кўпчилик чой ичади. Чойнинг таркибидаги кофеин, танин моддаси эса озиқ маҳсулотларда мавжуд бўлган фойдали моддаларни парчалаб юборади, натижада организмда витаминларнинг, микроэлементларнинг етишмаслиги юзага келади. Чой билан бирга истеъмол қилинганда гўштнинг 30-70 фоизи, меваларнинг эса 30 фоиздан кўпи сўрилмайди. Умумий овқатлардан кўрадиган бўлсак, чой билан истеъмол қилинган маҳсулот таркибидаги витаминлар ва темир моддасининг камида 50 фоизи сўрилмай қолади. Бу эса инсон саломатлиги учун салбий таъсир кўрсатади, камқонлик пайдо бўлади. Ҳозир дунёда кўпчилик аҳоли камқонлик билан касалланган. Юртимизда кўп сонли аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар темир танқислигидан келиб чиқадиган касалликларга чалинаётгани туфайли, кундалик истеъмол қиладиган нонимизга темир моддасини қўшиш, яъни унни бойитиш йўлга қўйилган. Бу камқонликка қарши курашлардан биридир. Сиз нонни қандай истемол қиласиз? Албатта, чой билан. Бу эса юқорида таъкидлаганимиздек, темир моддаси мавжуд бўлмаган нонни ейиш билан баробар. Яна кўпчилик ёш болага чой бериб хатоликка йўл қўяди. Уч ёшгача болаларга чой ичириш тиббиёт нуқтаи назаридан ман этилган. Болакайнинг чойига ёки сутига шакар қўшиб бериш ҳам нотўғри. Болаларни ёшлигидан тўғри овқатланиш тартибига эътибор бериш лозим. Агар унинг организмида темир етишмовчилиги юз берса, бу кейинчалик ақлий ривожланишдан орқада қолиш хавфини ҳам туғдиради. Саломатлик учун курашиш йўлида чой ичиш анъаналарини ўзгартиришимизга тўғри келади. Овқатланаётганда ёки овқатдан сўнг 30 минутгача чой ичманг. Чой ўрнида бошқа ичимликлар, масалан, қайнаган ёки маъданли сув ва шарбатлар ичиш маслаҳат берилади. Бу маьлумотлар чой соғлигимиз кушандаси, дегани эмас. Мўъжизавий кўк чой. Кўк чойнинг организмдаги аҳамияти катта. У кўплаб касалликлар учун даво бўлади. Чойга шифобахш ичимлик сифатида қараб, меъёрга ва вақтига кўра ичсак, саломатлигимиз учун фойдадан ҳоли эмас. Овқатлангандан 30 дақиқа кейин ичилган чой безарар ва фойдалидир. Келинг, ҳозирги дақиқадан эътиборан ҳар кунги чойимизга нисбатан янгича муносабатни шакллантирайлик. Инсон организми учун кўк чойнинг аҳамияти жуда катта. Кўк чойнинг афзаллигини кўп олимлар, хусусан, япон олимлари исботлаган. Қора чойга нисбатан таркиби микроэлементларга, витаминларга ва бошқа фойдали моддаларга бой ҳисобланади. Кўк чой муайян табиий технология асосида тайёрланиб унинг таркибида кофеин, танин моддалари кам. У модда алмашинувини, жигар, буйрак ва бошқа муҳим органларнинг иш фаолиятини яхшилайди, атеросклероз касаллигининг олдини олади ва даволайди, қонни тозалайди, қон томирларини кенгайтиради, қон босимини, холестеринни пасайтиради, хотирани кучайтиради, энг яхши чанқовбосди ичимликлардан бири ҳисобланади. Кўк чойнинг шифобахш хусусиятлари ҳакида кўп гапирилган. Унинг минг дардга даво экани ҳам айни ҳакиқат. Овқатни осон парчалайди, ҳазм бўлишини тезлаштиради, асабни тинчлантириши билан бир қаторда, кайфиятни чеҳрани очади. Хотирани яхшилайди, фикрлашни равонлаштиради. Унинг яна бир фойдали хусусияти - қонни суюлтиради, томирларни кенгайтириб, қон юришини яхшилайди ва энг муҳими, қондаги хилтларни тозалайди. Мутахассислар уни саломатлик