Кейинги авлод Абдулазизхон мадрасасини кўради...ми?

Кейинги авлод Абдулазизхон мадрасасини кўради...ми?

Имтиҳонга эртароқ келиб олдим ва ўзимча нималарнидир такрорлардим. Чет тилидан саволларга жавоб берсам, ўқишга кираман, нисбатан кам балл берувчи тарихни ҳам «юмалоқ-ёстиқ»​ қилиб олсак, давлат гранти насиб этиб турибди-да!

Фақат Қўш мадраса мажмуасидаги биноларнинг қурилиш йилларига келганда хотира панд бермаса бас. Мен-ку имтиҳондан ўтдим, ўқишга ҳам кирдим. XVII – XVIII асрларда ҳукм сурган аштархонийлар сулоласининг бешинчи вакили Абдулазизхон (1614 – 1681) буйруғига асосан 1652 йилда қурилган мадраса (ёдлаб олганимни қаранг!) тарихини билиб, унинг ўзи билан яқиндан таниш эмасдим. Мирзо Улуғбек мадрасаси билан қарама-қарши жойлашганлиги учун Қўш мадраса, дея юритиладиган бу мажмуанинг аҳволи расмларда кўрсатишганидан анча бошқачароқ экан. Бундан кўпчиликнинг хабари бўлмаса ҳам керак.

Бугунги кунда мадраса ҳовлисида сайёҳлар учун миллий мусиқа ва фольклор томошалари кўрсатилади. Шимолий-шарқий бурчагидаги миёнсаройда эса Бухоро ёғоч ўймакорлиги намуналаридан иборат кўргазма ташкил этилган.

1997 йилда Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан шаҳардаги барча меъморий иншоотлар қаторида Абдулазизхон мадрасаси ҳам қайта таъмирдан чиққан. ЮНEСКО ташкилотининг Бутунжаҳон маданий ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

«Бир қанча вақт илгари мадрасанинг ён томонларини бузиб, қайта тикламоқчи бўлишди. Лекин иш ярим йўлда қолиб кетди. Лойиҳа ҳали пухта ишланмаган экан, дейишди»​, –​ дейди иншоот яқинида савдо қилувчилар. (Ҳойнаҳой, эрта-индин мадраса думалаб тушиб, савдонинг белига тепмасайди, деб хавотирланишяпти). Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш инспекцияси Бухоро вилоят бошқармасидан сўраганимизда эса мадрасанинг жорий ҳолати ўрганилаётганлиги, тадқиқот ишлари тугатилгач, тез орада лойиҳа ишлаб чиқилиши ва реконструкция қилиниши ҳақидаги гапларни эшитдик. Мадраса нега ҳозирги аҳволига келиб қолди-ю реконструкция муддати айнан қачонлиги ҳақида сир бой беришмади. Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев машваратлардан бирида «Маданий мерос инспекциясининг фаолияти қониқарли эмас»​, деб бекорга жон койитмаган экан. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш инспекцияси Бухоро вилоят бошқармасидан сўраганимизда эса мадрасанинг жорий ҳолати ўрганилаётганлиги, тадқиқот ишлари тугатилгач, тез орада лойиҳа ишлаб чиқилиши ва реконструкция қилиниши ҳақидаги гапларни эшитдик. Мадраса нега ҳозирги аҳволига келиб қолди-ю реконструкция муддати айнан қачонлиги ҳақида сир бой беришмади. Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев машваратлардан бирида «Маданий мерос инспекциясининг фаолияти қониқарли эмас»​, деб бекорга жон койитмаган экан.

Менимча, эътиборсизлик, консервация ва обидаларни қайта таъмирлаш ишлари бўйича мутахассисларда кўникма, билим етишмаслиги туфайли Абдулазизхон мадрасаси шу аҳволга келиб қолган. Хоннинг ўзи ҳаёт бўлиб, аҳволни кўрганида борми, ҳамма мутасаддиларга нақ юз даррадан насиб қилардия! Ҳа майли, ўзи йўқнинг- кўзи йўқ дегани шу экан-да... Ҳар ҳолда кўҳна Бухоро тарихининг бир бўлаги ҳисобланган мазкур мадраса тўла яроқсиз ҳолатга келиб қолмаслигидан аввал таъмир ишлари олиб борилса, биздан кейинги авлод ҳам уни кўриб, сал-пал ғурурланиб юрармиди, дейман-да. Акс ҳолда, тарих ҳақидаги тасаввури фақатгина китоблардаги суратлар, минбарларда айтилган тантанали нутқлар ва абитуриентлигида момосининг ҳикояларидек​ китобдан кўр-кўрона ёд олинган хотирадан иборат бўлиб қолади.

 

 

Кармана туман "Жалойир" жоме масжиди имом ҳатиби Ҳакимов Абдулвоҳид

 

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР

Ақийда дарслари (4-дарс). Ақийдавий фирқаланиш. Шийъа
Ақийда дарслари (4-дарс). Ақийдавий фирқаланиш. Шийъа
Иймон турлари ва мунофиқлик аломатлари
Иймон турлари ва мунофиқлик аломатлари
Сақланиш лозим бўлган “ҳазл”лар
Сақланиш лозим бўлган “ҳазл”лар