Item maqolalar
Таомнинг таъми ва лаззати шундадир
Бу дунё ажиб бир дунёдир. Унда баъзилар еганини ҳазим қилиш учун бир неча мил пиёда юрса, бошқалари эса қорнини тўйдириш учун бир неча миллаб таом излайди. Бири берилган неъматни исроф қилса, бошқа бири берилган неъматни пас санаб ношкурлик қилади. Доимо чанқагинимизда сув ёки бирор бир шарбатларни ичамиз. Очқолганимизда эса бир неча хил таомларни тановул қиламиз. Бироқ, кўпинча кўпчилигимиз бу неъматларни ким яратганлиги ва қандай қилиб бизга насиб қилганини эслашни унитиб қўямиз. Таомланишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни ва еб бўлгач “Алҳамдулиллаҳ”ни унитиб, ўзимизни гўёки бу неъматлар ота-боболаримиздан бизга мерос қолгандай тутамиз. Агар таомда там ва лаззатни ҳис қилишни истасак, аввало “бисмиллаҳ” билан бошлашлигимиз ва “алҳамдулиллаҳ” билан тугатишга одатланишимиз керак бўлади. Бу Пайғамбаримиз суннатлари бўлиб, шунинг билан бир қаторда ушбу кичик бир сўзда жуда кўплаб ҳикматллар ва фойдалар бор. Инсон таом ер экан ҳар замон “алҳамдулиллаҳ” деса, еяётган таоми ҳақида тафаккур қилади. Натижада фақирларни, етим-есирларни ва ночорларни эслаб Аллоҳ таолога шукр қилади. Бу иши билан еяётган нарсасини тамини ва лаззатини ҳис этади. Аммо ҳайвон каби шоша-пиша, кам нафас олиб ва пала-партиш ейдиган кимсалар эса, на ҳамд айтади ва на шукр қилади натижада одобсиз таомланиб, таомнинг тамини ҳам лаззатини ҳам ҳис қилмайди. Бу эса энг хунук холатдир. Демак, кимда ким сув ичар экан уни ким яратганини, таом ер экан уни ким ато қилганини тафаккур қилса, ўзга ҳаёт ва ўзга оламни ҳис қилади ҳамда руҳан таскин топади. Хулоса шуки, агар тоамимизни тами ва лаззатини топишни истасак, уларни яратган ва берган зотни эслашимиз лозим бўлар экан. Эй Роббимиз бизни бу неъматга сазовор қилгин.
Ибратли Китоблар
Book image
Китоб 1
Fayl hajmi: 8540 MB
Ko'chirib olish
Book image
китоб 2
Fayl hajmi: 5889 MB
Ko'chirib olish
Book image
китоб 3
Fayl hajmi: 8279 MB
Ko'chirib olish
Book image
Китоб 4
Fayl hajmi: 7846 MB
Ko'chirib olish