ва ҳаётий фаоллик бағишловчи мўъжизавий ичимлик деб ҳисоблайдилар. Хушбўй кўк чойнинг ватани Хитой бўлиб, ундан бир неча минг йиллар давомида кўплаб касалликларни даволовчи дармон сифатида фойдаланишган. Кўк чой таркибидаги дармондорилар ва минерал моддалар туфайли (Р, С, В1, В3,К каротин, никотин кислота, кальций, магний, темир) кучли антиоксидант ҳисобланади, У кайфиятни кўтаради, кислород, сув ва туз алмашиниш жараёнини яхшилайди, калилляр-қон томирларини мустаҳкамлайди, қондаги холестерин микдорини камайтиради, организмдагм токсин-чиқиндиларни чиқаради. Мунтазам кўк чой ичадиган одамлар эрта қаримайди, деган нақл мавжуд. Табиийки, ушбу ичимликнинг бу каби мўъжизавий хусусиятлари косметалогияда ҳам кенг қўлланилади. Кўк чой экстракти ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади, терини намлантириб. томир деворларини мустаҳкамлайди. У, албатта. юз ва тери кремлари, ювиниш геллари, целлюлитга қарши воситалар ва пилинглар таркибига киритилади. Кўк чойнинг нафис ифори эса парфюмерияда қўлланилади. Чой дамлашни ва қандай истеъмол қилишни биласизми? Сифатли (юмшоқ) сувни қайнатиб, қайноқ сув билан чойнак чайқалади. Қайнаган сувнинг 5 минут давомида парланиши тугаши кутилади. Бу вақт давомида қайноқ сув температураси 800-900га тушади. 250 мл. қайноқ сувга 1 чой қошиқ қуруқ чой ҳисобидан иситилган чойнакка қайноқ сув ва қуруқ чой солиб 5 минут дамлаб қўйилади. Чойнак қалин мато билан беркитилади. Белгилаган вақт ўтгач чой бир неча марта қайтарилади ёки чой қошиқ билан аралаштирилади.
2019-10-28 05:10:40
Карам инсон саломатлиги учун жуда ҳам фойдали маҳсулотдир. Карам таркибида қандлар, органик кислоталар, витаминлар (С, Р, В, В2, РР, К, Е) ва каротин, пантотен ва фолат кислоталар, ёғ, ферментлар, фитонцидлар, калий, кальций, йод, марганец, темир ва бошқа элементларнинг тузлари бор. Бевосита овқатга ишлатилади, тузланади ва консерва ҳолида истеъмол қилинади. Карам халқ табобатида турли касалликларга ишлатилади, организмдан холестериннинг чиқиб кетишини тезлатади. Карамда бириктирувчи модда кўп. Унда калий, қанд, олтингугурт, кальций, фосфор, ёғлар, лактоза мавжуд. Карамнинг кечкисида эртагисидан кўра С витамини кўпроқ бўлади. Бу витамин узилган карам бошида саккиз ой давомида камаймасдан сақланади. Оқ бошли карамда инсон организми учун зарур бўлган барча витаминлар ва фойдали минерал моддалар бор. Карам таркибида глюкоза апельсин, лимон ва олмага қараганда кўпроқ, фруктоза миқдори эса, сабзи, пиёз, лимон ва картошкадагига нисбатан кўпроқ миқдорда мавжуддир. Унинг шифобахш хусусиятлари устида тўхталиб ўтамиз. Тузланган карам ўз таркибидаги уксус ва сут кислоталари организмдан чиритувчи бактерияларни чиқариб юбориш хусусиятига эга. Таркибида сахароза и крахмал миқдорининг озлигидан янги карамни истеъмол қилиш диабетиклар учун ҳа мжуда фойдали. Уни озишни мақсад қилганлар овқатланиш рўйхатига киритишлари мумкин. Карамдаги ичаклар фаолиятини яхшиловчи бириктирувчи моддалар организмни турли хилтлардан ва холестериндан тозалайди ва ичакларда фойдали микрофлорани шакллантиради.