Масжид ҳақида
About image
Ҳазрати имом мажмуаси, Ҳастимом - Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (16 - 20 асрлар), мажмуа имом Aбу Бакр Муҳаммад ибн Aли Исмоил аш-Қаффол Шоший қабри атрофида шаклланган. Қабр ва унинг атрофида вужудга келган қабристон ва меъморий ёдгорлик мажмуаси Ҳазрати имом номи билан аталади.

Тошкентдаги Ислом маъҳадида ўқиб юрган кезларимизда, кейинчалик масжидларда имом-хатиб бўлиб ишлаган пайтларимиз Ўзбекистон мусулмонлари идораси жойлашган Бароқхон мадрасасига тез-тез келиб турардим. Гапнинг рости, идора шаҳарнинг Ески шаҳар қисмида жойлашгани учун бу йерда жамоат транспорти қатнови муаммо еди, бу мавзега келиб-кетишнинг ўзи бўлмасди. Бунинг устига Ҳазрати Имом мавзеидаги масжид ва мадрасалар, бошқа тарихий ёдгорликлар анча қаровсиз, ҳолда еди. Тор, егри-бугри кўчалар кўпда тозаланмас, ахлат уюмлари ҳатто идора ёнида ҳам тўпланиб қоларди. Бу йерга кўплаб хорижий сайёҳлар келиб туришига қарамай, мусулмонлар идораси тасарруфидаги бинолар атрофини обод қилиш ҳақида ҳеч ким бош қотирмас еди. Ёзувчи Aбдуқаҳҳор Иброҳимов еслашича, Ислом оламида машҳур бўлган улуғ аллома Қаффол Шоший мақбараси атрофи олдин мол бозори, сомон бозори бўлган, кейинчалик уни кўчириб, чайқов бозори очишган. Бароқхон мадрасаси ҳужраларида оврупалик ногирон ва сўққабошлар яшаган. Бошқа меъморий ёдгорликлар, осори-атиқаларнинг ҳолати ҳам бундан яхши емас еди.

2007 йил бошида Президентимиз Фармони билан Ҳазрати Имом (Ҳастимом) жамоатчилик жамғармаси ташкил етилиб, Ҳазрати Имом мажмуасининг асл тарихий қиёфасини тиклаш бу йерда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободончилик ишлари олиб борилди. Қисқа вақт ичида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги биноси, беш минг намозхонга мўлжалланган ҳашаматли жоме масжид ва унинг еллик икки метрли икки минораси, Ислом маъҳади биноси қуриб битказилди, “Тилла Шайх”, “Мўйи муборак”, “Намозгоҳ” масжидлари, Бароқхон мадрасаси ва бошқа обидалар қайта таъмирланди, катта ободончилик ишлари олиб борилди, янги майдонлар, йўллар барпо етилди.

Ҳазрати Имом мажмуасининг қурилишига муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолик қилдилар, айтиш мумкинки, унинг том маънодаги меъмори бўлдилар. Президентимиз ушбу мажмуа кўпчиликка пишиқ ва гўзал, қулай ва улуғвор иншоот ўлароқ хизмат қилишини, асрлар оша давримиздан қадрли нишона бўлиб қолишини ўйлаб, уни барпо етиш ишларига шахсан бош- қош бўлдилар. 2007 йил 25 апрел куни Юртбошимиз Ҳазрати Имом мавзеига ташриф буюрдилар. Бу пайтга келиб, тарихий обидалар таъмири охирига йетаётган, мажмуа хиёбонлари созланаётган, идоранинг янги биноси битган, жоме масжиди қурилиши еса жадал бораётган еди. Ишларнинг бориши билан яқиндан танишган Президентимиз ўшанда: “Aждодларимиз қайси замонда бу иморатларни қандай тиклашган бўлса, худди ўшандай қилиб таъмирлашимиз, биттаям замонавий чизги қўшмаслигимиз керак. Бу улар хотирасига ҳурмат саналади. Қолаверса, ёшларимиз, келажак авлодлар ўтган аждодларимиз санъати, маҳоратидан воқиф бўлсинлар. Бу йерга узоқ-узоқлардан келадиган меҳмонлар, сайёҳлар ҳам ота-боболаримиз меъморлигининг ўзига хосликларини кўриш учунгина ташриф буюришади, шуни асло унутмайлик”, деб қимматли маслаҳатларини бердилар. Шундан кейин роса қирқ кун ўтиб, Юртбошимиз Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилиш мақсадида бу йерга иккинчи марта ташриф буюрдилар. Бу сафар ҳам мажмуа ҳудудини янада обод қилиш, уни мамлакатнинг асосий зиёратгоҳларидан бирига айлантириш юзасидан яна қимматли маслаҳатлар, йўл-йўриқлар бердилар. У кишининг айтганлари, орзулари рўёбга чиқди, ҳозир мажмуадан юртдошларимиз ва чет еллик зиёратчиларнинг қадами узилмаётир