Фақирлик сабаблари

Фақирлик сабаблари

Раззоқу зул жалол Худои таоло ҳар бир мавжудотни халқ қилибди, албатта уни ўз ризқи билан яратган. Кимгадир кам, кимгадир кўп. Бу Парвардигори оламнинг ҳикматидир. Нимага унга кўп менга кам, нима учун сенга кенг, унга тор деб айтиб бўлмайди, чунки Худои таолонинг ишига аралашган бўламиз. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига яхшиликни хоҳлайди, енгилликни истайди, шунинг учун кимга қанча миқдорда ризқ берилган бўлса, демак ўшанча ризқ миқдори у учун хайрлидир.

وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لا يَحْتَسِبُ

“Ким Аллоҳ таолога тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”

لِيُنفِقْ ذُو سَعَةٍ مِّن سَعَتِهِ وَمَن قُدِرَ عَلَيْهِ رِزْقُهُ فَلْيُنفِقْ مِمَّا آتَاهُ اللَّهُ لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا مَا آتَاهَا سَيَجْعَلُ اللَّهُ بَعْدَ عُسْرٍ يُسْرًا

“Бой киши ўз бойлигидан нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда, Аллоҳ унга ато этган нарсадан (ҳолига яраша) нафақа берсин! Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (ризқ)дан бошқа нарсага таклиф қилмас. Аллоҳ танглик (камбағаллик)дан кейин енгиллик (бойлик)ни ҳам пайдо қилур”

Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қилдилар: “Уч нарсага қасам ичаман: 1. Банданинг моли садақа билан нуқсонга учрамас. 2. Банда бир зулмга учраса-ю унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ таоло унинг иззатини зиёда қилур. 3. Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ таоло унга фақирлик эшигини очар”.

 Ва яна дедилар: “Мен сизларга бир ҳадис айтаман, ёдлаб олинглар. Албатта дунё 4 нафарникидир, яъни дунёда 4 хил тоифали инсон мавжуд:

1. Бир бандага Аллоҳ таоло молини ҳам, илмини ҳам ризқ қилиб берган. У банда бу билан Роббисига тақво қилур. Силаи раҳм қилур. Ундаги берилган ризқдан Аллоҳ таолонинг ҳаққини билур. Бу энг афзал даражадир.

2. Бир бандага Аллоҳ таоло илмни ризқ қилиб беради-да, аммо молни ризқ қилиб бермайди. У соф ниятли бўлиб, агар молим бўлганида, фалончи сахийнинг амалини қилар эдим, дейди. У ниятига яраш олади. Икковларининг ажри баробар.

3. Бир бандага Аллоҳ таоло молни ризқ қилиб беради, бироқ илм бермайди. У илмсизлиги туфайли молини тўғри келган жойга сочади. У билан Парвардигорига тақво қилмайди, яъни Худодан қўрқмайди. Силаи раҳм қилмайди. Ундаги берилган ризқдан Аллоҳ таолонинг ҳаққини билмайди. Бу энг ёмон даражадир.

4. Бир бандага Аллоҳ таоло молни ҳам, илмни ҳам ризқ қилиб бермайди. У эса, агар молим бўлганида эди, фалончининг амалини қилар эдим, яъни фалончи фосиқнинг ишини қилар эдим, дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг гуноҳи баробар”.

زُيِّنَ لِلَّذِينَ كَفَرُواْ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَيَسْخَرُونَ مِنَ الَّذِينَ آمَنُواْ وَالَّذِينَ اتَّقَواْ فَوْقَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَاللّهُ يَرْزُقُ مَن يَشَاء بِغَيْرِ حِسَابٍ

“Куфр келтирганларга бу дунё ҳаёти зийнатланди ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар. Ва ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ кимни хоҳласа, беҳисоб ризқ берур”

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « مَنْ أَكْثَرَ مِنَ الاِسْتِغْفَارِ جَعَلَ اللَّهُ لَهُ مِنْ كُلِّ هَمٍّ فَرَجاً وَمِنْ كُلِّ ضِيقٍ مَخْرَجاً وَرَزَقَهُ مِنْ حَيْثُ لاَ يَحْتَسِبُ ».