и турли хилтлар чи ш рўйхатига киритишлари мумкин. Терининг куйган, йирингли яра, совуқ урган ва зарбадан кўкарган жойларига майдаланган карам баргини компрес қилиб қўйилса, бу яра ва жароҳатлар битишини тезлаштиради. Янги карамдан олинган шарбат ичиш ёрдамида панкреатитдан, ошқозон ярасидан, холециститдан, гастритдан, меъёридан баланд юрувчи ошқозон ширасидан, циститдан ва хроник пиелонефритдан фориғ бўлиш мумкин. Карам шарбати асаб қўзғалиш иллатини камайтиради, томирлар атеросклерозини даволашда ёрдам беради, ортиқча вазндан халос этади ва турли шишларни кетказишда ёрдам беради. Қондаги қанд моддаси миқдорини камайтириш учун карам шарбатига илиқ сув қўшиб, овқатланишдан ярим соат олдин чорак стакандан ичилади. Карам шарбати ичиш юзга тошган сепкилдан фориғ бўлишга сабаб бўлади. Сариқ касали билан оғриганда, қабзиятда, бавосирда, гастритда, ошқозон шираси меъёридан паст юрганида, бепуштликда, дисбактериозда ва доимий чарчоқ ҳис қилишда карам шарбати ичиш тавсия этилади. Карамни истеъмол қилиб бўлмайдиган ҳолатлар Панкреатитда организмнинг қорин ва кўкрак қисмида жарроҳлик амалиётларини бошидан кечирган кишилар янги карам истеъмол қилишдан ўзларини тийишлари лозим. Ошқозон ва ичак йўлларида қон оқиши, ошқозон яраси хуружи, қалқонсимон без фаолияти бузилиши ҳолатларида карам истеъмол қилиш мумкин эмас. Ўткир энтероколитда ва диарея (ичкетиш)да карамни жуда эҳтиёт бўлиб истеъмол қилиш лозим бўлади. Янги карам шарбатини ичиш ошқозонида шира ажратилиши меъёридан юқори бўлган кишиларга мумкин эмас, чунки бу шарбат ошқозон бези фаолиятини кучайтиради. Гастрит, панкреатит, ошқозон яраси , қон босими, жигар ва буйракларида хасталиги бўлган кишиларга тузланган карам истеъмол қилиш рухсат берилмайди.
2019-10-28 05:11:41
Оёқлар тирноқларининг сарғайиб, қалинлашиши ва янги қаватлар ўсиб чиқиши, дарз кетиши ва бармоқлар орасининг қичишиши — замбуруғ (грибок) инфекциясининг белгиларидандир. Статистика Ер юзи аҳолисининг ҳар 5-киши бу иллатдан азият чекишини таъкидлайди. Иммунитет пасайиши, тор пойабзал, оёқларнинг ҳаддан зиёд терлаши, бадандаги ортиқча вазн —бу касаллик юқишининг асосий сабаб бўлувчи омилларидандир. Агар оёқларда бундай белгиларни сезиб қолсангиз, зудлик билан ундан фориғ бўлишга киришинг. Халқ табобати даволаш воситалари ўзининг фаоллигини амалда кўрсатган. Улардан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Тирноқлар замбуруғ иллатиидан фориғ бўлишда фаол табиий восита Оддий истеъмол содаси ва олма уксуси ёрдамида замбуруғга тўлиқ барҳам бериш мумкин. Олма уксусини илиқ сувга 1 : 3 нисбатда аралаштирилади, бу аралашма тоғорага қуйилиб, унга оёқлар 20 дақиқа давомида солиб ўтирилади. Шундан сўнг оёқлар қуруқ ҳолга келгунича сочиқ билан артилади. Тоғорага яна 2 л илиқ сув қуйилади ва унга 2 ош қошиғида истеъмол содаси солиб аралаштирилади. Бу ваннага оёқлар 15 дақиқа давомида солиб ўтирилади, сўнг оёқлар ундан олиниб, сочиқ билан яна қуригунича артилади ва замбуруғ билан оғриган тирноқлар қайчи билан кесиб ташланади (улар осон ажралиб чиқади). Замбуруғ инфекциясидан фориғ бўлиш учун бу муолажани ҳар куни кечқурун то соғ тирноқ ўсиб чиққунигача давом эттирилади. Бу услубдаги муолажа моҳияти шундан иборатки, замбуруғ нордон сувда қирилиб битади, истеъмол содаси эса, касалликнинг янгитдан тарқалишига йўл қўймайди.
