Миссионерлар

Миссионерлар

Собиқ иттифоқ давлати тугаб, мустақил давлатлар юзага келганида, янги мусулмон мамлакатлар дуч келган энг катта хатар халқаро миссионерлик ташкилотларининг бу юртларга ёпирилиб келишлари ва кенг миқёсда иш бошлашлари бўлди. Улар жумладан Ўзбекистонда ҳам жуда қисқа муддатда, ғоят яхши ташкил қилинган тармоқларини вужудга келтиришди. Насронийликнинг кўплаб турли-туман мазҳаблари ва  ҳатто насронийларнинг ўзлари ҳам эътироф этмайдиган, балки инкор қиладиган бирқанча секталар ҳам мустақиллигимизнинг дастлабки йиллари демократия ниқоби остида мамлакатимизга кириб келишди. Бу борада ҳали тажрибасизлигидан фойдаланиб, бу ташкилотлар расман рўйхатдан ўтиб, расмий ташкилот сифатида ўз ибодатхоналарини қуришди, республикамизни келгусида ҳар жиҳатдан нотинч қиладиган кир, ғаразли фаолиятларини бошлади. Албатта, буишларкаттамаблағсиз, сиёсийваинформацион таянчсизамалгаошмайди. Америка бошлиқбутунҒарбдавлатларидагимиссионерликташкилотлари, йирикбойлар, ҳаттосиёсийдоираларбуҳаракатучунжудакаттамаблағажратишган. Чункибуҳаракатларданкўзлаганмақсадлар тез орадабарчасарф-харажатларинибирнечабаробарқоплабкетишига улар ишонишарэди.

Ибодатхоналариочиқчаишлаганибиланмиссионерларнингфаолиятияширинчаамалгаоширилди. Улар юртимизгатилўргатиш, компьютер дарслари, ҳар хил соҳаларбўйичамалакалимутахассислартайёрлашваҳоказобаҳоналарбилантурли-туман ўқувмарказлариташкилэтиб, ҳар хил йўналишлардагихайрияишларибиланшуғулланадиганнодавлатташкилотлариқиёфасидаюртимизгакирибкелишди. Узоқйилликсиқувостидаяшаган, аммоўзиилмгачанқоқ, дунёбиланмулоқотгакиришишгаиштиёқмандхалқимиз, табиийки, бундайўқувмарказларигакаттақизиқишбиланқаради. Лекинўқишжараёнидамаълумбўлишича, «ўқитувчи»ларнингаксариятиасосанмиссионерларданиборатэкан.

Бир мисол. Бир зиёли кишининг қизи Тошкент Тиббиёт институтини аъло битириб, изланувчанлиги, тиришқоқлиги боис, соҳаси бўйича чуқурлаштирилган билим олиш учун Америка томонидан очилган икки йиллик ўқув марказларидан бирига қатнаган. Ўша кишининг айтишича, биринчи йили ҳақиқатан ҳам яхши, кучли ва зарурий билим беришибди. Ҳамма ёш мутахассислар хурсанд. Аммо иккинчи ўқув йили бошланиши билан, «Эндиибодат қиламиз», дейишибди. Маълум бўлишича, биринчи йили ҳам ҳар хил ишоралар билан иқтидорли болаларимизни насронийликка даъват қилишган экан, иккинчи йили эса «Биз билан ибодат қилмаганни ўқитмаймиз!» деб туриб олишибди. Натижа бундай бўлган: баъзилар насронийликка ўтишни хоҳламай, ўқишдан ҳайдалган, баъзилар «Илмини олиб қолайлик», деб гўё ёлғондакам ибодатлар қила бошлашган, учинчи тоифа эса, ҳақиқатан мусулмонликдан чиқиб, уларнинг ботил дину мазҳабларига ўтиб кетган.

Бунақа мисоллар кўп. Хатто ҳозир ҳам китоблари ва варақаларини сифатли қоғозларда чоп эттириб, бозорларимизда, касалхоналарда, санаторийлар, метро бекатлари, ҳатто трамвай-автобусларда ҳам бемалол текинга тарқатишяпти. Варақа ва китобчаларининг аксариятида умумий гаплардан кейин шу яқин атрофдаги ибодатхоналарига чақириқлар учрайди. Афсуски, баъзи ҳамюртларимиз хилма-хил сабаблар билан уларнинг тузоқларига илиниб, залолат йўлини тутиб кетишяпти.

Хўш, бумиссионерларўзиаслида ким?

Ҳар ким бўлишимумкин, аммо дин одами эмас! Ҳаттонасронийликнуқтаиназариданқаралганидаҳам, улар росманадиндорҳисобланишмайди! Улар миссионерликкамахсусўқитилгантурликасбэгаларидир.