Ким Аллоҳ таолога кўп истиғфор айтса, Худои таоло уни ғамини кетказиб, ризқининг торлигини кенг қилиб қўяди”.

عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : « من انقطع إلى الله كفاه الله مؤنته (1) ، ورزقه من حيث لا يحتسب ، ومن انقطع إلى الدنيا وكله الله إليها »

Ким Аллоҳ таоло томонига юрса, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади ва ризқини ўзи ўйламаган томонидан беради. Ким дунёга мойил бўлиб, у томонига юрса, дунёни у бандага султон қилиб қўяди”.

عن ابن عمر ، قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « الزنا يورث الفقر »

Зино камбағилликни мерос қилади”.

عَنْ ثَوْبَانَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « لاَ يَزِيدُ فِى الْعُمْرِ إِلاَّ الْبِرُّ وَلاَ يَرُدُّ الْقَدَرَ إِلاَّ الدُّعَاءُ وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيُحْرَمُ الرِّزْقَ بِالذَّنْبِ يُصِيبُهُ ».

Фақат яхшилик қилиш билан умр зиёда бўлади. фақат дуо билан тақдир ўзгаради. Албатта инсон гуноҳ қилиш билан ризқидан маҳрум бўлади”.

Ризқдан маҳрум қилувчи гуноҳлар хусусан қуйидагилар: “Ёлғончилик, кўп ухлашлик камбағалликни вожиб қилади. Шунга ўхшаш яна кийимсиз яланғоч ухлаш, яланғоч ҳолда таҳорат ушатиш, жунуб ҳолда ейиш ва ичиш, узрсиз ёнбошлаб тановул қилиш, нон ушоқларига бепарво бўлиш, пиёз саримсоқ пўчоқларини куйдириш, кечаси уй супуриш, уйда ва ҳовлиларда ахлатларни қолдириш ва тўплаб қўйиш, устознинг олидида юриш, ота-онасининг исми билан чақириш, ҳар қандай чўплар билан тиш кавлаш, қўлларни лойқа билан тозалаш ёки тупроқ билан, остонада ўтириш, эшик табақаларига суяниб туриш, мустаҳаб қиладиган жойларда таҳорат қилиш, тик турган ҳолда бавл (пешоб) қилиш, кийими баданида бўла туриб тикиш, баданидаги сувларни кийими билан артиб қуритиш, ўргимчак уясини тегмасдан қолдириш, намозларга бепарво бўлиш, масжидга намозга ҳаммадан кейин кириб, энг биринчи бўлиб чиқиш, бозорга эртачи бориб, жуда кеч қайтиш, идиш товоқларни ювмасдан қолдириш, гадойдан синган нонни сотиб олиш, чироқни, шамни нафаси билан пуфлаб ўчириш, синиқ қалам билан ёзиш ва синиқ тароқ билан сочни тараш, ота-она ҳаққига дуо қилишни унутиш, саллани ўтириб ўраш ва шимни тик туриб кийиш, бахиллик, аҳли оиласига қитмирлик қилиш, исрофгарчилик, дангасалик, лоқайдлик ва кишиларни менсимаслик буларнинг барчаси одамни камбағал бўлиб қолишига, ризқининг кесилишига ва баракасининг учишига асосий омиллардир”.

Ушбу юқорида зикр этилган фақирлик сабабларини, шубҳасиз оят ва ҳадислар билан ҳамда улуғ зотларнинг ҳаётий тажрибалари билан аниқланиб исботланган.

 

“Жалойир” жоме масжиди имом-хатиби       А.Ҳакимов 

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР

Рамазон – ойлар сардори
Рамазон – ойлар сардори
Фақирлик сабаблари
Фақирлик сабаблари
Кейинги авлод Абдулазизхон мадрасасини кўради...ми?
Кейинги авлод Абдулазизхон мадрасасини кўради...ми?