Ақийда дарслари (3-дарс). Ақийдавий фирқаланиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ақоид илмини ўрганмоқчи бўлган ҳар бир толиби илм билиши зарур бўлган тоифалар – ўзини илми каломга урган фирқалар қуйидагилар: Хавориж Мусулмонларнинг ўзларининг орасидаги биринчи...

Вақтдан унумли фойдаланиш

Аллоҳ таоло каломи қуръонда бундай дейди: “Унинг даргоҳида ҳар бир нарса ўлчовлидир”, яна бир неча сураларнинг бошларида тун, кундуз, тонг, чошгоҳ ва аср вақти каби куннинг бўлаклари билан қасам ичади. Маълумки, агар Аллоҳ таоло бирор бир нарса билан қасам ичса, бу айни нарсанинг муҳим ва улуғ эканлигига далолат қилади. Шунинг учун ҳам ...

Аллоҳнинг раҳматидан узоқлашиш

Инсон вужудининг кичкина бўлаги – тил кўплаб жиноятларга қодир. Уларнинг айрими гуноҳи кабиралар туркумига кирса, айрими кичик гуноҳлардан ҳисобланади. Айниқса, ўйлаб-ўйламай тилдан учган қарғиш-лаънатлаш жуда қимматга тушиши мумкин. Лаънатнинг маъноси – “Аллоҳ таолонинг даргоҳидан қувилиш”, “Аллоҳдан узоқлашиш”...

Кейинги авлод Абдулазизхон мадрасасини кўради...ми?

Имтиҳонга эртароқ келиб олдим ва ўзимча нималарнидир такрорлардим. Чет тилидан саволларга жавоб берсам, ўқишга кираман, нисбатан кам балл берувчи тарихни ҳам «юмалоқ-ёстиқ»​ қилиб олсак, давлат гранти насиб этиб турибди-да! Фақат Қўш мадраса мажмуасидаги биноларнинг қурилиш йилларига келганда хотира панд бермаса бас. Мен-ку имтиҳонда...

Сабрнинг фазилати

    Сабр инсонни камолотга етказадигин амаллардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирортангизнинг оёқ кийими ипи узилса ҳам, истиржоъ айтсин”, - деганлар. Демак, каттаю кичик ҳар бир кўнгилсиз ҳодисада сабр керак экан. Суюкли ҳабибимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг бошларига оғир йўқотишлар, муш...

Мўминаларга ибрат мўминалар: Фотима бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам

Мушрикларнинг жабр-зулми кучайгач, мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Фотима розиялоҳу анҳо билан Умму Гулсум розиялоҳу анҳони олиб келиш учун ишончли саҳобаларни Маккага юбордилар. Шундай қилиб, Фотима розияллоҳу анҳо ўн саккиз ёшида Макка била...

Тавбам қабул бўлсин десангиз...

Инсон хатодан холи эмас. Ҳар биримиз турли гуноҳларни содир этганмиз. Бу гуноҳларимизни Аллоҳ таоло кечириб юбориши учун битта шарти бор – тавба қилиш! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифлардан бирида “Одам боласининг ҳар бири хато қилувчилардир. Хато қилувчиларнинг яхшиси эса кўп тавба қилувчилардир...

Ақийда дарслари (2-дарс). Илми каломнинг юзага келиши ва ривожланиши

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Араб тилидаги «калом» лафзи «сўз», «гап», «жумла» каби маъноларни англатади. «Илми калом» ақоид илмининг энг машҳур номидир. Бу ном, аввал ...

Ақийда дарслари (1-дарс). Ақийда нима?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. «Ақийда» сўзи арабча «ақада» феълидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг жами (кўплик шакли) «ақоид» бўлади. Ис...

Яҳуд уламосининг исломга келиши.

    Зайд ибн Саъна деган бир яҳудий бор эди. Ўз тили билан баён қиладики, мен нубувват, яъни, пайғамбарлик аломатларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак вужудларида тўлиқ топдим. Магар икки аломат қолган эди. Бири Набийнинг ҳилмлари ғазабларига ғолиб келур, иккинчиси, бир киши набий хузурларида нақадар нодонлик ва ах...