Бу тоифа одамларнинг асосий мақсадлари - динсиз бир миллатни динга киритиш эмас, балки мусулмон фарзандларини, кўп сабабларга кўра ҳақ динлари таълимотидан хабарсиз қолган юртдошларимизни фурсатдан фойдаланиб Исломдан чиқаришдир! Ҳа, улар бизнинасронийқилмоқчиэмас, балки Исломдинимизданчиқармоқчи, холос! Чункиўзларидаъватқилаётган «дин» (ёкимазҳаб-секта)ларинингботилэканини, Исломбиланҳечбиржиҳатдабеллашаолмаслигиниўзлариҳамжудаяхшибилишади.

Бунингэнгкаттаисботи:

биринчидан, бу миссионерлар нима учундир ҳеч қачон ҳақиқий мўминларга ёки дин илмидан озми-кўпми хабардорларга рўпара келишмайди, асосан билмайдиганларни овлашади, ўшалар билан ишлашади;

иккинчидан, ташвиқ китобчаларида кўпинча Қуръони карим оятларини ҳам келтириб, мақсадларига хизмат қилдириш учун фойдаланишади. Аслида шунинг ўзиёқ уларнинг иккиюзламачилигини кўрсатиб турибди, чунки агар Қуръоннинг уч-тўрт оятини ҳақ деб билишар экан, нега унда тўлалигича Исломни қабул қила қолишмайди?! Ҳолбуки, улар аслида Қуръонни инкор этишади. Хўш, унда нега Қуръонга суянишяпти?! Ахир бу макрлари уларнинг асл мақсадлари дин эмаслигини кўрсатиб бермайдими?

учинчидан, 2002 йил миссионерлар Рамазон ойи яқинлашганида ўзбекча «Муборак Рамазон ойи 2002» номли тақвим-буклет тарқатишди. «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим» деб бошланган, сўнгра «Рўза ҳақида» деб сарлавҳа қўйилган бу тақвимда Инжилдан иқтибослар келтирилган. Оғиз ёпиш, оғиз очиш дуолари деб ҳам Инжилдан қандайдир парчалар келтирилган. Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида босилган бу тақвимнинг иккинчи саҳифасидаги оғиз ёпиш, ифторлик ва намоз вақтлари аниқ ва тўғри кўрсатиб берилган. Ажаб-ажаб, «Бисмиллаҳ...» ҳам, Рамазон ойи ҳам мусулмонники, рўза тартиблари, вақти ҳам мусулмонники, намоз ҳам фақат мусулмонларда бор бўлса, нима учун бунақа тақвим чиқарилди? Мақсадлари нима ўзи уларнинг?!

Навбатдаги мисол уларнинг асл башараларини жуда чиройли суратда фош этади. Уларнинг мақсади динга киритиш эмас, балки мусулмонларни диндан чиқариш эканига яна бир далил – улар ахлоқни яхшилаш билан шуғулланишмайди. Аксинча, хулқни бузадиган ишларни тарғиб қилишади. Ҳар хил ўйинлар, «дискотека»лар ташкил қилишади, ресторанлар очиб, «тунги кўнгилхушликлар» уюштиришади.

Миссионерларнингбуишларданкўзлаганғояларинима? Аслидаасосиймасалаҳам шу нуқтада. Миссионерларнингмақсад-ғоясифақатвафақатсиёсийдир! Бугунчабеғуборхархашаёкидемократиянингоддийбиртақозосибўлибкўринаётганҳаракатларинингтагидаэртангикунгамўлжалланганжудакаттасиёсийнайрангларётибди. Бунайранглартагидақандайқорамақсадларяширинганиниэсаҳаммаҳамбилавермайди.

Балки миссионерларнинг ортларида турган, уларни катта маблағлар билан таъминлаётган, информация ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳартомонлама қўллаб турганлар юртимизни маданий ва маънавий истило қилишни режалаштиргандир?! Балки улар бу ерларда ўзларини бегонасиратмасдан, мустаҳкам ўрнашиб олиш учун миссионерларнинг тузоғига илинганлардан фойдаланишар?! Бунга тарих ва тажрибада мисоллар жуда кўп топилади.

Балки уларнинг режаси анъанавий мусулмон бўлиб келган, яъни, мафкураси, урф-одати, бутун бошли маънавий тарихи бир хил бўлган, аслида мамлакатимизнинг куч-қудратини ташкил қиладиган бирдамликни, халқимизнинг юрагини парчалаш, заифлаштириш, пароканда қилиш ва турли-туман сиёсий ва иқтисодий босимлар билан ўз ҳолимизча яшашга йўл қўймасликдир?!

