Ота онани эьзозлаш кексаларни эьзозлашнинг бошидир.

Ота онани эьзозлаш кексаларни эьзозлашнинг бошидир.

     Кексаларни эьзозлашнинг боши ота-онанинг хурматини жойига қўйишдан бошланади. Ҳар бир инсон ота ва онадан туғулади ғамда уларнинг бағрида войага етади. Фарзанд войага етганидан бошлаб, то ўзини ўнглаб, мол-дунё топадиган, қўлидан иш келадиган бўлгунича ота-она қариб, ўзгалар ёрдамига мухтож бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам Исломда ота-онани эьзозлашга алоҳида аҳамият берилган. Фарзанд ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етгазган, талим-тарбия берган ота-онасини эьзозлаб савобга эришар экан, бу билан қариларни эьзозлаш учун эришиладиган ажр-савоблардан ҳам баҳраманд бўлади.

 Ота-онага яхшилик қилиш, уларни эьзозлаш борасида кўпгина ояти каримлар ва ҳадиси шарифлар бор. Бу масалада ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг хурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар, ҳадислар, исломий ҳикматдар, мусулмонлар ҳаётидаги тажрибалар дунё тарихида мисли кўрилмаган олий мақом нарсалар эканлиги маьлум ва машхурдир.

 Ислом фарзандлар зиммасида ота-оналарнинг бир қанча ҳақ-ҳуқуқлари борлигини такидлайди. Бу масала Қурьони Каримда, Суннати набавиййада ва Ислом тарбияси ҳусусидаги китобларда батафсил баян қилинган.

   Фарзандлар ўз ота-оналарига яхши муомала қилишлари, ширин суҳан бўлишлари, уларга меҳрибонлик кўрсатишлари, доимий эҳтиром билан уларни тақдирлаб туришлари, Оллоҳ таолонинг шариатига зид бўлмаган барча буйруқ, талаб-истакларини бажармоқлари лозим.

   Бу борада Оллоҳ таоло Қурони каримда шундай марҳамат қиладики:

“Роббинг фақат унинг ўзигагина ибодат қилишни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, уларга (Уфф),  дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига мехрибонлик ила ҳокисорлик қанотингни паслат ва :(Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин), деб айт.

                                                                                         (Исро сураси 23-24 оят)

Бу ояти каримада Оллоҳ таолонинг ўзигагина ибодат қилишга амр этилгандан сўнг, бевосита ота-онага яхшилик қилиш буйурилмоқда.

Бу амал бандаларнинг иҳтиёрига ташлаб қўйилган иш эмас, балки Оллоҳнинг бандаларига амри буйруғи, фармонидир. Ҳоҳласа қилиб, ҳохламаса қилмайдиган ҳаваскорлик ҳам эмас. Қариб, ҳеч нарсага ярамай қолганда юзланадиган кўнгил хушлик ҳам эмас. Бу амр Оллоҳ таолонинг қаттий ва ўзгармас буйруғи бўлиб, уни бажариш ҳар бир банданинг бурчидир. Оллоҳнинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Оллоҳнинг амри.

Барчаларимизни Оллоҳ таолони ояти каримасига итоат қилиб,

ота-оналаримизни ҳаётлик вақтида дуоларини олиб, бу дунёмизни ва охиратимизни обод қилиш барчаларимизга насиб қилсин. Амин.

 

Кармана тумани “Жалоир” жоме масжиди ноиб имоми:                                                  Б.Қамардинов

 

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг  муборак жасадларини ўғирлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак жасадларини ўғирлаш
Ақийда дарслари (3-дарс). Ақийдавий фирқаланиш
Ақийда дарслари (3-дарс). Ақийдавий фирқаланиш
Atrofimizdagi insonlarning gunoh-maʼsiyatlariga sukut qilishning ayanchli oqibati
Atrofimizdagi insonlarning gunoh-maʼsiyatlariga sukut qilishning ayanchli oq