Item maqolalar
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалам сийратларининг муҳим саналари
Гўзал ҳаёт саҳифалари 1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишлари – фил йили, 12 рабиъул-аввал. 2. Пайғамбар алайҳиссаломнинг оналари билан Мадинага боришлари ва оналарининг вафоти – туғилганларининг олтинчи йили. 3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг боболари Абдулмуталибнинг вафоти ва у зот амакилари Абу Толибнинг кафолатига ўтишлари – туғилганларининг саккизинчи йили. 4. Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб билан Шом сафарига чиқишлари – туғилганларининг ўн иккинчи йили. 5. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фижор урушида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг ўн тўртинчи йили. 6. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фузул шартномасида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг йигирманчи йили. 7. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадичанинг ғуломи Майсара билан тижоратга чиқишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили. 8. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳога уйланишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили. 9. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Каъбани қайта қуришда иштирок этишлари – туғилганларининг ўттиз бешинчи йили. 10. Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий тушишининг бошланиши –туғилганларининг қирқинчи йили, пайғамбарликнинг биринчи йили. 11. Ҳабашистонга биринчи ҳижрат – пайғамбарликнинг бешинчи йили. 12. Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат – пайғамбарликнинг олтинчи йили. 13. Қамал саҳифаси – пайғамбарликнинг еттинчи йили. 14. Қамал саҳифасининг бекор қилиниши – пайғамбарликнинг тўққизинчи йили. 14. Абу Толибнинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили. 15. Хадича розияллоҳу анҳонинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили. 16. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳога уйланишлари – пайғамбарликнинг ўнинчи йили. 17. Қурайшнинг Пайғамбар алайҳиссаломга озорининг кучайиши – пайғамбарликнинг ўнинчи йили. 18. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Тоифга чиқишлари – пайғамбарликнинг ўнинчи йили. 19. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзларини қабилаларга таништиришлари – пайғамбарликнинг ўнинчи йили. 20. Оиша розияллоҳу анҳога ақди никоҳ қилишлари –пайғамбарликнинг ўн биринчи йили. 21. Исро ва Меърож – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили. 22. Намознинг фарз бўлиши – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили. 23. Ансорлар билан танишув – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, зулҳижжа ойи. 24. Биринчи Ақоба байъати – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, зулҳижжа ойи. 25. Мисъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг Мадинага юборилиши – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили. 26. Иккинчи Ақоба байъати – пайғамбарликнинг ўн учинчи йили. 27. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Мадинага ҳижратлари –пайғамбарликнинг ўн тўртинчи йили, сафар ойи, биринчи ҳижрий сана. 27. Масжиди Набавийни қуриш – биринчи ҳижрий сана, сафар ойи. 28. Азоннинг жорий қилиниши – биринчи ҳижрий сана. 29. Мусулмонларни биродарлаштириш – биринчи ҳижрий сана, жумадул ула ойи. 30. Урушга изн берилиши – биринчи ҳижрий сана. 31. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша розияллоҳу анҳога уйланишлари – биринчи ҳижрий сана, шаввол ойи. 32. Қибланинг ўзгартирилиши – иккинчи ҳижрий сана, ражаб ойи. 33. Рўза ва закотнинг фарз қилиниши – иккинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи. 34. Бадр ғазоти – иккинчи ҳижрий сана, рамазоннинг 12-куни. 35. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳонинг вафотлари – иккинчи ҳижрий сана, рамазон ойи. 36. Ҳазрати Али ва Фотималарнинг никоҳлари – иккинчи ҳижрий сана. 37. Бану Қайниқоъ уруши – иккинчи ҳижрий сана, шаввол ойи. 38. Сувайқ уруши – иккинчи ҳижрий сана, шаввол ойи. 39. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Ҳафса розияллоҳу анҳога уйланишлари – учинчи ҳижрий сана, рамазон ойи. 40. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳога уйланишлари – учинчи ҳижрий сана, 14-шаввол. 41. Уҳуд уруши – учинчи ҳижрий сана, 15-шаввол. 42. Хамрнинг ҳаром қилиниши – тўртинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи. 43. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Умму Салама розияллоҳу анҳога уйланишлари – тўртинчи ҳижрий сана, шаввол ойи. 44. Давматул жандал ғазоти – бешинчи ҳижрий сана, раббиул аввал ойи. 45. Бани Мусталиқ ғазоти – бешинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи. 46. Ифк ҳодисаси – бешинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи. 47. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳога уйланишлари – бешинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи. 48. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Жувайрия бинти Ҳорис розияллоҳу анҳога уйланишлари – бешинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи. 49. Хандақ уруши – бешинчи ҳижрий сана, шаввол ойи. 50. Бани Қурайза ғазоти – бешинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи. 51. Ҳудайбия сулҳи – олтинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи. 52. Пайғамбар алайҳиссаломнинг подшоҳларга мактуб юборишлари – еттинчи ҳижрий сана, муҳаррам ойи. 53. Хайбар уруши – еттинчи ҳижрий сана, сафар ойи. 54. Пайғамбар алайҳиссаломнинг София бинти Ҳуяай розияллоҳу анҳога уйланишлари – еттинчи ҳижрий сана. 55. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳога уйланишлари – еттинчи ҳижрий сана. 56. Зотур Риқоъ ғазоти – еттинчи ҳижрий сана. 57. Қазо умраси – еттинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи. 58. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳога уйланишлари – еттинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойининг охири. 59. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳонинг вафотлари – саккизинчи ҳижрий сана, муҳаррам ойи. 60. Муъта ғазоти – саккизинчи ҳижрий сана, жумадул ула ойи. 61. Макканинг фатҳ қилиниши – саккизинчи ҳижрий сана, рамазон ойи. 62. Хамр ва ўлимтик сотиш ва мутъа никоҳининг ҳаром қилиниши – саккизинчи ҳижрий сана, рамазон ойи. 63. Ҳунайн ғазоти – саккизинчи ҳижрий сана, рамазон ойи. 64. Тоиф ғазоти – саккизинчи ҳижрий сана, шаввол ойи. 65. Жаърона умраси – саккизинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи. 66. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳимнинг туғилиши – саккизинчи ҳижрий сана, зулҳижжа ойи. 67. Вакиллар келиши йили – тўққизинчи ҳижрий сана. 68. Нажоший розияллоҳу анҳунинг вафоти – тўққизинчи ҳижрий сана, ражаб ойи. 69. Табук ғазоти–тўққизинчи ҳижрий сана, ражаб ойи. 70. Умму Кулсум розияллоҳу анҳонинг вафотлари – тўққизинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи. 71. Рибонинг ҳаром қилиниши – тўққизинчи ҳижрий сана. 72. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг одамлар билан ҳаж қилиши –тўққизинчи ҳижрий сана, зул¬ҳижжа ойи. 73. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳимнинг вафоти – ўнинчи ҳижрий сана, раббиул аввал ойи. 74. Видолашув ҳажи – ўнинчи ҳижрий сана, зулҳижжа ойи. 75. Пайғамбар алайҳиссаломнинг боқий дунёга кўчишлари – ўн биринчи ҳижрий сана, иккинчи раббиул аввал.
Ибратли Китоблар
Book image
Китоб 1
Fayl hajmi: 8540 MB
Ko'chirib olish
Book image
китоб 2
Fayl hajmi: 5889 MB
Ko'chirib olish
Book image
китоб 3
Fayl hajmi: 8279 MB
Ko'chirib olish
Book image
Китоб 4
Fayl hajmi: 7846 MB
Ko'chirib olish