Балки юртимизни доимий низо майдонига айлантириб, бу низоларни ҳал қилишда бизни ўзларига муҳтож қилиб қўйишни хоҳлашар?!

Иложи бўлса, баъзи ҳудудларга алоҳида аҳамият бериб, у ерларда ўзларига эргашганларнинг сонини кўпайтиришар экан, балки келажакда гўё уларнинг хоҳиш-иродаси ва кайфиятлари сифатида бўлгинчилик (сепаратистик) ғалаёнларини чиқариб, оқибатда мамлакатни парчалаб ташлаш мақсад қилингандир?! Масалан, Қорақалпоғистонда миссионерликнинг авж олгани, улар у ерда катта натижаларга эришаётгани бу жиҳатдан хатарлидир. Оқибат шу ҳолга олиб келишига уч-тўрт йил бурун Индонезияда рўй берган ҳодисалар ишора қилади. Бундан бор-йўғи ўттиз йил аввал миссионерлар Шарқий Тимор ўлкаси аҳолисини «насроний»лаштира бошлаган эдилар. Йигирма беш йилдан кейин диний асосда тўпалон чиқариб, бутун Ғарб олами оёққа турди ва Шарқий Тимор Индонезиядан ажратиб олинди.

Яна бир мисол. Ўзбекистондаги мусулмонлар орасида насронийликни қабул қилганларнинг сони 10000 (ўн минг)тага етгани муносати билан 2004 йил декабрь ойида Тошкентда ўтказилган тантанали йиғилишларида «Салиб юришининг вақти келди!» деган хитоблар ҳам янграга Ўн мингтага етганларида шундай дейишяпти, яна ҳам кучайиб кетишса нима бўлади?!

Балки улар режалаштирган нарса «инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш», «виждон эркинлигини таъминлаш» каби чиройли шиорлар ниқоби остида оддий суд-прокуратура органларидан тортиб то давлат раҳбари ишларигача аралашиш ва мустақил давлат бошқарувига йўл қўймасликдир?! Жамиятни доимий безовта қилиб туриш орқали бошқарувда асабий бир вазиятни вужудга келтиришни хоҳлашар балки?! Турли-туман матбуот органлари ва «нодавлат ташкилот»лар воситасида ташвиқот юритиб, ўзларини гўё халқнинг ҳимоясига отланган қилиб кўрсатиш, халқнинг «дарди»ни айтиб, давлатга қарши гиж-гижлаш, давлатни эса бу қутқуларни бостириш учун кескин чоралар кўришга мажбурлаш ва мана шу йўл билан халқ ва давлат орасига ўзаро ишончсизлик руҳини сингдириш режалаштирилгандир миссионерларнинг яширин режаларида?! Бу тахминларни хоҳлаганча давом эттириш мумкин!

Кўриниб турганидек, бу ишларнинг динга, диний даъватга ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки бир мамлакатни ўзларининг сиёсий тизгинларига солиб олиш учун режаланган найранг услубларидан биридир. Масала фақат диний бўлганида ташвишланарли жойи кам эди. Чунки (гарчи миссионерлик фаолияти мамлакатимизда қонунан тақиқланса-да), улар севадиган виждон эркинлиги қоидасига кўра ҳам, ким насронийликни танласа, марҳамат, ким мусулмонликни танласа, марҳамат – ҳар ким гўрга ўзи киради, қиёматда ҳар ким эътиқодига ва амалига яраша жазо-мукофотини олади, бу билан жаннатийлар ҳам, дўзахийлар ҳам камайиб ёки ортиб, Аллоҳнинг ҳақиқий дини ҳам кучсизланиб қолмайди.

Лекинмиссионерларнингмақсадларисиёсийбўлганиучунҳамхатарливаташвишланарлидир. Чункинатижабевоситамамлакатхавфсизлигигаборибтақалади. Шунингучунмиссионерларнингкирдикорларимана шу нуқтаиназарданбаҳоланмоғивачора-тадбирҳамшунгакўрабелгиланишилозим. Акс ҳолда, бизкелажакавлодгакучли, озодва обод ватанниэмас, балки халқинингруҳи-дилибир-биригабегона, шу туфайлиқатормуаммоларгаботган, пароканда, маънавийзиддиятларавжолган, бинобарин, заифвақарамбирўлканиқолдирганбўламиз, Аллоҳасрасин.

 

"Жалойир" жоме масжидининг имом-хатиби     Абдулвоҳид Абдулҳаким

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР

Миссионерлар кўзлаган мақсадлар
Миссионерлар кўзлаган мақсадлар
Eng ulug’ duo
Eng ulug’ duo
Абу Зуръа раҳматуллоҳи алайҳ
Абу Зуръа раҳматуллоҳи алайҳ