2019-10-28 05:20:15
Мевалар ичида лимоннинг ўз ўрни бор. У ўзида флавоноид моддасини сақлайди. Флавоноид – вируслар, аллерген ва концергенларга қарши курашувчи ягона биологик модификатор ҳисобланади. Кўпчилик лимоннинг С витаминга бойлигини билади. Венгриялик олим Альберт Сент-Дьердьи лимон пўстидан Р витаминини ажратиб олди. Кейинчалик Р витамини – биофлавоноидларнинг мажмуаси – ўсиш жараёнининг моддаси, яъни капилляр томирларнинг эгилувчанлигини сақлайди ва мустаҳкамлигини оширади. Бу ўз навбатида, С витамининг тўлиқ сингишига ёрдам беради. Қон босими касалликларида артериал қон томирларини кенгайтириб, босимни меъёрда ушлаб туради. Овқат хазм қилиш жараёнида ҳам фаоллик кўрсатади. Лимон ўзида 48.3% калий (мия ва нерв тўқималарини озиқлантиради), 29.9% калций (суяк ва тишларни озиқлантиради), 4.4% магний (қонда оқсилларни шаклланишида асосий рол ўйнайди). Лимоннинг таъми ва хушбўйлиги руҳий зўриқишда самарали ёрдам беради. Ароматерапияда бўғим ва терининг дам олишига ва қон айланишининг яхшиланишига лимондан кенг фойдаланилади. Лимон билан юз териси артилса, юз янада яхшиланади. Лимон шарбати организмдаги лимфатик тизимни тозалайди ва тери тўқималарини мустаҳкамлаб қон айланишини яхшилайди. Ҳомиладорлик вақтида лимон истеъмол қилиш боланинг суяк тўқималарини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади. Лимоннинг овқат ҳазмида ҳам фойдаси бор, у оқсил, калций ва бошқа бир қатор витаминларнинг сўрилишига ёрдам берувчи ферментларни ишлаб чиқаради. Шунингдек, лимон қондаги холестерин миқдорини камайтириб, соч тўкилишини олдини олади. Жигар ва ўт қопини яхши ишлашига ёрдам беради. Вирусли ва юқумли касалликларга қарши курашда тўлақонли лейкоцитларни шаклланишига кўмаклашади. Лимонни даволашда қандай қўллаймиз? Шамоллаш ва томоқ оғриғида бир чой қошиқ асалга, битта лимон шарбати қўшилади, сўнгра бир стакан сувга аралаштириб, ҳар 2 соатда ичиб турилади. Шунингдек яримта лимонга бир бўлак саримсоқ пиёз қўшиб асал билан истеъмол қилинса ҳам бўлади. Олча шарбати, лимон шарбати ва сувни ҳар соатда ичиб туриш цистит касаллигида самарали ёрдам беради. Иситмани туширишда лимон шарбатига қайноқ сувни аралаштириб ичиш тавсия этилади. Болалар шамоллашида иситмани туширишда 2 дона лимон бўлагини олиб баданга яхшилаб суртиш самарали ёрдам беради. Лимон пўстининг тиш эмалини оқартиришда ҳиссаси беқиёсдир. Юқоридагилар лимоннинг фойдаларидан бир нечтаси, холос. Соғлик ва саломатлик – Яратганнинг омонати ҳисобланади. Уни доимо асраб-авайлаш инсоний бурчимиз ҳисобланади.
2019-10-28 05:23:05
Ибратли Китоблар
Book image
Китоб 1
Fayl hajmi: 8540 MB
Ko'chirib olish
Book image
китоб 2
Fayl hajmi: 5889 MB
Ko'chirib olish
Book image
китоб 3
Fayl hajmi: 8279 MB
Ko'chirib olish
Book image
Китоб 4
Fayl hajmi: 7846 MB
Ko'chirib olish